20
- кунлик ҳаво ҳарорати;
- кунлик атмосфера ёғинлари;
- қор қоплами ва музликлар ҳолати ҳақидаги маълумотлар (6-расм);
6-расм. HBV EHT гидрологик моделини ишга туширишни
дастлабки босқичи.
Чотқол дарёсининг сув сарфларини ҳисоби
HBV EHT гидрологик
модели ёрдамида бажарилди. Дарё ҳавзаси учун қўлланиладиган қолган
гидрологик моделлардан фарқли равишда, Қирғизистондаги Чотқол
метеорологик станцияси учун алоҳида сценарий бўйича ҳаво ҳарорати ва
атмосфера ёғинларини ўзгариши CMIP6 SSP2-4.5 ва CMIP6 SSP5-8.5 глобал
гидрологик моделларига мослаб ҳисобланди.
Чотқол дарёси ҳавзаси учун HBV EHT гидрологик модели калибровкаси
(модел берган натижа ҳамда кузатилган натижаларни солиштириш) яхши
натижа кўрсатди R
2
> 0.6, калибровканинг натижалари 7 расмда келтирилган.
Иқлимий параметрларни ўзгариш сценарийлари (ўртача суткали ҳаво
ҳарорати ва суткадаги йиғинди ёғин миқдори) репрезентатив (намунали)
Чотқол метеостанцияси бўйича Чотқол дарёсининг Худойдодсой гидрологик
пости учун бажарилди (бу пост Ўзбекистон ва Қирғизистон
чегараси
Ўзбекистон ҳудудида жойлашган).
7-расм. Чотқол дарёси Худойдодсой гидрологик пости 2012-2016 йиллар
учун ҳисобланган ва ўлчанган сув сарфлари маълумотлари.
8-расм. CMIP6 SSP5-8.5 глобал гидрологик модели бўйича олинган
натижа, Чотқол дарёси Худойдодсой гидрологик пости ўртача ойлик сув
сарфлари ўзгаришлари, 2006-2080 йиллар.
8-расмдан кўриниб
турибдики, 2030 йиллардан бошлаб ойлар бўйича
ўртача сув сарфларининг максимал қийматлари июнь ойидан деярли бир ой
олдинга силжиб, кўпроқ май ойида кузатилмоқда. Шу билан биргаликда, сув
сарфларининг энг катта кўрсатгичлари 2006-2020 йилларда 350м
3
/с (июнда)
бўлса бу қиймат 2080 йилларга келиб 400 м
3
/с га кўтарилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: