Назарий таълим беришнинг асосий мақсади Қизитиш ва қизиқтириш (мотивация) - Дарс ўқувчилар билан қизиқарли, ҳатто дарсга алоқадор бўлмаган мавзулар тўғрисидаги суҳбат билан бошланади. Иложи бўлса, дарсга боғлиқ бўлган мавзулар юзасидан суҳбатни бошлаш керак. Бунинг учун, масалан, қизиқарли кашфиёт, янгилик ёки ҳикоя танланиши мумкин. Буларнинг барчаси биринчи дарс мобайнида ўқувчиларнинг кайфияти кўтарилишига, шу соҳага қизиқишига ёки кейинг дарсларда ўқувчилар ўрганадиган фанига эътиборини қаратишига ёрдам беради.
- Ўқувчиларга мавзуларга мос тарқатма материаллар берилмоғи лозим. Бу ўқув жараёни енгиллаштирилади. Мавзуга кирилмай туриб, тарқатма материаллар берилмайди. Уларни мавзуга монанд равишда бирин-кетин тарқатиш, уларни қўйиб чиқиш учун етарлича вақт бериш ва бошқа ўқувчилар ътиборини ахборотга қаратиш учун овоз чиқариб ўқитиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Топшириқ бериш - Ўқувчиларга тафаккур қилиш ва қайта ишлаш имкониятини яратувчи топшириқлар ўзлаштирилган билмларни фаол равишда қайта ишлаш учун зарурдир. Улар билимларни қабул қилшнинг нисбий суст босқичидан сўнг фаол босқичи келиши учун имконият яратиб беради. Гуруҳларда ишлаш ёки мустақил равишда топшириқларни ечиш ва натижаларни тақдим этиш самарали ўқитиш усуллари ҳисобланади.
Таҳлил ва синтез - Мавзуни таҳлил қилиш орқали мавжуд вазият қисимлари алоҳида кўриб чиқилиши мумкин. Шу ўринда алоҳида хусусиятлар нуҳикама етилиши мумкин.
- Мазкур хусусиятларни бир бутун қилиб синтезлаш тўғри тасаввур ҳосил қилш ва алоқадорликни даржаларини аниқлаш тўғрисида боради. Амалиётга яқинлашиш ва ўзлаштирилган билимларни келажакда ишлатиш учун синтез орқали бошқа илим фан соҳалари билан боғлаш амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |