Тошкент фармацевтика институти
Download 2.15 Mb.
|
dori turlari texnologiyasini rivozhlantirish istiqbollari fanidan maruzalar matni
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дори турларини турғунлаштириш –комплекс ( мураккаб) муаммо бўлиб, уни ечилиши
- Физик усулда турғунлаштириш
- Сувсизлантириш.
Дорилар турғунлиги
Физикавий Кимёвий Микробиологик Дориларни турғунлаштиришнинг асосий принципи дориларни хоссаларини ўзгартирувчи омилларни максимал бартараф этиш. Дори турларини турғунлаштириш –комплекс ( мураккаб) муаммо бўлиб, уни ечилиши: 1. Дисперс системаларни турғунлигини ( асосан эмульсион ва суспензион); 2. Доривор моддани ( кимёвий бирикмаларни) турғунлигини; 3. Микробиологик турғунлик масалаларини ўрганишни талаб этади. Юқоридаги таснифдан келиб чиққан холда дорилар турғунлигини таъминлаш масаласини ечишда қуйидаги усулларни белгилаш мумкин: 1. Физик усулда турғунлаштириш 2. Кимёвий усуллар. Махсус ёрдамчи моддаларни дори шаклига киритиш ( консервантлар, антиоксидантлар). 3. Комплекс усулларда. Физик усулда турғунлаштириш- асосий мохияти дори турини ташқи муҳитнинг салбий иаъсиридан химоя қилиш. Таснифи: ( янги қайнатилган сувни ишлатиш, лиофилизация усулларини қўллаш, сувни углерод диоксиди ёки инерт газлар билан тўйинтириш, инерт газ оқимида дори турини герметизациялаш, дори моддасини қайта кристаллаб тозалаш, эритмани адсорбент қўшиб қўшимчалардан тозалаш, замонавий технологик жараёнларни қўллаш, мўътадил жиҳоз турини танлаш, стабилизаторлар, эмульгатрлар қўллаш. - сувсизлантириш; - янги қайнатилган сувни ишлатиш; - эритувчини инерт газлар билан тўйинтириш; - дори моддасини қайта кристаллаб тозалаш. - адсорбент қўшиб қўшимчалардан тозалаш. - замонавий технологик усулларни қўллаш - мўътадил жиҳоз турини танлаш, Сувсизлантириш. Корхона шароитида дориларни гидролизини олдини олиш ёки секинлаштириш сувсизлантириш яьни сувдан холи қилиш ёки унинг миқдорини камайтириш (минимумгача). Шу усулда антибиотикларнинг, гормонлар, қатор витаминларнинг инекцион эритмалари тайёрланади. Максимал сувсизлантириш усули билан дориларни турғунлигини ошириш мумкин 10 марта ва 100 марта ва уларни сақлаш муддатини ошириш. Масалан, бензипеницин ва оксатетрациклин эритмалари ўзини фаоллигини 1-2 сутка сувсизлантирган холда эса йиллар давомида (лиофилизация усулларини қўллаш натижасида). Демак физик усулларининг кенг қўлланиладиган шакли – сувсизлантириш корхона шароитида кенг ишлатилади. Ўзининг соддалиги (таьминланганлиги бўйича), жараённи аниқ контроль қилиш имконияти ва гидролитик парчаланиш реакциялар препаратларда кенг тарқалганлиги. Худди шу усул фақат инекцион эритмалар учун эмас, балки бошқа дори шаклларида хам қўлланилади. Масалан, суюқ перорал дориларда: қуруқ микстуралар, гурух суспензиялар, гранулалар (кўпинча болалар амалиётида). Улар ишлатишдан олдин белгиланган сувда эритилади. Сиртка қўлланиладиган дори шаклларида (суртма) сувдан холи қилиш ингидириентларини қуритиш йўли билан амалга оширилади. Шунга мисол сифатида қуруқ сурма концентратларини келтириш мумкин. Яна бир физикавий турғунлаштириш усули бу сувсиз эритувчиларни қўллаш (пропиленгликол, ПЭГ, бензил бензоат). Кўпинча уларни иньекцион эритмаларда қўллаш тавсия этилади (айниқса, антибиотиклар, витаминлар, гормонлар). Мисол – эритромициннинг ПЭГ даги стерил эритмаси. Қўллашдан олдин бу препарат иньекцион сувда эритилади. Гидрокортизон тузи учун хам ПЭГ даги эритмаси. Иньекция қилишдан олдин натрий гидрокорбонат эритмасида эритилади. Оксидланиш реакциялар тезлигини пасайтириш дисперсион мухитда кислороддан холи қилиш. Бунинг учун оддий усул – қайнатиш ёки борбатаж газлар билан (Co2, азот). Катта ахамиятга эга енгил оксидловчи моддани турғунлаштиришда – газли химоя. Мохияти – дорилар тайёрланиши инерт газлар оқимида амалга оширилади. Download 2.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling