Тошкент ирригация ва қишлоқ ХЎжалигини механизациялаш муҳандислари институти
техник, агротехник ва экологик талаблар»
Download 2.27 Mb. Pdf ko'rish
|
Автореферат М.А.Тухтабаев. рус. испр.
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Чопиқ трактори ғилдирак шинасининг таянч юза билан ўзаро таъсирини назарий тадқиқ этиш»
техник, агротехник ва экологик талаблар» деб номланган иккинчи бобида
пахтачилик трактори шиналарига қўйиладиган техник, агротехник ва экологик талабларни аниқлаш бўйича тадқиқот ишларининг натижалари келтирилган. Бунда техник талаблар бўйича шинани тракторга ўрнатилиш имконияти, унинг юк кўтарувчанлиги, тракторнинг тортиш-илашиш хоссалари талабларини таъминлаши, агротехник талаблар бўйича шинанинг ташқи ўлчамлари ўсимликни турли ривожланиш босқичларида унга минимал зиён етказган ҳолда ҳимоя зонасини таъминланиши лозим. Экологик талаблар бўйича эса шинанинг рухсат этилган ички ҳаво босимига мос максимал тик юкланишида тупроққа бериладиган босимнинг мақбул меъёри талаблари таъминланиши ҳамда стандартлар талабларига мувофиқ ғилдиракли тракторларнинг тупроққа босими баҳорги мавсум учун 125–150 кПа, ёз-кузги мавсум учун 150–175 кПа дан ортиб кетмаслиги тадқиқ этилган. Мавжуд шиналарга турли тик юкланиш ва ички ҳаво босимларидаги тупроққа таъсири ўрганилган. Бунда шина таъсиридан тупроқ зичланишини камайтиришга унинг мақбул ички босими ва юкланишини таъминлаш йўли билан эришиш мумкин. Диссертациянинг «Чопиқ трактори ғилдирак шинасининг таянч юза билан ўзаро таъсирини назарий тадқиқ этиш» деб номланган учинчи бобида чопиқ трактори шинасини тупроқнинг зичланишини камайтиришга таъсир кўрсатувчи параметрларини аниқлашга доир ўтказилган назарий тадқиқотлар натижалари келтирилган. Шиналарни танлашда асосий кўрсаткичлардан бири уларнинг тупроққа берадиган ўртача q ўрт ва максимал q max босимлари ҳисобланади. Мазкур кўрсаткичлар ГОСТ 26953-86 да келтирилган услубларга асосан статик ҳолатда қаттиқ (дефомацияланмайдиган) асосда қолдирадиган шина изининг юзини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги ифодалар орқали аниқланди: 1 1 K q K F Q q ўрт. k ўрт.туп = = ( 1 ) ва , 1 2 2 K К q К q q ўрт. ўрт.туп max = = ( 2 ) бунда q ўрт.туп , q тax – шинанинг тупроқ шароитидаги ўртача ва максимал босимлари, Па; Q – шинанинг нормал юкланиши, Н; F к – шинани қаттиқ (деформацияланмайдиган) асосдаги изининг юзи, м 2 ; К 1 – шинанинг ташқи диаметрига боғлиқ бўлган коэффициент; К 2 – шина изида босимнинг бўйлама йўналишда нотекис тақсимланиш коэффициенти; К 1 ва К 2 ларнинг қийматлари ГОСТ 26953-86 дан олинади. Мазкур ифодалар бўйича ҳисоблашлар шуни кўрсатдики, шиналарнинг Q = 21 кН тик юкланишда тупроққа берадиган ўртача q ўрт.туп ва максимал q max 11 босимлари 15,5-38 шинасида 124,9 ва 187,3 кПа ни, 16,9R38 шинасида 81,8 ва 122,6 кПа ни, 420/85R38 шинасида 79,8 ва 119,7 кПа ни, 18,4R38 шинасида 75,8 ва 113,7 кПа ни ташкил этади. Бундан кўриниб турибдики, мавжуд шиналарнинг ичида тупроққа энг кам босимни 18,4R38 шинаси беради. Download 2.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling