Тошкент фармацевтика институти


Изопластиклик ( изоқовушқоқлик)


Download 2.15 Mb.
bet30/75
Sana17.06.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1529525
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   75
Bog'liq
dori turlari texnologiyasini rivozhlantirish istiqbollari fanidan maruzalar matni

Изопластиклик ( изоқовушқоқлик). ИЭнинг қовушқоқлиги қонга яқин бўлиши лозим (3-10спз). Агар фарқи катта бўлса, яъни 3 дан кам ва 10 спздан юқори бўлса юрак фаолияти ёмонлашади. ЮМБ қўшиш йўли билан тартибга солинади. Айрим инфузион эритмаларнинг бир камчилик тарафи - улар танадан тез чиқиб кетади, чунки уларнинг қовушқоқлиги етарли эмас. Қон зардобининг ўзига ҳос қовушқоқлиги унинг таркибидаги оқсиллар билан таъминланади. Демак, инфузион эритмаларнинг мўътадил қовушқоқлигига аҳамият берилади.
Инфузион эритмаларни қовушқоқлигини таъминлаш учун ЮМБлар қўшилади. Масалан, 10% консервирланган қон, казеин, декстран, ПВП. Масалан, Полиглюкин ИЭси 6% деполимерланган декстран ва 0,9% NaCl эритмасидан иборат.
Изоосмолярлик (Isoosmatica)
Инфузион эритмалар асосан Давлат фармакопеясинин Х ва Х1 нашрларида келтирилган талабларга жавоб берадиган қилиб тайёрланади лекин фармацевтика саноати ривожланган давлатлар Германия, Буюк Британия, АҚШ, XIX Чехия фармакопеяларида инфузион эритмаларнинг осмолярлик хоссасига катта эътибор берилган ва қонга қуйиладиган инфузион эритмаларнинг осмолярлиги ёрлиқда кўрсатилиш шарт (талаб қилинади). Европа фармакопеясига инъекцион эритмалар учун янги курсаткич –осмолярлик (осмоляллик) киритилган.
Биологик суюқликларнинг осмолярлик кўрсаткичи ҳаётий муҳим физиологик кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. Охирги йилларда шу кўрсаткичига катта эътибор берилмоқда, чунки одамнинг биологик суюқларининг осмолярлиги гомеостазнинг муҳим бир кўрсаткичи ҳисобланади. Осмолярлик ички муҳитнинг туз-сув алмашинувини, ион алмашинувини, уларнинг мувозанатини белгилайди. Умуман, осмолярлик бу тананинг интра ва экстра целлюлар суюқликларнинг мувозанати. Бунда сув ва хаётий муҳим бўлган ионлар (Na+, K+, Ca2+, Mg2+ ва ҳ.к.)нинг орасидаги ички мувозанатни ифодаси.Осмолярлик тананинг осморецепторлари ёрдамида нейрогуморал механизмлар орқали тартибга солиниб турилади. Қоннинг осмоляр концентрацияси осмометр асбоби ёрдамида ўлчанади ва МОСМ ларда белгиланади. Одатда соғлом одамнинг биологик суюқларнинг, биринчи навбатда қон зардобининг ва кўз суюқлигининг осмолярлиги 285+5 мосмоль/л га тенг.
Юқорида кўрсатилгандек, қон зардобининг осмолярлиги 285+5 мосм/л тенг ва реанимация, анестезиология, хирургия, гериатрия, педиатрия, трансплантология тиббиёт тармоқларида бу кўрсаткич муҳим ҳисобланади. Организмнинг холатини билдирувчи омил – осмолярлик кўрсатгичи бўлиб, агар у ўзгарса, беморни ҳалокатгача олиб келиши мумкин бўлган ноҳуш холати кузатилади. Осмолярликнинг кескин ўзгариши қатор салбий таъсир ёки нохуш ҳолатларига сабабчи бўлиши мумкин. Масалан, гиперосмоляр ҳолатлар вужудга келса яъни қоннинг осмоляр концентрацияси ошиб кетса бу ҳаёт учун ҳавфли ҳолатларга олиб келиш мумкин: мия хужайраларининг сувсизланишига сабаб бўлади ва айрим пайтларда беморларнинг ўлимига сабабчи бўлади (40-70 % гача).
Қайси холатларда қоннинг осмолярлиги ошиб кетиши мумкин: Гиперосмоляр холат буйрак фаолиятининг бузилиши ёки миокард инфаркти, куйиш натижасидаги, сепсис холати натижасида вужудга келади, натрий гидрокарбонат эритамаси катта дозада қонга қўйиш оқибатида вужудга келади.
Масалан, куйиб травма олганда зардобининг осмолярлиги 373 дан мосмол/л гача бир соатнинг ичида кўтарилиши мумкин. Энди шу ҳолда инфузион эритманинг осмоляр концентрациясини ҳисобга олмасдан қонга қуйилса, қон қуйилиб қолиб, тромблар ҳосил бўлади, кейин қон кетиб, ички аъзоларнинг оғир шикастланишига олиб келади.
Демак, инфузион терапиянинг асосий ички ва ташқи суюқлик концентрациясини мувозанатини сақлаш.
