“тошкент ирригация ва қишлоқ ХЎжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги
Download 1.41 Mb. Pdf ko'rish
|
автореферат
- Bu sahifa navigatsiya:
- ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ Диссертациянинг кириш қисмида
- “Ер ахборот тизимини шакллантиришнинг назарий-методологик асослари”
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 19 та илмий иш чоп этилган бўлиб, шулардан, Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация Комиссиясининг диссертацияларнинг асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 10 та мақола, жумладан, 6 таси республика ва 4 таси хорижий илмий журналларда нашр этилган, 1 та гувоҳнома (Ўзбекистон Интелектуал мулк агентлиги гувоҳномаси № 004730,29.04.2022)олинган. Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, учта боб, умумий хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертациянинг ҳажми 115 бетни ташкил этган. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ Диссертациянинг кириш қисмида ўтказилган тадқиқотларнинг долзарб- лиги ва зарурати асосланган, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари ҳамда объект ва предметлари тавсифланган, Ўзбекистон Республикаси фан ва тех- нологияси тараққиётининг устувор йўналишларига мослиги кўрсатилган, тадқиқотнинг илмий янгилиги ва амалий натижалари баён қилинган, олинган натижаларнинг назарий ва амалий аҳамияти очиб берилган, тадқиқот 10 натижаларини амалиётга жорий қилиш, нашр этилган ишлар ва диссертация тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган. Диссертациянинг “Ер ахборот тизимини шакллантиришнинг назарий-методологик асослари” деб номланган биринчи бобида ер ахборот тизимини кенг кўламда тизимга солиш, уни сақлаш, янгилаш, излаш ва манфаатдор фойдаланувчиларга тезкор услубларда етказишдан мақсад, бу жараёнларни рақамлаштиришни, компьютер технологияларига асосланган замонавий ахборот тизимларини яратишни талаб қилади. Бундай тизимларнинг асосий вазифаси соҳага тегишли маълумотлар базасини яратиш методологиясини, зарур дастурий таъминот тайёрлаш ва ундан фойдаланиш ҳамда тизимнинг ишлашини бошқариш имкониятлари очиб берилган. Ер ахборот тизимини шакллантириш ва ахборотларни тегишли ташкилот ва давлат органларига тақдим этиш, маълумотларни интеграция қилиш ушбу соҳада бир қатор камчиликларни бартараф этиш учун замин яратади. Ер ахборотини ишлаб чиқариш мураккаб ва кўп меҳнат талаб қиладиган ер кадастри жараёни бўлиб, у республикада ер участкаларининг жуда кўплиги ва турли-туманлиги билан боғлиқдир. Ахборотни кенг кўламда тизимга солиш, уни сақлаш, янгилаш, излаш ва манфаатдор фойдаланувчиларга тезкор топиб бериш-бу жараёнларни автоматлаштиришни, компьютер технологияларига асосланган замонавий ер- ахборот тизимларини яратишни талаб қилади. Бундай тизимларнинг асосий вазифаси маълумотлар тизимини яратиш, зарур дастурий таъминот тайёрлаш ва ундан фойдаланиш ҳамда тизимнинг ишлашини бошқаришдан иборат. Ер ахборот тизими иқтисодий ахборот тизимининг таркибий қисми ёки бошқа кўринишидир, чунки унинг мазмуни ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш билан боғланган кўп мақсадли жараёнларнинг тавсифи ҳисобланади. Ер ахборот тизими ер фондлари республика, туман, вилоят ер участкаларининг маълум сондаги характеристикаларининг кўрсаткичларини ўз ичига олган муайян динамик тузилиш саналади. Бунда бу тизимни бир бутун ва таркибий қисмлар билан боғланиш борлигини, яъни мамлакатнинг ер фонди яхлит бир бутун, республикалар, вилоятларнинг ер фондлари ёки ер категориялари таркибий қисм эканлигини кўзда тутади. Ер ахборот тизими деганда мамлакат ер ресурсларининг ҳолати, ундан фойдаланинш ва муҳофаза қилиш ҳақидаги маълумотлар тизимини тушуниш керак. 2 Ахборот тизими ер фонди таркиби ва ундан фойдаланиш жараёнларида одамлар орасидаги мулоқот тизимини ва ўз навбатида, узатиш ва қайта ишлаш жараёнларини ўз ичига олади. Ер ахборотининг методологик асоси давлат ер фондининг ҳолати, ундан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш жараёнларининг ахборот характеристикаларини қайта ишлаш, тадқиқ қилиш, таҳлил қилиш, тайёрлаш ва тартибга солиш, шунингдек, бу жараёнларнинг миқдорий ва сифатий кўрсаткичларини акс эттириш усуллари ва методотларини такомиллаштиришдан иборат. 2 Чертовицкий А.С. and Свайнов А.А. 2016 Ер ахборот тизими (Тошкент: ТИМИ) 11 Шуни таъкидлаш жоизки, рақамли иқтисодиётга ўтиш ва бошқарув тизимини тўғри ташкил этиш нафақат, замонавий ускуналар ва малакали кадрлар жамоасига боғлиқ, балки, ташкилот манфаатларини ҳисобга олган ҳолда дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ҳам катта рол ўйнайди (1-расм). Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling