Трансплантацион иммунитет Режа: Трансплантология ривожланиши тарихи


Download 16.68 Kb.
bet1/4
Sana16.11.2023
Hajmi16.68 Kb.
#1781053
  1   2   3   4
Bog'liq
5-mavzu immunologiya


Трансплантацион иммунитет
 
Режа:
  • Трансплантология ривожланиши тарихи
  • Аъзоларнинг битиб кетмаслигининг иммун механизмлари. Иммунодепрессия.
  • Аъзоларнинг битиб кетмаслигининг реакцияларининг турлари ва механизмлари
  • Органларни кўчириш учун (трансплантацияси учун) тўқималарни типларга ажратиш.

Трансплантология – сунъий органларни яратиш ва улардан фойдаланишнинг, тўқима ва органларнинг консервация қилинишининг методларини ишлаб чиқувчи тарнсплантациянинг муаммоларини ўрганувчи тиббиёт ҳамда биологиянинг соҳаси саналади.
Тарнсплантацион иммунитет бу – қайта кўчириб ўтказилган орган ва тўқималарда ривожланувчи иммун реакцияларининг жамланмаси (комплекси) саналади.
Феномен – транплантацион иммунитет номланишининг ўзидаёқ ҳодисанинг ҳам иммунологик табиати, ҳам иммун механизмлари таъсири объекти – трансплантацияланувчи материал яширинган. Ушбу феноменнинг амалга оширилишига ана шундай механизмларнинг қўшилиши ушбу трансплантатни қабул қиладиган хўжайин ҳамда трансплантант ўртасидаги антиген фарқланишларни ажратиб беради.
Бегона тўқиманинг ўрнашишида иммун тизимнинг иштироки илк бор 1945-йилда П. Медавар томонидан олиб борилган ишларда тадқиқ этилган эди. Ушбу илк кузатишлар трансплантацион иммунологиянинг – тадқиқодларнинг экспериментал-амалий шаклланиши учун жўнаш нуқтаси бўлиб хизмат қилди.
Орган ҳамда тўқималарни кўчириб ўтказиш инсонларнинг одам организмини “таъмирлашга” бўлган азалий уринишлари саналади.
Орган ҳамда тўқималарни кўчириб ўтказиш инсонларнинг одам организмини “таъмирлашга” бўлган азалий уринишлари саналади.
Органларни трансплантация қилиш ва кўчириб ўтказиш муаммолари устида катта мувофаққиятларга эришган кўплаб олимлар иш олиб боришган. Н.И. Пирогов биринчилардан бўлиб эфир наркозини қўллаб кўради. Н. Штраух ҳамда Н. Фейгинлар кўзнинг мугуз пардасини кўчириб ўтказиш имконини яратиб беришди. В. Антонович тишларни кўчириб ўтказиш ишлари устида иш олиб борди. К.М. Сапежко шиллиқ қаватни кўчириб ўтказиш устида ишлади. Ю. Вороной дунёда биринчи бўлиб буйракни кўчириб ўтказиш ишини олиб борди. В. Шумаков юракни трансплантация қилиш бўйича жарроҳлик амалиётини ўтказди. Г. Фальковский ҳамда А Покровскийлар органларни сақлаб қўйиш усулларини тадқиқ этдилар. С. Воронов ҳайвонлар (уруғдонини, моякни) инсонга ўрнатиш амалиётин олиб борди. С. Брюхоненко дунёда биринчи бўлиб сунъий қон айланиш тизимини яратди. В. Демихов илк бор мияни кўчириб ўтказиш операциясини амалиётда қўллаб кўрди.
Замонавий трансплантология клиник ҳамда экспериментал бўлимларни ўз ичига олади. Экспериментал қисмнинг вазифаси тўқималарнинг бирлашишини ўрганишни ўз ичига олса, клиник бўлим – орган ҳамда тўқималарни трансплантация қилиш бўйича клиникадаги тажриба маълумотларини амалий жиҳатдан изоҳлаб беришга уринади. Ундан ташқари, ушбу бўлимлар орган ва тўқималарни консервация қилиш методларини, шунингдек сунъий органларни яратиш ҳамда улардан фойдаланишни ташкил этишни ишлаб чиқади. Ҳозирги пайтда иммунодепрессив ҳолатларни даволаш, тўқималарнинг биологик номутаносиблиги реакцияларини пасайтириш, профилактика қилиш ва трансплантантнинг яшаб кетиш даражаларини аниқлаб олиш имконини берувчи ишончли мезонларни ўрнатиш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Download 16.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling