Тошкент ирригация ва қишлоқ ХЎжалигини механизациялаш муҳандислари институти
-расм. Шина томонидан тупроқнинг деформацияланиши
Download 2.27 Mb. Pdf ko'rish
|
Автореферат М.А.Тухтабаев. рус. испр.
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Тадқиқот натижаларининг ҳўжалик синови ва техник-иқтисодий самарадорлиги»
6-расм. Шина томонидан тупроқнинг деформацияланиши
6-расмда келтирилган а – е ҳолатлар учун шина ўтган издаги тупроқнинг 0–30 см қатламдаги зичлигининг ўзгариши ҳам ўрганилди ва бунда турли ҳаракат тезлигида тупроқнинг зичлиги шина ички ҳаво босими ва унга мос юкланишларга пропорционал равишда ортиб бориши аниқланди. Бироқ, ҳаракат тезлиги ошганда зичлик камайди. Диссертациянинг «Тадқиқот натижаларининг ҳўжалик синови ва техник-иқтисодий самарадорлиги» деб номланган бешинчи бобида тупроқ зичланишининг олдини олиш мақсадида ўтказилган назарий ва лаборатория- дала тажриба тадқиқотларининг натижалари бўйича мақбул шина билан жиҳозланган тракторнинг қисқача техник тавсифи, дала синовларининг натижалари ва унинг иқтисодий кўрсаткичлари келтирилган. Ўтказилган ҳисоблар натижаларига кўра, таклиф этилган мезонлар асосида танланган шина тракторда қўлланилганда битта тракторга 1 гектар пахта майдони учун йиллик иқтисодий самара 248135,81 сўмни ташкил этади. 18 ХУЛОСА «Пахтачилик трактори шинасини тупроқ зичланишига таъсири бўйича танлаш» мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида қуйидаги хулосалар тақдим этилди: 1. Пахтачиликда ҳозирги даврда қўлланилаётган чопиқ тракторлари шиналарининг тупроқни зичланишга таъсири бўйича ўтказилган тадқиқотлар ўрганилганда улар тупроқни меъёридан ортиқча (1,69–1,74 г/см 3 гача) зичлаши ва натижада унинг қаттиқлигини 2,8 дан 7,5 МПа гача, ишлов беришдаги солиштирма қаршилигини 1,5–1,8 маротабага, ёнилғи сарфини эса 18 фоизгача ортиб кетишини, истиқболдаги пахтачилик чопиқ тракторлари учун экологик ва агротехник талабларга жавоб берадиган шиналарни танлаш эса тупроқнинг зичланишини камайтириш имкони яратишини кўрсатди. 2. Тадқиқот натижаларига кўра, амалда фойдаланилаётган шиналар орасидан 18,4R38 шина ТТЗ 1030 трактори ва ПН-4-30, МВХ-5,4, СМХ-4-04- 01, ВМ-600, Циркон-7/250 ёки КХО-3,6 лардан тузилган агрегатда баҳор мавсуми учун ички ҳаво босимининг 120 кПа дан ва тик юкланишнинг 20,21 кН дан кичик қийматларида фойдаланилса, унинг тупроққа бераётган максимал босими энг кам бўлишига эришилади. 3. Ўтказилган тадқиқотлар асосида пахтачилик тракторига мақбул шиналарни танлаш тупроқнинг зичланишини камайтириш, иш унумини ошириш ва эксплуатацион кўрсаткичларини яхшиланишини таъминлайди. Истиқболдаги тўрт ғилдиракли пахтачилик тракторининг етакчи ғилдиракларига профил кенглиги 15,5 дюймдан катта ва 18,4 дюймдан кичик бўлган шиналарни ўрнатиш, 90 см қатор ораларида уларга тушадиган юкланиш ГОСТ бўйича рухсат этилгандан ортиб кетмаслигини таъминлайди. 4. Тўрт ғилдиракли пахтачилик тракторининг етакчи ғилдираклари учун танланган 18,4R38 шинанинг ички ҳаво босимини 150 кПа гача бўлиши тупроқнинг зичлигини ўртача 0,06 г/см 3 га, изнинг чуқурлигини эса 28 фоизгача камайтириш имконини беради. 5. Ғўза қатор ораларига ишлов беришда агрегат тезлигини 8 км/соат гача ошириш шина таъсири остидаги тупроқ деформациясининг тарқалиш чуқурлигини 1,1 марта камайишини таъминлайди. 6. Шинанинг тупроқ билан таъсирлари сони ва вақтининг ошиши билан тупроқнинг зичланиши ва қаттиқлиги ортади ва бу унинг ишлов беришга қаршилиги ҳамда ёнилғи сарфини ортишига олиб келади. Ишлаб чиқилган мезонлар асосида танланган шинани қўллаш агрегатнинг ҳаракат тезлигини ошириш ва тупроқнинг зичланишини 3,2 фоизга камайтириш имконини беради. 7. Ишлаб чиқилган мезонлар асосида танланган шиналарни пахтачилик тракторида қўллаш бир гектар майдон учун сарфланадиган фойдаланиш харажатларини 18,9 фоизга камайтириш ва буни эвазига битта тракторга бир гектар майдон учун йилига 248135,81 сўм иқтисодий самара олиш имконини беради. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling