Тошкент ирригация ва қишлоқ ХЎжалигини механизациялаш муҳандислари институти


Download 2.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/32
Sana30.08.2023
Hajmi2.27 Mb.
#1671413
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
Автореферат М.А.Тухтабаев. рус. испр.

 
 
 
Эълон қилинган ишлар рўйхати 
Список опубликованных работ 
List of published works………………………………………………………… 39
 
 



ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ
МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ МУҲАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИ
ҲУЗУРИДАГИ ИЛМИЙ ДАРАЖАЛАР БЕРУВЧИ
DSc.27.06.2017.Т.10.01 РАҚАМЛИ ИЛМИЙ КЕНГАШ 
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ ИЛМИЙ-
ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ 
ТУХТАБАЕВ МИРЗОХИД АХМАДЖАНОВИЧ 
ПАХТАЧИЛИК ТРАКТОРИ ШИНАСИНИ ТУПРОҚ
ЗИЧЛАНИШИГА ТАЪСИРИ БЎЙИЧА ТАНЛАШ
 
05.07.01 – Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва
мелиорация ишларини механизациялаш
 
ТЕХНИКА ФАНЛАРИ БЎЙИЧА ФАЛСАФА ДОКТОРИ (PhD)
ДИССЕРТАЦИЯСИ АВТОРЕФЕРАТИ 
 
ТОШКЕНТ – 2019






КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)
 
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда қишлоқ 
хўжалиги техникалари шиналарининг тупроқ зичланишига таъсирини 
камайтириш ва уни олдини олиш йўлларини ишлаб чиқиш етакчи ўринни 
эгалламоқда. «Дунё миқёсида бугунги кунда 900 млн. гектар майдонда турли 
қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирилиб, шундан 32–34 млн. гектар 
майдонда ғўза ўстирилиши ва унинг 70–90 фоизи тракторларнинг даладан 
ўтишлари ҳисобига ғилдираклар таъсиридан зичланишини ҳисобга олсак»
1

тракторлар ғилдиракларида тупроқ зичланиши камайишини таъминлайдиган 
шиналарни қўллаш муҳим вазифалардан ҳисобланмоқда. Шу билан бирга 
массаси 
катта 
бўлган 
машина-трактор 
агрегатлар (МТА)дан 
фойдаланилганда уларнинг тупроққа салбий таъсирини ва шу жумладан 
тупроқ зичланишини камайтиришни таъминлайдиган усуллар ва ечимларни 
ишлаб чиқишга катта эътибор қаратилмоқда. 
Жаҳонда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда трактор 
ғилдираклари таъсирида тупроқнинг зичланишини камайтириш бўйича янги 
илмий-техникавий ечимларини ишлаб чиқишга қаратилган илмий-тадқиқот 
ишлари олиб борилмоқда. Ушбу йўналишда, трактор шиналари таъсирида 
тупроқнинг деформацияланиши ва зичланишини камайтириш ҳамда 
шинанинг тупроқ билан таъсирлашиш жараёнида тупроқ унумдорлигига 
салбий таъсир этмаслигини таъминлаш муҳим вазифалардан бири 
ҳисобланади. Шу жиҳатдан чопиқ тракторларининг ғилдиракларига мақбул 
шиналар турини танлаш ҳамда уларнинг тупроққа таъсирини тадқиқ этиш 
асосида тупроқ зичланишини камайтиришнинг усуллари ва воситаларини 
ишлаб чиқиш зарур ҳисобланади. 
Республикамиз қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида меҳнат ва энергия 
сарфини камайтириш, ресурсларни тежаш, қишлоқ хўжалик экинларини 
илғор технологиялар асосида етиштириш ва иш унуми юқори бўлган 
агрегатлардан фойдаланишда қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириладиган 
далалар тупроқларининг ғилдираклар таъсирида зичланишини камайтириш 
йўлларини ишлаб чиқиш юзасидан кенг қамровли чора-тадбирлар амалга 
оширилмоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада 
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан «... қишлоқ 
хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш учун 
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, мелиорация 
ва ирригация объектлари тармоқларини ривожлантириш, замонавий сув ва 
ресурсларни тежайдиган агротехнологияларни жорий этиш, иш унуми юқори 
қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланиш»
2
вазифалари белгилаб 
берилган. Ушбу вазифаларни бажаришда мамлакатимиз пахтачилиги учун 
истиқболдаги тўрт ғилдиракли чопиқ трактори ғилдиракларига экологик ва 
агротехник талабларга мос мақбул шиналарни танлаш, чопиқ тракторлари 
ғилдиракларининг тупроқ зичланишига таъсирини камайтириш, МТАлар 
1
 http://www.fao.org, https://icac.org, https://extension.umn.edu 
2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини 
янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони.



юриш қисмлари тупроққа босимларининг экинлар ҳосилдорлигига салбий 
таъсир кўрсатмайдиган меъёрларини аниқлаш муҳим вазифалардан бири 
ҳисобланади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги
ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича 
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2016 йил 23 декабрдаги
ПҚ-2694-сон «2016-2020 йиллар даврида қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ 
қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил
7 июлдаги ПҚ-3117-сон «Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасида илмий-
техникавий базани янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида»ги 
Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий 
ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация 
тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади. 

Download 2.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling