“тошкент ирригация ва қишлоқ ХЎжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
автореферат
ХУЛОСАЛАР
“Ер ахборот тизимини шакллантиришда инновацион технологияларни тадбиқ қилиш (Тошкент вилояти мисолида)” мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулоса ва тавсиялар қайд этилди: 1.Ахборот технологиялари соҳасида ЕАТнинг ташкилий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш учун қонуний қарор қабул қилиш зарур: муаллифлик ҳуқуқи, космик маълумотларга мулк ҳуқуқи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва бюджет маблағлари ҳисобидан яратилган маълумотларни олишнинг стандартлари ва механизмларини ишлаб чиқиш; ер ахборот соҳасида идоралараро мувофиқлаштирувчи органни ташкил қилиш; идоралараро қонунчилик базасини ривожлантириш, мамлакатдаги геоинформацион лойиҳаларни мониторинг қилиш ва метамаълумотлар тизимини сақлаш бўйича кадастр ва ахборот лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича идоралараро марказни яратиш. 2. Ер ахборот тизимини такомиллаштиришнинг мақсад ва вазифалари, ер ахборот соҳасидаги қонунчилик базаси, методик асослари ва чет эл тажрибаси ўрганилди. 3. Ер ахбороти тизими кўрсаткичларининг тавсифланиши, амалий жиҳатдан, уларни олишнинг оқилона усулларини танлашга, уларнинг ишончлилигини, амалда қўллаш учун яроқлилиги ва тежамлилигини баҳолашга ва ахборот сифатини баҳолашнинг илмий-методик асосини ишлаб чиқишга ёрдам бериши аниқланди. 4. Фермер хўжалигида ер ахборотини замонавий даражада сақлаб туриш жараёнида ахборот сифати (ишончлилиги) ва келажакда қисқа муддатли ва ўртача муддатли янгилаб туриш мақсадидаги турли хил ахборотлар кўрсаткичлари даражаси асослаб берилди. 5. Республика аҳолисининг йилдан-йилга кўпайиб бораётганлиги уларни озиқ-овқат маҳсулотларига, шунингдек, ижтимоий турмуш даражасини доимий равишда ошириб боришга бўлган талабини кучайтиради. Бу эса ўз навбатида, ер кадастри ахборотларини шаффоф тарзда шакллантириш асосида улардан фойдаланишни оқилона ташкил этишга ўзининг ҳар томонлама таъсирини кўрсатади. 29 6. Хар бир ер участкаси учун ер кадастри ахборот тизимлари ерларнинг миқдорий ҳисобини тўғри олиб бориш, ердан фойдаланувчилар бўйича ҳаққоний, шаффоф маълумотларга эга бўлиш катта амалий аҳамиятга эга эканлиги аниқ объект мисолида асосланди. 7.Кейинги йилларда ерларнинг миқдорий ҳисобини юритишга замонавий, инновацион технологиялар ҳам жорий этилмоқдаки, бу ҳолат, сўзсиз, ер ҳисобини юритиш ишларини анчагина енгиллаштирмоқда. Аммо ер ислоҳотининг чуқурлашуви, ердан фойдаланувчилар ҳуқуқларининг турли туманлиги, ердан фойдаланишдаги янги шаклларнинг вужудга келиши, ерларнинг миқдорий ҳисобида ҳаққонийликни таъминлаш зарурияти унга тегишли ўзгартиришлар киритиш лозим. 8. Тошкент вилоятида ер ахборот тизимини юритиш тажрибасини бошқа вилоятларда жорий қилиш республика миқёсида шаффоф ва ишончли маълумотларни истеъмолчиларга етказишга эришиш имкониятини яратади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling