1. Оқсил манбалари
Бу турдаги ИЭ оқсиллар алмашинувига осон киришади ва оқсиллар етишмовчилик холатларида (операциялар, ичак-ошқозон патологиялари, интоксикациялар ва табиий овқатланишга имкон бўлмаса) етарли озиқа бўлади. Уларнинг асосий вакиллари:
-Гидролизин- йирик молларнинг қон оқсилларини кислотали гидролиз йўли билан олинган ва глюкоза ( 1,6-2,2 %) қўшилган препарат
-Аминопептид- йирик молларнинг қон оқсилларини ферментатив гидролиз йўли билан олинган препарат.
-Казеин гидролизати- сут оқсилларини кислотали гидролиз йўли билан олинган препарат.
- Инфузамин- аминокислоталарни манбаи бўлиб, одам қонининг оқсилларини чуқур гидролизиз йўли билан олинади ва таркибига синтетик аминокислоталар қўшилади
2. Озиқлантирувчи парентерал эмульсиялар
Парентерал озиқлантирувчи эмульсиялар бу нейтрал ёғларни сувли мухитдаги юқори дисперс гетероген системалар.
Улар муҳим ахамиятга эга организм учун: улар модда алмашинув жараёнларида қатнашадилар ва бой энергия манбаси ҳисобланади (яъни юқори даражада калорияли).
Улар асосан ўсимлик мойлар, апироген сув, эмульгатор, изотоник холатига келтирувчи, антиоксидантлар (мойли фазани оксидланишини олдини олиш учун)лардан ташкил топган бўлади.
Озиқлантириш учун: масалан 1 г ёғ 9 -10 ккал таъминлайди, демак 500 мл эмулъсия – 1 суткагача беморни энергия билан таъминлаш мумкин.
Бундай ЭИ да муҳим кўрсаткичлар ҳисобга олиниш зарур:
юқори дисперслик, яни томчи 0,8-1 мкм дан катта эмас;
юқори турғунлик.
Заррачаларнинг керакли катта – кичиклигини таъминлаш учун механик ва ультратовуш диспергирлаш усуллари ишлатилади.
Бунда эмульсияни тайёрлаш учун кўпинча ўсимлик мойлари асосан, соя, пахта, кунгабоқар, кунжут ишлатилади.
Юқори турғунликни таъминлаш мақсадида эмульгаторлар сифатида фосфолипидлар қўлланилади. Улар тухум сариғидан ( лецитин), йирик молнинг бош миясида (фосфатидилхолин, фосфатидилэтаноламин, фосфатидилсерин)дан олинади.
Стерилизацияси ультрафильтрация усулида мембранали фильтрлар орқали амалга оширилади.
Кенг қўлланиладиганлардан:
Интралипид (Швейцария)– 10 % соя мойининг эмульсияси + 2,5 % глицерин ва 1,2 % лецитин
Липофундин (Финландия) –15 % пахта мойининг эмульсияси + 4 % глюкоза
Липидин 1 – 10 % кунгабоқар мойи эмульсияси, фосфатидилхолин билан турғунлаштирилган.
Липидин 2 – 20 % кунгабоқар мойи эмульсияси, фосфатидилхолин билан турғунлаштирилган.
4. Венолипид (Япония).
Do'stlaringiz bilan baham: |