Айниқса реаниматология, анестезиология, геритария, хирургия, трансплантология, нейрохирургия, педиатрия тиббиёт тармоқларида осмометрияни аҳамияти катта.
Юқорида этилгандан шуни хулоса қилиш мумкинки-инфузион эритмаларни қўлланилиши албатта уларнинг осмолярлик концентрациясини аниқлашдан бошланиш лозим. Шунга асосланиб АҚШ – нинг ДФ сига XIX NF – XIV қўшимча кўрсатма бўйича хар бир қонга қўйиладиган эритмаларнинг осмолярлик концентрация белгиланиш тавсия этилади. Клиник текширишлар шуни кўрсатади: 50-55 % ҳолатларда яраларнинг яллиғланишини гиперосмотик эритмаларини қўллаш билан боғлиқ бўлади, чунки бу ҳолатда хужайраларни шикастланиши ошади бу эса микроорганизмларни ривожланишига қулай шароит яратади. Шуни ҳисобга олиш лозим – изоосмотик конценрация изотоник конценрациясига тенг эмас. Масалан NaСl нинг изотоник концентрацияси – 0,9 % тенг, изоосмотик концентрацияси эса – 0,45 % тенг.
Эритмаларнинг изоосмотик концентрациясини билиш мухим, чунки гипер ёки гипоосмоляр эритмаларни қуйиш қатор салбий реакцияларга олиб келиши мумкин (оғриқ, невроз ва бошқалар) айниқса бу кўрсатгич реанимация бўлимида қўлланиладиган эритмаларга тегишли.
Агар гипер осмоляр эритмалар кўп миқдорда қўйилса ва қоннинг осмолярлиги 300 мосм бўлса сувсизланиш, ҳолсизлик (слабость), шиллиқ пардаларни қуриб кетиши кузатилади. Агар 330 ммосмдан ошса, ҳушдан кетиш, судорги ва айрим пайтларда ўлимга олиб кетиш мумкин.
Агар гипоосмоляр ҳолат вужудга келса яъни 275 мосмдан кам бош оғриқ, 260 ммосм ҳолсизлик слабость, қон босим кескин тушиб кетиши, 250 дан паст судорги, кома ҳолати намоён бўлади.
Демак провизорлар билишлари шарт қуйиладиган инфузион эритмаларнинг изоосмоляр концентрациясини аниқлаш, ҳисоблаш усулларини. Айниқса касалхона қошидаги дорихоналарда шифокорлар талаб қуйиш мумкин, изоосмоляр эритмаларни тайёрлаб беришни.
Демак, юқоридаги маълумотларини ҳисобга олиб, инфузион эритмаларга қўйиладиган талаблардан яна бир муҳим талаб бу инфузион эритманинг концентрацияси изоосмоляр (285+5мосмоль/л) бўлиши.
Осмолярлик - бу физиологик кўрсаткич бўлиб, у эритманинг осмотик босимига алоқадор ҳар хил эритмадаги субстрат (макроионлар) ва турли валентлик микроионларни, яъни кинетик фаол заррачаларининг концентрациясини йиғиндисини ифодалайди. Осмолярлик моляр концентрацияга боғлиқ.
Осмолярлиги қон зардобига тенг бўлган ИЭ изоосмоляр ҳисобланади.
Осмолярликни қуйидаги формула орқали ифодалаш мумкин:
Е=V.m.Ф,
бу ерда V - эритмада диссоциацияга учраган ионлар сони.
Агар эритмада доривор модда ноионли бўлса, унда V=1, лекин эритилган модда ионларга парчаланса, у эритмадаги парчаланган умумий сонига тенг.
m -эритманинг моляр концентрацияси, г/л.
Ф - моляр осмотик коэффициенти, у эритманинг молярлигига боғлиқ.
Осмолярлик (осмоль/л) ёки кўпинча мосмоль/л да ўлчанади. Осмолярлик ва эритманинг музлаш нуқтасини пасайиши (∆Т) орасида қуйидаги ўзаро муносабат бор:
∆Т
Е = ------- . 1000 мосмоль/л
1,86 0С
∆Т (0С) - сувга нисбатан ўлчанган намунанинг музлаш нуқтасини пасайиш даражаси;
1,86 0С - натрий хлорид эритмасининг музлаш ҳароратини пасайиш даражаси.
Бу кўрсаткични эритмани музлаш хароратини пасайиши бўйича аниқлашади. Бу энг аниқ усул. Чунки эритмада кинетик фаол ионларнинг сони бошласа, унинг музлаш харорати пасая бошлайди. Демак эритмани музлаш хароратини аниқлаш осмолярникни аниқ усули ҳисобланади.
Осмолярлик осмометрлар, масалан Os momat ёрдамида ўлчаниш мумкин. Бу асбобнинг ишлаш принципи аниқ осмолярликга (маълумотномаларда, жадвалларда) эга бўлган сув ва натрий хлоридни турли концентрациядаги эритмаларнинг музлаш хароратига нисбат намунани (ИЭ) музлаш хароратини пасайишини аниқлашга асосланган.
Осмометрларни даражалаш стандарт натрий хлорид эритмалари ёрдамида амалга оширилади (1-жадвал).
Асбобнинг "0" нуқтаси тозаланган сув орқали белгиланади.



Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling