Тошкент ирригация ва қишлоқ ХЎжалигини механизациялаш муҳандислари институти


Тадқиқот натижаларининг апробацияси


Download 2.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/32
Sana30.08.2023
Hajmi2.27 Mb.
#1671413
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   32
Bog'liq
Автореферат М.А.Тухтабаев. рус. испр.

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари
жумладан 7 та халқаро ва 2 та республика илмий-амалий анжуманларида 
муҳокамадан ўтказилган. Тўрт ғилдиракли трактор асосида тузилган кенг 
қамровли машина-трактор агрегати IX республика ярмаркасида намойиш 
этилган. 
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация 
мавзуси бўйича жами 20 та илмий иш чоп этилган, шулардан, 1 та 
монография, Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация комиссиясининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертациялари асосий илмий натижаларни чоп 
этиш тавсия этилган илмий нашрларда 6 та мақола, жумладан, 5 таси 
республика ва 1 хорижий журналларда нашр этилган. 
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш
бешта боб, умумий хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва илова-
лардан иборат. Диссертациянинг ҳажми 119 бетни ташкил этган. 
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ 
 
Кириш қисмида ўтказилган тадқиқотларнинг долзарблиги ва зарурати 
асосланган, тадқиқот мақсади ва вазифалари, объекти ва предмети 
аниқланган, республика фан ва технологиялари тараққиётининг устувор 
йўналишларига мослиги кўрсатилган, тадқиқотнинг илмий янгилиги ва 
амалий натижалари баён этилган, олинган натижаларнинг назарий ва амалий 
аҳамияти очиб берилган, тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий 
этилганлиги, ишнинг апробация натижалари, эълон қилинган ишлар ва 
диссертациянинг тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган. 
Диссертациянинг «Масаланинг қўйилиши ва илмий изланишнинг 
мақсади» деб номланган биринчи бобида пахта қатор ораларига ишлов 
беришда 
кенг 
фойдаланилаётган 
уч 
ғилдиракли 
тракторларнинг 
афзалликлари ва камчиликлари келтирилган, ушбу тракторлар асосидаги 
агрегатлар юриш қисмлари таъсиридан тупроқнинг зичланиши, ғилдираклар 
ўрнатилган шиналарнинг тупроқ зичланишига таъсир этадиган асосий 
параметрларини ўрганиш ва уни олдини олиш йўлларини излаш, тўрт 
ғилдиракли тракторларни қатор ораларида қўллашнинг аҳамияти ва унга 


10 
ўрнатиладиган шиналарни ўрганиш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот 
ишлари таҳлил қилинган, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари асосланган. 
Диссертациянинг «Пахтачилик трактори шиналарига қўйиладиган 

Download 2.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling