«тошкент ирригация ва қишлоқ ХЎжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқИҚод университети


Download 1.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/35
Sana19.04.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1365991
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   35
Bog'liq
Қодиров С. Автореферат 18.03.2023 (1)

Даврлар бўйича 
ўртача: 
76 
24 
80 
20 
83 
17 
3-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, Чотқол дарёсининг 
гидрологик постларида оқимнинг йил ичида тақсимланиши уч гуруҳ йиллари 
бўйича кўп сувли давр (IV-IX ойларда) учун 76-83% бўлмоқда, кам сувли 
давр учун (X-III ойларда) 17-25% орасида бўлмоқда. Бундан шундай хулоса 
қилиш мумкинки, йилнинг қандай келишига қарамасдан оқимнинг деярли 
80% апрель ва сентябрь ойларида ҳосил бўлмоқда (5-расм).


5-расм. Кўп сувли давр учун оқимнинг йил ичида тақсимлашини (P = 
1%), кам сувли (P = 90%), ва ўртача сувли даврлар учун (P = 50%); 
Чотқол дарёси Худойдодсой пости. 
 
Диссертациянинг “дарё оқимини баҳолашда гидрометеорологик 
моделлашни қўллаш имкониятлари” деб номланган тўртинчи бобида 
Чотқол дарё оқимини прогноз қилишда математик моделлардан фойдаланиш 
истиқболлари ўрганилган. Шу жумладан, HBV моделини қўллаш орқали 
Чотқол дарёсининг Худойдодсой гидрологик пости сув сарфи маълумотлари 
ҳамда, Чотқол дарёси ҳавзасида жойлашган метеорологик станция 
маълумотлари асосида дарё сувлилигини ўзгариши баҳоланди.
Бобнинг биринчи ва иккинчи бўлимларида гидрометеорологияда 
қўлланиладиган математик моделларни яратилиш тарихи, уларнинг турлари, 
қўлланилиши, айнан қайси ҳолатларда қандай моделлардан фойдаланиш 
кераклиги тўғрисида маълумотлар келтирилган. 
Учинчи бўлимда HBV гидрологик моделини қўллаш, моделга 
жойлаштириш керак бўлган маълумотларни тизимлаштириш, қўллашдан 
кейинги олинган натижалар келтирилган. Ушбу илмий ишда фойдаланилган 
HBV модели Швециянинг метеорология ва гидрология илмий текшириш 
институти олимлари томонидан 1973 йилда дастлаб ишлаб чиқилган. Сўнгра 
йиллар давомида ривожлантирилиб бугунги кундаги қулай интерфейсли 
кўринишга эга бўлган. 
Гидрологик моделни ишга туширишда қуйидаги параметрлар 
киритилди: 
- кунлик сув сарфлари; 
0
50
100
150
200
250
300
350
400
450
500
550
600
IV
V
VI
VII
VIII
IX
X
XI
XII
I
II
III

Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling