Тошкент ирригация ва қишлоқ ХЎжалигини механизациялаш муҳандислари институти


Download 2.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/32
Sana30.08.2023
Hajmi2.27 Mb.
#1671413
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
Автореферат М.А.Тухтабаев. рус. испр.

Тадқиқот усуллари. Тадқиқот жараёнида назарий механика
деҳқончилик механикаси, математик статистиканинг қонун ва қоидалари, 
тензометрия усуллари қўлланилган ҳамда мавжуд меъёрий хужжатларда 
(ГОСТ 7057-2001, ГОСТ 7463-2003, ГОСТ 26953-86, ГОСТ 26954-86, РД Уз 
63.03-98) белгиланган усуллардан фойдаланилган. 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги
қуйидагилардан иборат: 
тракторларнинг ғилдирак формуласи, шиналарга қўйилган агротехник 
талаблар ва уларнинг тупроққа кўрсатадиган таъсирини ҳисобга олган ҳолда 
шина танлаш усули ишлаб чиқилган; 
пахтачилик трактори шинасининг тупроқнинг зичланиши ва ундаги 
изнинг чуқурлигига таъсири агрегатнинг ҳаракат тезлиги ва шина ички ҳаво 
босимини ҳисобга олган ҳолда аниқланган; 
пахтачилик трактори учун мақбул шина тури унинг профил кенглиги ва 
ички ҳаво босимининг тупроқ зичланишига таъсирини ҳисобга олинган 
ҳолда асосланган; 



пахтачилик трактори шинасининг тупроққа таъсирини ифодаловчи 
кўрсаткичлари ҳамда унинг мақбул параметрларини аниқлаш учун аналитик 
боғланишлар олинган; 
танланган шина ўрнатилган пахтачилик тракторининг тупроққа 
кўрсатадиган таъсири тупроқнинг хоссалари, шинанинг параметрлари ҳамда 
агрегат тезлигига боғлиқ равишда аниқланган. 
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
тўрт ғилдиракли пахтачилик трактори олд ва етакчи ғилдираклари учун 
тупроқнинг зичланиши агро-экологик талаблар даражасида бўлишини 
таъминлайдиган мақбул шиналар асосланган;
таклиф этилган шиналар билан жиҳозланган тракторлар қўлланилганда 
тупроқнинг зичланиши агро-экологик талаблар даражасида бўлиши билан 
бирга агрегатларнинг иш унуми ортиши ҳисобига бир гектар майдон учун 
сарфланадиган тўғридан-тўғри харажатлар 18,9 фоизга камайиши 
аниқланган. 
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Тадқиқот натижаларининг 
ишончлилиги изланишларнинг замонавий услуб ва ўлчаш воситаларидан 
фойдаланган ҳолда ўтказилганлиги, назарий ва экспериментал тадқиқотлар-
нинг ўзаро адекватлиги, бажарилган тадқиқотлар асосида ишлаб чиқилган 
шина танлашнинг усуллари ва мақбул параметрли шина ўрнатилган агрегат 
дала синовларининг ижобий натижалари ва амалиётга жорий этилганлиги 
билан изоҳланади. 

Download 2.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling