8
пахтачилик трактори шинасининг тупроққа
таъсирини ифодаловчи
кўрсаткичлари ҳамда унинг мақбул параметрларини аниқлаш учун аналитик
боғланишлар олинган;
танланган шина ўрнатилган пахтачилик тракторининг тупроққа
кўрсатадиган таъсири тупроқнинг хоссалари, шинанинг параметрлари ҳамда
агрегат тезлигига боғлиқ равишда аниқланган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
тўрт ғилдиракли пахтачилик трактори олд ва етакчи ғилдираклари учун
тупроқнинг зичланиши агро-экологик талаблар даражасида бўлишини
таъминлайдиган мақбул шиналар асосланган;
таклиф этилган шиналар билан жиҳозланган тракторлар қўлланилганда
тупроқнинг зичланиши агро-экологик талаблар даражасида бўлиши билан
бирга агрегатларнинг иш унуми ортиши ҳисобига
бир гектар майдон учун
сарфланадиган тўғридан-тўғри харажатлар 18,9 фоизга камайиши
аниқланган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Тадқиқот
натижаларининг
ишончлилиги изланишларнинг замонавий услуб ва ўлчаш воситаларидан
фойдаланган ҳолда ўтказилганлиги, назарий ва экспериментал тадқиқотлар-
нинг ўзаро
адекватлиги, бажарилган тадқиқотлар асосида ишлаб чиқилган
шина танлашнинг усуллари ва мақбул параметрли шина ўрнатилган агрегат
дала синовларининг ижобий натижалари ва амалиётга жорий этилганлиги
билан изоҳланади.
Do'stlaringiz bilan baham: