Рецептлар хисобини олиб боришнинг квитанциясиз усули хам мавжуд. Бунга жетонли ва чек усуллари киради. Жетонли усулда фармацевт – технолог рецептни таксировка килиб, нархи тулангач беморга жетон беради, у рецептнинг номерига мос келиши керак. Жетонда беморнинг фамилияси курсатилмайди, чунки жетонларнинг номери такрорланмайди. Жетоннинг шакли аник дори шаклига мос келиши керак. Жетонли усулда фармацевт – технолог рецептни таксировка килиб, нархи тулангач беморга жетон беради, у рецептнинг номерига мос келиши керак. Жетонда беморнинг фамилияси курсатилмайди, чунки жетонларнинг номери такрорланмайди. Жетоннинг шакли аник дори шаклига мос келиши керак. Чек усулидан фойдаланишда рецепт расмийлаштирилгач, дори воситасининг пули туллангач касса чеки бир вактнинг узида дори олиш учун квитанция булиб хизмат килади. Рецепт ва дори воситасининг номери чек номерига мос равишда булади, дори шакли эса чекнинг орка томонига расмийлаштирилади. Уша ерда тайёрлаш вакти курсатилади. Смена охирида фармацевт- технолог иш юзасидан хисобот тайёрлайди. Хисобот тайёрланганда смена давомида тушган рецептлар хакидаги барча маълумотлар хисобга олинади. Фармацевт-технолог қабул қилган рецептларнинг хисобини “Рецептура дафтарчаси” ёки “Квитанция дафтарчаси ” да олиб боради. Квитанция дафтарчаси 3 қисмдан иборат бўлади. Квитанция дафтарчаси 3 қисмдан иборат бўлади. Биринчи қисм ёки Корешок бу дори воситасини хисобга олиш учун асос бўлиб, шу ерда тартиб номери дори воситасининг шакли, қиймати беморнинг фамилияси, исми-шарифи кўрсатилади.Бу қисм дорихонада қолади. Иккинчи қисмида эса беморни фамилияси, исми-шарифи, дори воситасининг шакли, қиймати, рецепт номеридан ташқари дори воситасининг тайёр бўладиган вақти кўрсатиб,беморнинг қўлига тутқазилади. Учинчи қисмида хам эса беморни фамилияси, исми-шарифи, дори воситасиннинг номер ива дори воситасининг тайёр бўладиган вақти кўрсатилиб рецептга бириктирилади ва у тайёрлаш учун ассистентлар хонасига бериб юборилади.Унда бундан ташқари дори воситасининг тайёрлаган,текширган ва беморга берган фармацевт ассистентнинг фамилияси,исми-шарифи кўрсатилган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |