Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-
нинг устувор йўналишларига боғлиқлиги. Мазкур тадқиқот республика
фан ва технологиялар ривожланишининг II. «Энергетика, энергия ва
ресурстежамкорлик» устувор йўналиши доирасида бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Кенг қамровли МТАларни
улар юриш қисмларини тупроқ зичланишига таъсирини камайтириш,
шунингдек шинанинг тупроқ билан таъсирини ўрганиш бўйича хорижда
В.А.Русанов, М.И.Ляско, В.И.Кравченко, В.П.Бойков, В.Н.Белковский,
В.Н.Лаптев, Д.И.Золотарёвский, И.И.Водяник, А.С.Лозин, Я.С.Агейкин,
В.В.Гуськов, А.П.Спирин, А.О.Сизов, А.В.Русинов (Россия Федерацияси),
S.Hideo, N.Tomas (Дания), J.Buliński, L.Sergiel (Польша), V.Damanauskas,
A.Janulevičius, G.Pupinis (Канада), L.L.Bashford, G.R.Woerman, G.J.Shropshire
(АҚШ) ва бошқалар томонидан тадқиқотлар ўтказилган.
Республикамизда тўрт ғилдиракли ва катта массага эга тракторлар
асосида тузилган кенг қамровли МТАларни қатор ораларида қўллаш ҳамда
улар юриш қисмлари шиналарининг тупроқ зичланишига таъсирини
камайтириш, шунингдек шинанинг тупроқ билан таъсирлашишини ўрганиш
бўйича Н.Н.Комиссаров, Р.Ф.Периков, О.С.Осипов, Х.А.Самир Корани,
О.Р.Кенжаев, Р.И.Байметов, А.Тўхтақўзиев, М.У.Каипов ва бошқалар
шуғулланишган.
Бу тадқиқотлар натижалари асосида тракторларнинг шиналарини
такомиллаштириш ва уларни тупроқ зичланишига таъсирини камайтириш
йўллари ишлаб чиқилган ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида муайян
ижобий натижаларга эришилинган ҳолда қўлланилиб келинмоқда. Аммо, бу
тадқиқотларда турли тупроқ шароити ва экин етиштириш технологияларини
ҳисобга олган ҳолда тўрт ғилдиракли чопиқ тракторларининг ғилдиракларига
мақбул шиналарни уларнинг тупроқ зичланишига таъсири бўйича танлаш ва
уларнинг тупроққа таъсирини тадқиқ этиш асосида унинг зичланишини
камайтириш масалалари етарли даражада ўрганилмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |