Тошкент фармацевтика институти
V. Кислород ташувчи хоссага эга бўлган И.Э (эмульсиялар)
Download 2.15 Mb.
|
dori turlari texnologiyasini rivozhlantirish istiqbollari fanidan maruzalar matni
- Bu sahifa navigatsiya:
- И.Э ни – жи ҳ озланиши
- ИНФУЗИОН ЭРИТМАЛАРИнинг сифатини куйидаги
- АҚЛИЙ ХУЖУМ” УЧУН САВОЛЛАР
V. Кислород ташувчи хоссага эга бўлган И.Э (эмульсиялар)
Бундай турдаги эмульсиялар (сунъий қон) муҳим ахамиятга эга. 1. АҚШ да эмульсия турдаги кислород ташувчи ИЭ ишлаб чиқилган (сунъий қон). Бунда бу И.Э кўп компонентли эмульсия бўлиб, таркибида мойли фазага киритилган гемоглобин эмульсияси, уз навбатида NaCl изотоник эритмасида эмульгирланади сув/мой/сув турдаги эмульсия хосил бўлади. Мойли фаза бу ерда мембрана вазифасини бажаради ва унинг сатхидан О2 ва СО2 алмашади. Гемоглобин О2 боғлаб уни тўқималарга етказади. Эмульгатор сифатида Твин 80, полиоксиэтилланган спирт қўлланилган. Эмульгатор сифатида Твин 80, полиоксиэтилланган спирт қўлланилган. Перфторуглеродлар (ПФУ) асосида олинган кислород ташувчи ИЭ ПФУ асосий афзаллиги- кислород ва CO2 эритиш, юқори инертлик. Лекин улар сувда мутлоқ эримайди, т.у. эмульсия холатида ишлатилади. Эмульсия томчиси – бу ерда эритроцит модели сифатида кўрилади. Фторуглерод бу ерда гемоглобин вазифасини, эмульгаторнинг қатлами эса- эритроцитнинг мембранасини модели. 1979 й СССР да ПФУ асосида ПЕРФТОРАН қон ўринбосари яратилди (Ф.Белоярцев). 1984 й ишлатишга рухсат этилди ва клиника синовларидан ўтди. Препарат эмульсия шаклида бўлиб, заррачалар диаметри 130 марта эритроцитлардан кичик. Оч хаво ранг суюқлик. 1997 й полимерланган одам гемоглобини асосида Геленпол ИЭ ишлаб чиқилди ва клиникаларда синалди. VI. Комплекс таъсирга эга бўлган ИЭ. И.Э ни –жиҳозланиши, сифатини бахолаш. Хозирда ИЭ қадоқлашда 3 турдаги жиҳоз қўлланилади: 1. Юмшок пластик пакет ПВХдан (ИЭ олиш ва қуйиш учун махсус колпачок –пробка ёки махсус найчалари билан) Бундай жиҳозни тайёрлаш учун махсус пленкадан технологик цикл давомида, пакет тайёрланади, дори эритмаси билан тулдирилади, герметизацияланади ва стерилланада. 2. Шиша флакон резинали пробка ва алюмин қопқоқлар билан. 3. Қаттиқ полипропилен контейнерларда. Асосан материал сифатида кўп қаватли полипропилен асосида Propyflex пленкаси ишлатилади (Германиянинг”Kobusch –Sengewald), фирмасида ишлаб чиқарилади. Шу материал хозирда юмшоқ пакетларни олиш учун хам қўлланилади. Материал барча тиббиёт талабларига жавоб беради. Бу материал шиша идишлардан афзаллиги– синувчан эмас, ПВХ –контейнерлардан эса афзаллиги утилизация жараёнида хлор ажратмайди. ИНФУЗИОН ЭРИТМАЛАРИнинг сифатини куйидаги кўрсаткичлар бўйича бахоланади: Ташқи кўриниши, чинлиги, тиниклиги, ранги, рНи, қўшимча моддалар, хажми, стериллиги, пирогенлиги, токсичность, механик ифлосликлари йўклиги, микдорий таҳлили билан. ХУЛОСА Хозирда 60тага яқин инфузион эритмалар Республикамизда қўллашга рухсат этилган ва қайд қилинган. Шу жумладан, қон ўринбосарлари-12 та, дезинтоксикацион-14та, сув-туз ва кислота-ишқор мувозанатини туғриловчи -15та, озиқлантирувчи-17та, ва кислород билан таъминлашни яхшиловчи -1та препарат руйхатдан ўтказилган. Уларнинг асосий қисми жахоннинг таниқли фирмалари (Австрия, Италия, Швеция, Индия, Польша ва Германия) маҳсулотларидир. Шу билан бир қаторда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар: “Нихол 03” “ Медиофарм”, “ Ташфарм- Американ Интернейшнал”, “ Технофарм” корхоналари инфузион эритмалар билан таъминлашда ўз хиссасини қўшади “АҚЛИЙ ХУЖУМ” УЧУН САВОЛЛАР
Тезкор сўров учун саволар
Download 2.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling