Тошкент ирригация ва қишлоқ ХЎжалигини механизациялаш муҳандислари институти


Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти


Download 2.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/32
Sana30.08.2023
Hajmi2.27 Mb.
#1671413
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
Автореферат М.А.Тухтабаев. рус. испр.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти тупроқнинг зичланиши агро-
экологик талабларга мос бўлишини таъминлайдиган шина танлаш 
мезонларининг структуравий схемаси ва шинанинг тупроққа таъсири 
моҳиятини очиб берадиган аналитик боғланишлар ҳамда эмпирик ифодалар 
шинанинг тупроқни зичлашига доир мавжуд илмий билимларни бойитади ва 
қатор ораларига ишлов берадиган агрегатлардан самарали фойдаланиш 
йўлларини тадқиқ этишда назарий асос бўлиши билан изоҳланади. 
Олинган натижаларнинг амалий аҳамияти мамлакатимиз тупроқ 
шароити учун агро-экологик талабларга мос шина танлаш мезонлари ишлаб 
чиқилганлиги, унинг асосида танланган мақбул шиналар ғўза қатор 
ораларига ишлов бериш учун мўлжалланган тўрт ғилдиракли чопиқ 
тракторида қўллашга тавсия этилганлиги билан изоҳланади. 
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахтачилик трактори 
шинасини тупроқ зичланишига таъсири бўйича танлашда олинган натижалар 
асосида: 
шиналарни лаборатория шароитида синаш қурилмасига Интеллектуал 
мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган («Шиналарни синаш 
учун стенд», №FAP 00836–2014 й.). Натижада тўрт ғилдиракли пахтачилик 
трактори олд ва етакчи ғилдиракларига шиналарни танлаш учун кетадиган 
меҳнат ва вақт сарфини камайтириш имкони яратилган; 
мақбул параметрларга эга бўлган шина билан жиҳозланган пахтачилик 
трактори Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманидаги “Оқсув” фермер 



хўжалиги пахта далаларида кенг қамровли машиналар билан агрегатланган 
ҳолда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги 
вазирлигининг 2018 йил 11 декабрдаги 02/023-339-сон маълумотномаси). 
Натижада агротехник жараёнларни бажаришда тракторлар ғилдираклари 
билан тупроқнинг зичланиши 6 фоизга, ёнилғи сарфи 25 фоизгача камайган; 
тўрт ғилдиракли чопиқ тракторининг ғилдиракларига танланган мақбул 
шина параметрлари “Трактор” Махсус конструкторлик бюросига ишлаб 
чиқаришда қўллаш учун жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ 
хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 11 декабрдаги 02/023-339-сон 
маълумотномаси). Натижада тўрт ғилдиракли пахтачилик тракторига 
тупроқнинг кам зичланишини таъминлайдиган шиналарни танлаш имкони 
яратилган. 

Download 2.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling