Тошкент фармацевтика институти


Download 2.15 Mb.
bet36/75
Sana17.06.2023
Hajmi2.15 Mb.
#1529525
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   75
Bog'liq
dori turlari texnologiyasini rivozhlantirish istiqbollari fanidan maruzalar matni

ПЭГ асосида полиоксидин 1,5% эритма яратилган. У узоқ таъсир этиш вақти билан ва қоннинг реологик хоссаларига ижобий таъсир кўрсатиши билан ажралиб туради.


III ДЕЗИНТОКСИКАЦИОН ИНФУЗИОН ЭРИТМАЛАР
Организмда турли сабабларга кўра (овқатдан захарланиш, дизентерия, диспепсия, сальмонеллёз, инфекцион касалликлар, жигар ва буйрак фаолиятини етишмовчилиги) токсинлар йиғилади Шунинг учун дезинтоксикациялаш мухим. ПВП—таъсир механизмига кура токсинларни боғлаб организмдан чиқариш хоссасига эга.
ПВП (с.м.м.20000-40000 ) асосан И.Э керакли қовушқоқлигини таъминлайди. Лекин М.М 20000гача бўлган ПВП (паст молекулали) организмда токсинларни боғлаб тез чиқиб кетишини таъминлайди.
Вакиллари:


ГЕМОДЕЗ
Гемодез –сув-тузли эритма, таркибида 6%ли куйимолекуляр ПВП ни сақлайди
Таркиби:
ПВП ( м.м. 10.000-15.000 ) 60,0
Натрий хлорид 5,5
Калий хлорид 0,42
Кальций хлорид 0,50
Магний хлорид 0,005
Натрий гидрокарбонат 0,23
Сув инъекцион 1 л гача
Венага юбориш учун
рН=5,2-7,0га тенг.
Тайёрлаш технологиясининг мохияти.
500мл сувда тузлар кетма-кет эритилади. ПВП 400 мл сувда эритилади. Иккала эритма бир-бири билан аралаштирилиб 1000мл ҳажмга етгунча сув қўшилади. Сўнг 200,250,450 мл ҳажмли флаконларга фильтрланади. Флаконлар герметик ёпилиб, 1100C 45 дакика давомида стерилланади. Сақлаш муддати 5 йил .
Қўлланилиши: Организмда токсик кўринишда ўткир ошқозон–ичак касаллигига чалинганда (дизентерия, ич кетиши, диспепсия, овқатдан захарланиш, куйишда) уни дезинтоксикациялашда қўлланилади. Гемодезнинг таъсир механизми куйидагича: таркибидаги куйимолекуляр ПВП қонда айланиб юрган токсин моддаларни боғлайди. Препарат организмдан 80%тезликда чиқиб кетади.


Реамберин
N- (1-дезокси- D-глюцитол -1 ил) – N-метиламмоний
Натрий сукцинат 1,5%
Натрий хлорид 0,6%
Калий хлорид 0,03%
Магния хлорид 0,012 %

IV. Парентерал озиқлантириш учун ИЭ


Тўқима ва аъзоларни узоқ вақт давомида ҳаётини ва керакли оксидловчи-қайтарувчи потенциалини таъминлаш ва озиқлантириш учун. Парентерал озиқлантирувчи И.Э.: (гидролизин, аминопептид, полиамин, липофундин, инфузамин, нитралипид)
Бу турдаги ИЭ асосан икки гурухга таснифланади:
1. Оқсил манбалари;
2.Парентерал озиқлантирувчи эмульсиялар.

Download 2.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling