Тошкент фармацевтика институти
Комплекс усулда барқарорлаш
Download 2.15 Mb.
|
dori turlari texnologiyasini rivozhlantirish istiqbollari fanidan maruzalar matni
Комплекс усулда барқарорлаш.
Инъекцион эритмалар баъзан стабилизаторлар комплексини қўллаб тайёрланади. Бу комплекс таркибига турли типдаги стабилизаторлар кириши мумкин.Улар бир неча бевосита таъсирли антиоксидантлардан ташкил топиши мумкин; бевосита ва билвосита антиоксидантдан ташкил топиши мумкин; антиоксидант ва муҳит РН шароитини яратувчи моддадан ташкил топиши мумкин; антиоксидант ва консервантдан ташкил топиши мумкин(микробга қарши барқарорлаш). Масалан,дипразиннинг 2, 2,5% ли эритмалари бир нечта антиоксидант ёрдамида барқарорлаштирилади (аскорбин кислотаси-0,2%, сувсиз натрий сульфит-0,1%, натрий метабисульфит-0,1%). 0,4%ли индигокармин эритмаси антиоксидант ва РН шароитини бошқарувчи модда қўшиб стабилланади. Стабилизатор сифатида бу эритма 0,05% ронгалит ва 0,1% натрий цитрат сақлайди. Мисол: апоморофин 2 та фенол гидроксилларни сақлайди шунинг учун енгил оксидланади. (кўк-яшил рангга бўялади). 1%ли апоморфин гидрохлорид эритмаси 0,5г анальгин пероксид радикалларини боғлайди, 0,2 г цистеин гидроперекисларни боғлайди ва 0,1М хлорид гидроксил ионларни (катализаторлар) нейтраллаш учун кислотаси (1л эритмага 40 мл)сақловчи эритувчида тайёрланади. Шундай қилиб, осон оксидланадиган моддалар эритмаларини турғунлигини ошириш учун эритмада оптимал РН шароитини яратиш, дори моддасига кислород таъсирини тайёрлаш жараёнида, стериллашда, дори препаратини сақлашда катализатор таъсирини бартараф этиш лозимдир. Rp: Sol.Acidi ascorbinici 5% - 200 ml Sterilisetur Аскорбин кислотаси эритмасини тайёрлаш учун МТХ бўйича 1 литр эритмага 2 г сувсизланган натрий сульфит (антиоксидант сифатида) ва 23,85 г натрий гидрокарбонат қўшиб тайёрланади. Эритмага натрий гидрокарбонат тузини қўшишдан мақсад аскорбин кислотасининг кескин кислотали муҳитини нейтраллашдир. Инъекция учун сув янги қайнатилган бўлиши керак. Тайёрланиши. Асептик шароитда 10 г аскорбин кислотаси, 0,4 г. сувсизланган натрий сульфит ва 4,77 г. натрий гидрокарбонат ўлчов колбасига солиниб, 1/3 қисм инъекция сувида карбонат ангидрид гази батамом чиқиб кетгунга қадар яхшилаб аралаштириб турган холда эритилади. Сўнг яна 1/3 қисм сув қўшиб тузлар эриб бўлгунча аралаштирилади. Газ пуфаклари ажралиши тўхтагач, эритма ҳажми 200 мл га етказилади. Rp: Sol. Streptocidi albi solubilis 30% - 100 ml Sterilisetur! Оқ стрептоцид порошоги инъекция учун сувида сув ҳаммомида иситиб эритилади. Стабилизатор - сульфит натрий, уни 100 мл га 0,2 г хисобида олинади. 120 градусда 8 дақиқа стерилланади. Ишлатишдан олдин чўкма бор йўқлиги текширилади. Агарда чўкма аниқланса, эритмани қайноқ сувда иситилади, чўкма эригач эритмани 36-37 градусгача совутиб ишлатилади. Download 2.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling