«тошкент ирригация ва қишлоқ ХЎжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқИҚод университети


Download 1.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/35
Sana19.04.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1365991
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   35
Bog'liq
Қодиров С. Автореферат 18.03.2023 (1)

 
ХУЛОСАЛАР 
Чотқол дарёси гидрологик режимининг ўзига хос хусусиятлари 
мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида қуйидаги хулосалар 
тақдим этилди: 


22 
1. Гидрологик қаторларнинг бир жинслилиги ўзгармаганлиги ва вақтли 
трендларнинг мавжуд эмаслиги аниқланди. 
2. Фарқли интегралли эгри чизиғининг таҳлили шуни кўрсатдики, ўтган 
асрнинг 90-йилларидан то ҳозирги кунгача Чотқол дарёсида кўп сувли даври 
кузатилган. Бу йиллик ёғингарчиликнинг кўпайиши билан боғлиқ. 
3. Йил давомида максимал сув оқимининг икки мавсуми бор: апрель ва 
июнь ойларида. Биринчиси мавсумий қорларнинг эриши, иккинчиси кўп 
йиллик қор ва музликларнинг эриши билан боғлиқ. 
4. Гидрологик қаторлар учун статистик характеристикалар ва уларнинг 
хатолари ҳисобланади, ўртача сув сарфи учун хатолик 10% дан ошмайди
ўзгарувчанлик коеффициенти учун хатолик 15% дан ошмайди. 
5. Кўпйиллик сув сарфларининг эмпирик ва аналитик эгри чизиқлари 
тузилди. Aналитик эгри чизиқ сифатида Гумбел эгри чизиғи танланди. 
6. Оқимнинг йил ичида тақсимланиши учта гуруҳ - кўп сувли, кам сувли 
ва ўртача сувли йиллар гуруҳлари бўйича ҳар бир гуруҳни ҳам ўз навбатида 
кўп сувли ва кам сувли даврлар асосида ҳисобланди. 
7. Йилнинг сувлилиги туридан қатъий назар, йиллик сув оқимининг 80 
фоизи кўп сувли даврга, 20 фоизи эса кам сувли даврга тўғри келади. 
8. Ёғингарчиликнинг ўзгариши сценарийлари кўрсатганидек, яқин ва 
узоқ келажак учун ёғингарчиликнинг прогноз қилинаётган режими, 
шунингдек, кузатилаётган режим йиллараро сезиларли ўзгармоқда, лекин 
ижобий аномалияларнинг устунлиги билан юз беради ва шунингдек 
ёғингарчиликнинг ўзгариш тенденцияси билан тушунтирилиши мумкин. 
Вақт ўтиши билан ёғингарчилик ошади.
9. Келгуси 30 йил ичида кўриб чиқилаётган барча сценарийлар учун 
ёғингарчиликнинг йиллик миқдорини 2,6 ... 4,5% га, 2051 йилдан 2080 
йилгача бўлган даврда эса 6,8 ... 11,3% га ошириш кутилмоқда. 1981-2010 
йиллар бу ерда базавий давр деб олинган. 2051-2080 йиллар учун 
ёғингарчилик 
прогнози 
натижалари 
ёғингарчилик 
ўзгаришининг 
тезлашганлигини кўрсатади. Йиллик, қишки, баҳорги ва кузги ёғинларнинг 
кўпайиши кутилмоқда. 
10. Чотқол дарё ҳавзасида йиллик ҳароратнинг ўзгариши 1980-2010 
йиллардаги ўртача қийматга нисбатан 1,6 ... 3,7 ° С (сценарийларни ҳисобга 
олган ҳолда) бўлиши кутилмоқда. 

Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling