Тошкент фармацевтика институти


Download 2.15 Mb.
bet33/75
Sana17.06.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1529525
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   75
Bog'liq
dori turlari texnologiyasini rivozhlantirish istiqbollari fanidan maruzalar matni

Инфузион терапия – бу одам организмига катта хажмда, парентерал йўл билан турли суюқликларни қуйиш.
Осмолярлик - бу физиологик кўрсаткич бўлиб, у эритманинг осмотик босимига алоқадор ҳар хил эритмадаги субстрат (макроионлар) ва турли валентлик микроионларни, яъни кинетик фаол заррачаларининг концентрациясини йиғиндисини ифодалайди. Осмолярлик моляр концентрацияга боғлиқ.
Инфузион эритмалар ( ИЭ) ( плазмозамещающие растворы), қон зардобига осмотик босим, ион таркиби, қовушқоқлиги ва рН кўрсаткичи бўйича яқин эритмалар бўлиб, улар хужайра ва аъзоларнинг хаётий фаолиятини таъминлайди ва организмнинг физиологик мувозанатини сезиларли ўзгартирмайди
Хозирда ИЭ таснифланади:



  • - функционал буюрилиши бўйича;

  • - таркиби ва кўлланилишининг ўзига хослиги бўйича

  • -дори шакли кўриниши бўйича;



ИЭ- функционал буюрилиши бўйича
ТАСНИФИ



  • I. Сув-туз ва кислота-ишқор мувозанатини тўғирловчи ИЭ




  • II.Гемодинамик (шокка қарши) И.Э.




  • III.Дезинтоксикацион И.Э.




  • IV. Парентерал озиқлантирувчи И.Э.

V. Кислород ташиш хусусиятига эга бўлган ИЭ



  • VI.Комплекс таъсирга эга бўлган ИЭ



ИЭ таркиби ва кўлланилишининг ўзига хослиги бўйича



  • Табиий компонентлардан олинган препаратлар: плазма, табиий қон, альбумин, қон компонентлари ( эритроцитар масса)

  • Синтетик коллоидлар;

  • Тузлар эритмалари;

  • Субстратсақловчи препаратлар:

-ёғ кислоталар;
-аминокислоталар;
- углеводлар манбалари
Дори шакли кўриниши бўйича ИЭ:

- қон томирига юбориладиган эритмалар;


- қон томирига юбориладиган эмульсиялар;
- қон томирига юбориладиган И.Э. концентратлари;
- ИЭ тайёрлаш учун порошоклар ва лиофилланган шакллар

Хозирда ИЭ нинг ва уларнинг 20 тагача таснифий гуруҳлари мавжуд.


Лекин, осон топиладиган фармацияга оид адабиётларда фақат олтита энг асосий гуруҳлари келтирилган:
ИНФУЗИОН ЭРИТМАЛАРНИНГ ( ИЭ) ТАСНИФИ (ТУРЛАРИ)
I. Сув-туз ва кислота-ишқор мувозанатини тўғирловчи (NaCl изотоник эритмаси, NaНCO3 эритмаси, Рингер, Рингер-Локк эритмаси, хлосоль, дисоль, ацесоль, квартасоль, трисоль).
II.Гемодинамик (шокка қарши) И.Э.:
-полиглюкин (6 % гидролиз декстран - NaCl 0,9%)
-реополиглюкин (10% коллоид декстран эритмаси- 0,9% NaCl
-желатиноль (8% желатин коллоид эритмаси - 0,9% NaCl)
III.Дезинтоксикацион И.Э.
6% ПВП эритмаси – гемодез
IV.Тўқима ва аъзоларни узоқ вақт давомида ҳаётини ва керакли оксидловчи-қайтарувчи потенциалини таъминлаш ва озиқлантириш учун. Парентерал озиқлантирувчи И.Э.: (гидролизин, аминопептид, полиамин, липофундин, инфузамин, интралипид).
V. Кислород ташиш хусусиятига эга бўлган ИЭ
VI.Комплекс таъсирга эга бўлган ИЭ

I гурухдаги Инфузион эритмалар қоннинг ишқор-кислота холатини нормаллаштиради, сув электролитларини йўқолишини тиклаш учун қўлланилади


Асосий вакиллари : бир компонентли (NaCl изотоник эритмаси ,NaHCO3 эритмаси ва мураккаб таркибли ацесоль, дисоль, квартасоль ва х.к
Изотоник NaCl (физ. раствор) 1 эритма И.Э. У тез томир мембраналари орқали ўтади ва томирларда орадан 20-40 дақиқа давомида ушланади. Ўзи мустақил еки комплекс инфузион терапия қўлланади ( чунки деярли барча ИЭ ва қон билан мос келади ) .

1. “Ацесоль” эритмаси 1000,0 мл


Таркиби: Натрий ацетат 2,0 г
Натрий хлорид 5,0 г
Калий хлорид 1,0 Г
Инъекция учун сув 1 л гача
(227,4 мосмоль/л)
2. Глюкоза эритмаси 5%, 10%, 20%, 25% 1000,0 мл
Таркиби: Глюкоза 50,0 г; ёки100,0 г; ёки 200,0 г; ёки 250,0 г
Хлорид кислотасининг эритмаси 0,1 моль/л 5 мл
Натрий хлорид 0,26 г
Калий хлорид 1,0 Г
Инъекция учун сув 1 л гача
(262,1 (5%); 514,4 (10%); 1 019,0 (20%); 1271,3 (25%) мосмоль/л)
3. “Дисоль” эритмаси 1000,0 мл
Таркиби: Натрий ацетат 2,0 г
Натрий хлорид 6,0 г
Инъекция учун сув 1 л гача
(234,6 мосмоль/л)
4. Қон ўрнини босувчи Петров суюқлиги1000,0 мл
Таркиби: Натрий хлорид 15,0 г
Калий хлорид 0,2 г
Кальций хлорид 1,0 г
Инъекция учун сув 1 л гача
(532,4 мосмоль/л).
5. “Квартасоль” эритмаси 1000,0 мл
Таркиби: Натрий гидрокарбонат 1,0 г
Натрий ацетат 2,6 г
Натрий хлорид 4,75 г
Калий хлорид 1,5 г
Инъекция учун сув 1 л гача
(264,8 мосмоль/л)
6. Маннит 15% эритмаси 1000,0 мл
Таркиби: Маннит 150,0 г
Натрий хлорид 9,0 г
Инъекция учун сув 1 л гача
(1131,1 мосмоль/л)
7. Натрий гидрокарбонат 3%, 4%, 7% эритмаси 1000,0 мл
Таркиби: Натрий гидрокарбонаьт 30,0 г, 40,0 г, 70,0 г
Инъекция учун сув 1 л гача
(713,4 (3%); 952,2 (4%); 1664,7 (7%) мосмоль/л)
8. “Трисоль” эритмаси 1000,0 мл

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling