Тошкент фармацевтика институти
Органик бирикмалар гидролизи
Download 2.15 Mb.
|
dori turlari texnologiyasini rivozhlantirish istiqbollari fanidan maruzalar matni
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мураккаб эфирларни гидролизи
Органик бирикмалар гидролизи
Тузлардан ташқари гидролизга органик бирикмалар хам учраши мумкин. Бу алохида эьтиборга эга, айниқса сувсиз эритмаларни олишда. Гидролизга мураккаб эфирни, алкалоидли, лактон, гликозидли боғланишлар учрайди. Мураккаб эфирларни гидролизи Айниқса инъекцион дори турларида кўп учрайдиган гидролиз тури ҳисобланади.Мураккаб эфирлар кислотали ва ишқорий муҳитда парчаланиш мумкин. Аммо кислотали гидролиз к қайтарувчан жараён, ишқорий гидролиз эса қайтмас жараён бўлид, унинг натижасида спирт ва кислоталар тузлари хосил бўлади ва бу реакциянинг тезлиги минг марта тезроқ кислотали гидролизга нисбатан R-C-OR’ + HOH ---R-C-OH + HOR’ O O Мураккаб эфир ишқорий гидролизга мисол сифатида новокаинни гидролизи (совунланиш) ни келтириш мумкин нейтрал ва ва ишқорий муҳитда. Натижада диэтиламиноэтанол ва парааминобензой кислотаси хосил бўлади. Новокаин - бу парааминобензой кислотасининг В этиламиноэтил эфирининг гидрохлорид тузидир. Новокаин эритмасини стериллагандан сўнг эритмада эркин парааминобензой кислотаси ҳосил бўлади, натижада эритма РН кўрсаткичи кислотали томонга силжийди. Нейтрал вa кучсиз ишқорий шароитли эритмадаги парчаланган новокаин миқдори 2,28 %гача бўлса, РН 8 га тенг бўлганди 11%гача ортади. Чет эл адабиётларида новокаин эритмаси таркибида уни стериллагандан сўнг анилин моддаси аниқланганлиги ҳақида маълумотлар бор. Бу парааминобензой кислотасининг декорбоксилланиш реакцияси натижасидир, деб тушунтирилади. Бундай эритма беморда шишиш, огриқ каби ножўя таъсирларни юзага келтиради. Новокаин эритмаларини барқарорлаш учун эритма РН кўрсаткичи 3,8-4,5 бўлгунча хлорид кислотаси қўшилади. 0,25, 0,5, 1, 2%ли 1л новокаин эритмаларига тегишлича 3, 4, 9, 12 мл дан 0,1 м ли хлорид кислотаси қўшиб тайёрланади. 2, 5, 10 %ли новокаин эритмаларини тургунлаштириш учун 1 литр эритмага 0,1 М ли хлорид кислотасидан тегишлича 4, 6, 8 мл вa 0,5 г тиосулъфат натрий қўшиб тайёрланади. Отоларингологияда қўлланиладиган новокаиннинг 5,10 %ли эритмалари 0,3 % метабисулъфит натрий вa 0,02 % лимон ёки 10 мл 0,1 М ли хлорид кислотаси қўшиб турғунлаштирилади. Новокаиннинг 1-2 % ли изотоник эритмасига 5 мл. 0,1 М ли хлорид кислотаси қўшилади. Скополомин ишқорий гидролиз натижасида тропан кислотаси ва скополин амино спирти хосил бўлади. Мураккаб эфирларга ўхшаш кислоталарнинг амидлари хам гидролизланади бунда кислота ва аммиак хосил бўлади: R – C - NH2 + HOH → R- C –OH + NH3 O O Лекин бу гидролиз реакцияси нисбатан секин ўтади. Масалан микотинамид фақат ишқорий мухитда харорат таьсирида аммиак ажратади. 2. Қатор юрак гликозидлари секин гидролизланади (ферментлар, кислоталар таьсирида) оқибатда аглюкон ва қандли қисм хосил бўлади. Масалан конваллятоксиннинг гидролизи конванниятоксигенин ва рамноза хосил бўлишига олиб келади. Энг беқрор юрак гликозидларига кар-2 денолидлар киради. рН -0.5-06 мўьтадил. Турғунлаштириш масаласини ечишда хар бир конкрет холатда парчаланиш механизмини эьтиборга олиш лозим. Масалан скополомин, спазмалитикларни ишқорий мухитда гидролизга учраши хисобга олиб уларга НСl 0.1 м қўшиш йўли билан турғунлигини ошириш мумкин. Юрак гликозидларни турғунлигини ошириш учун кўпинча буфер эритувчилар: А) дифосфатли (дифосфат Na + лимон кислотаси) Б) ацетатли (смесь растворов Na ацетата + уксус кислотаси). Масалан шу буфер эритувчилар ёрдамида дигитоксин ва ацетилдигитоксин турғунлаштирилади. Алохида эьтиборга олиниш лозим парчаланиш механизмлари, агар дориларни аралашмаси тайёрланса, бир шприцда юбориш учун. Чунки бу ерда дорилардаги стабилизаторлари бошқа дорининг турғунлигига таьсир кўрсатиши мумкин. Масалан антибиотикларни (айниқса пеницилин гурухдаги) эритиш учун сув, NaCl 0.9%, новокаин 0.5% эритма қўллаш мумкин. Лекин новокаин эритмани 0.1 м НСl билан тайёрланишини ва рН 4.2-4.5 атрофида бўлиши пеницилинни турғунлигига салбий таьсир кўрсатади. Чунки кислотали мухитда пеницилин лактан занжири хисобига енгил парчаланади ва оқибатда терапевтик таьсири пасаяди. Адабиётда келтирилган маьлумотларга кўра новокаинда эритилган пеницилинни сақлаш жараёнида 24соат 43% инактивацияга учрайди 30 дақ. 1.2%. Шунинг учун сақлаш мумкин эмас!!! Download 2.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling