Тошкент фармацевтика институти


КЎЗ ЎРНАТМАЛАРИ ( ВСТАВКИ


Download 2.15 Mb.
bet52/75
Sana17.06.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1529525
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   75
Bog'liq
dori turlari texnologiyasini rivozhlantirish istiqbollari fanidan maruzalar matni

КЎЗ ЎРНАТМАЛАРИ ( ВСТАВКИ)- Замонавий кўз дори турлари
Кўз ўрнатмалари (КЎ)- конъюктивал халтачага ўрнатиш учун мўлжалланган стерил қаттиқ ёки юмшоқ препаратлар. Уларнинг шакли ва размерлари махсус офтальмологияда қўллаш учун мўлжалланган ва асосий вазифаси- препаратни конъюктивага таъсир этиш вақтини чўзиш. КЎ асосан биоэрувчан ёки кўз тўқималари билан мос келадиган полимерлар асосида олинади ва таркибида турли вирусли, бактериал, аллергик ва бошқ касалликларни даволовчи препаратлар сақлаши мумкин.
КЎ таснифи
- Эрувчан офтальмологик ўрнатмалар:
-кўз доривор плёнкалари (КДП);
-интраокуляр доривор пардалар;

- Эримайдиган офтальмологик ўрнатмалар:


-терапевтик офтальмологик системалар;
-гидрофил контакт линзалар
Эрувчан офтальмологик ўрнатмалар -кўз доривор плёнкалари (КДП)
Кўзга ишлатиладиган пардалар-Membranula ophtalmiсa. Бу гурух ўрнатмалари энг ўрганилган ва биринчи яратилган. Уларнинг ўзига хослиги-бутунлай эриб кетиши кўз суюқлигида ва уларни кўздан олиб ташлаш зарурияти бўлмайди. Улар табиий полимерлар ( коллаген) ёки синтетик ва яримсинтетик полимерларда тайёрланади.
Сўнги пайтда кўзни даволаш учун ишлатиладиган дори - дармонлар сохасида кўз пардаларининг таклиф этилиши бугунги кунда бир ютуқ бўлиб қолди. Кўз шиллиқ пардаларига ёпиштирилиб, узлуксиз доривор моддаларни етказиб туради. Кўз пардалари – бу чўзиқ гардиш шаклидаги пластинкалар бўлиб катталиги 9,0х4,5х0,35 ммга тенг ва ўртача оғирлиги 0,015г.
Кўз томчиларига қараганда кўз пардаларнинг афзаллик томонлари: доривор моддаларнинг аниқ дозаларга бўлиниши, назорати бўлиши; секин-аста пардалар эриши натижасида доривор моддалар узоқ таъсир этиши. Демак, препаратни тез-тез қабул қилишни хожати йўқ / суткада 1-2 марта етарли/ ишлатилиши қулай; дори моддаларнинг терапевтик концентрацияси кўз тўқималарини ошириб, лекин хеч қандай яллиғланишга келтирмаслиги, стериллиги ва бошқалар. Кўз пардалари конъюктивага қўйилгандан кейин кўз ёши орқали 10-15 секунд ичида намланади ва 75-90 минутда секин эриб таъсир кучини кўрсатади.
Кўз пардалари тайёрлашда сополимерлар: акриламид, винилпиролидон, коллаген, МЦ, NaКМЦ ва этилакрилатлар ишлатилади. Масалан асос сифатида қуйидагилар олинган: 60 қ акриламид сополимери; 20 қ винилпирролидон; 20 қ этилэтакрилат; 50 қ пластификатор ( полиэтиленгликольсукцинат).
КДП фармацевтик саноатда тайёрланиш жараёни қуйидагича:

  1. Полимер эритмасини олиш.

  2. Доривор моддаларни полимер эритмасида тайёрлаш. Аввал 10% эритма тайёрланиб, кейин моддалар эритилади ва фильтрланади.

  3. Кўз пардаларини хосил қилиш. Полимер маса текис қатлам қилиб алохида зангламас, текис метал юзаларга қўйилади ва 20-400С қуритилади. Қолган намлиги 5-7% гача бўлиши мумкин.

  4. Пардаларнинг олиниши. Тайёрланган полимер пластинкасидан махсус мослама ёрдамида керакли размердаги пардалар олинади. Улар кейин қуритилади.

  5. Пардаларни жойлаш, уларни стериллаш. Охирги босқичда кўз пардалари поливинилхлорид ва ЗАР (алюмин фольга) дан иборат жихозга жойланади ва радиация ёки газли стерилизация усули билан стериллизация қилинади.

Фармацевтика саноати атропин сульфати, апилак гидрохлорид, дикаин, неомицин сульфат, сульфапиридазин-натрий, флореналь, канамицин кўз пардаларни ишлаб чиқаради.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling