2012 йилда ўтказиладиган “v-инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркасида” намойиш этиладиган ишланмалар тўғрисида


Download 118 Kb.
bet1/2
Sana27.06.2023
Hajmi118 Kb.
#1656688
  1   2
Bog'liq
М-01 шакл. Амалий хисобот 4 кв


1-илова
(М-01-шакл)
2020 йилнинг IV чорагида амалий лойиҳанинг бажарилиши тўғрисида қисқача
МАЪЛУМОТ


ПЗ-201709202. “Хоразм вилояти ва Хива шаҳрининг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни янада ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш”
(Шартнома раками ва лойиха номи)
1. Вазирлик, идора: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожлантириш вазирлиги
2. Муассаса номи: Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги ҳудудий инновация фаолияти ва технологияларни трансфер қилиш маркази.



  1. Лойиҳани молиялаштириш

3. Жорий йил учун молиялаштириш ҳажми (минг сўмда): 90,0 млн. сўм
4. Ҳақиқатда олинган молиявий маблағ: 0,0 сўм
Сарф этилган: 0,0 сўм
Маош – 29,142 млн. сўм
Асбоб-ускуналар, реактивлар, материаллар – 0,0 сўм
Устама харажатлар – 0,0 сўм
Бошқа харажатлар – 0,0 сўм


П. Лойиҳа ижрочилари тўғрисида маълумот
5. Лойиҳа ижрочилари рўйхати



Т/р

Ижрочининг Ф.И.Ш.

Туғилган санаси

Илмий даражаси, унвони

Лойихадаги иш ҳажми (ставкаси)

1

Салаев Санъатбек Комилович

1973

и.ф.д., профессор

0,25

2

Рузметов Бахтияр

1950

и.ф.д., профессор

0,35

3

Джуманиязов Умрбек Илхамович

1985

PhD

0,50

4

Гулманов Махсуд Аминович

1976

и.ф.н., доцент

0,20

5

Худайберганов Дилшод Тухтабаевич

1983

и.ф.н., доцент

0,30

6

Таджиев Бекзод Умиджанович

1985

-

0,20

7

Атаев Жасур Эркинович

1984

-

0,25

8

Саидов Дилшод Раззақович

1986

-

0,20



III. Илмий тадқиқотнинг максад ва вазифалари

  • 6. Олиб борилаётган илмий тадқиқотларнинг мақсади ва вазифаси. Иқтисодиётни модернизациялаш ва иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш шароитида мамлакатимиз туризм салоҳиятини ошириш, туризм индустриясини ривожлантириш, туристик хизматларни диверсификация қилиш ва сифатини яхшилаш, ҳудудларнинг туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш бўйича илмий-амалий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. Мазкур мақсадни амалга ошириш учун қуйидаги вазифалар бажарилади:

  • Хоразм вилоятида туризмини ривожланиши бўйича дастлабки статистик маълумотларни йиғиш;

  • минтақада туризм соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган давлат дастурлари ҳамда қарорларнинг амалиётга тадбиқи даражасини баҳолаш;

  • туристик инфратузилмани шаклланганлигининг мавжуд ҳолатини ўрганиш ва хорижий давлатлар билан қиёсий таҳлилини амалга ошириш;

  • Хоразм вилоятида туризм хизматлари ривожланишининг босқичлари ва тенденцияларини аниқлаш ҳамда баҳолаш;

  • минтақада жойлашган меҳмонхоналарда туристик хизматлар сифатини ўрганиш учун уларга бир неча марта саёҳатларни уюштириш ва улардаги мавжуд ҳолатни ўрганиш;

  • вилоятга ташриф буюраётган ички ва ташқи туристлар билан уларнинг минтақадаги туристик хизматлардан қониқишини ўрганиш бўйича ижтимоий сўровнома ўтказиш;

  • йиғилган статистик маълумотлар ва ижтимоий сўров натижалари юзасидан минтақада туризм ривожланиши ҳолати бўйича маълумотлар базасини яратиш;

  • яратиладиган база асосида минтақага ташриф буюрувчи туристларнинг демографик кўрсаткичлари, сафар мақсадлари ўрганилган ҳолда тарихий-маданий, экологик, агротуризм ва гастрономик туризмнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш;

  • экспертлар билан биргаликда минтақада тарихий-маданий, экологик, агротуризм ва гастраномик туризмнинг ривожлантириш салоҳиятини тадқиқ этиб, баҳолаш;

  • минтақада туризмни ривожлантириш бўйича SWOT таҳлилни амалга ошириш;

  • олиб бориладиган кузатиш, экспертлар билан суҳбат ва таҳлил натижаларига асосланиб, минтақада туризм хизматларини ривожлантиришдаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича илмий тавсия ва таклифларни ишлаб чиқиш;

  • хорижий мамлакатларнинг туризм бўйича илғор тажрибаларини ўрганиб, уларни вилоятда қўллаш бўйича илмий тавсия ва таклифларни ишлаб чиқиш (Испания, Италия, Франция, Германия, Чехия давлатлари мисолида).

  • Хоразм вилоятининг туристик салоҳиятини тўлақонли ва тизимли мажмуавий каталогини ишлаб чиқиш ва 6 та тилга таржима қилиш;

  • лойиҳа доирасида хизмат кўрсатиш йўналишида битта PhD ва битта магистрлик диссертациясини тайёрлаш;

  • “Ҳудудларда туризм индустриясини жадал ривожлантириш шарт-шароитлари, иқтисодий, маъмурий ва ҳуқуқий муҳити ва туристик салоҳиятини ошириш масалалари” мавзусидаги республика илмий – амалий анжуманини ўтказиш,

  • “Хоразм вилоятида барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланиш таъминлашда туризмнинг роли: муаммо, таҳлил ва истиқболлар” номли илмий монографияни чоп қилиш.




Download 118 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling