Тошкент кимё-технология институти


Download 0.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/23
Sana03.02.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1149993
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   23
Bog'liq
qishloq xo\'jalik mahsulotlarini sertifikatlashtirish tizimini takomillashtirish

Схема 

Схема 


Сертификатлашга буюртма бериш 



буюртма бўйича қарор қабул қилиш 



сертификатлаштириш бўйича шартнома 
тузиш 



апробация ўтказиш ва далолатнома тузиш 



намуналарни танлаш, идентификациялаш 
ва уларни синаш 


10 
мувофиқлик сертификатини бериш 
(беришни рад этиш) тўғрисида қарор 
қабул қилиш 


11 
мувофиқлик белгисини қўлланишга 
сертификат ва лицензия бериш 


13 
маҳсулотнинг ўрнатилган талабларга 
мувофиқлиги бузилганда ва мувофиқлик 
белгисидан нотўғри фойдаланилганда 
тузатувчи тадбирларни ўтказиш; 


14 
сертификатлаш натижалари тўғрисидаги 
ахборотларни тақдим этиш 


Шартли белгилар: бажарилади +, бажарилмайди
-
 . 
Буюртмачи қишлоқ хўжалиги экинларини апробациядан ўтказишга ўз 
вақтида (етилишдан 3 ой аввал) буюртма беради. 
Буюртмага қуйидагилар тўғрисида маълумот берувчи ҳужжатлар илова 
қилинади: 

махсулот сони 



нави 

тури 

майдони 

жойлашган манзили ва бошқалар
Апробатор буюртмачининг вакиллари иштирокида ўтказган апробация 
натижаларига кўра акт тузилади, бу актнинг бир нусхаси буюртмачига, 
иккинчи нусхаси сертификатлаштириш органига юборилади, учинчи нусхаси 
апробаторда қолади.
Апробация акти асосида нав гувоҳномаси расмийлаштирилади 
қишлоқ хўжалиги экинларининг меъёрий талабларга номувофиқлиги ёки 
апробация натижалари қониқарсиз бўлган ҳолларда экин материаллари 
сертификатлаштиришга яроқсиз ҳисобланади.Яроқсиз ҳисобланган қишлоқ 
хўжалиги экинлари ўрнатилган тартибда далолатнома билан 
расмийлаштирилади ва бир нусхаси буюртмачида, иккинчиси эса 
сертификатлаштириш органига юборилади.
Намуналар амалдаги давлат стандартлари ёки бошқа меъёрий ҳужжатлар
талабларига мувофиқ танлаб олинади ва ўрнатилган шаклларда икки нусхада 
расмийлаштирилади. Далолатноманинг бир нусхаси буюртмачида, иккинчи 
нусхаси намуна билан биргаликда синов лабораториясига юборилади.Намуна 
танлаб олингандан сўнг, намуналар алмашиб кетмаслиги учун ўрнатилган 
тартибда ёрлиқланади.Ҳар бир намуна ўрнатилган шаклда журналларга 
рўйхатга олинади. 
Намуналарнинг сақланиши, сифати ва синовларининг ишончлилиги 
учун синов ўтказишга тақдим қилинган лаборатория (марказ) жавобгар 
ҳисобланади. Синовлар бўйича баённомаларини масъул мутахассислар 
имзолайди ва лаборатория раҳбари тасдиқлайди. 
Лаборатория синовларининг салбий натижалари, шунингдек 
ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаган комплектини тақдим этиш мувофиқлик 
сертификати беришни рад этиш учун асос ҳисобланади, бу тўғрида 
сертификатлаштириш идораси ариза берувчига аниқ қонунчилик 


нормаларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда хабар қилади.Синов 
баённоманинг асл нусхаси сертификатлаштириш органига, нусхаси эса синов 
лабораториясида қолади.
Кўплаб ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотига мувофиқлик 
сертификати бериш учун сертификатлаштириш идораси ариза берувчидан 
маҳсулотни кўплаб ишлаб чиқариш учун шарт-шароитлар мавжудлигини 
аниқлаш мақсадида маҳсулот ишлаб чиқариладиган объектларни 
белгиланган тартибда текширади. Текшириш натижалари бўйича 
далолатнома расмийлаштирилади, ундан мувофиқлик сертификати бериш 
тўғрисида қарор қабул қилишда фойдаланилади.
Ўтказилган текширишлар натижалари тўғрисидаги маълумотлар 
мувофиқлик сертификатида келтирилади. 
Текширишни ўтказиш муддати, ишлаб чиқаришнинг шакли ва 
тоифаларига кўра, синовлар учун намуналар танлаб олинган вақтдан бошлаб 
10 иш кунидан ошмаслиги керак. Текшириш ўтказилганлиги учун тўлов 
амалда сарфланган вақт бўйича ва белгиланган тартибда тасдиқланган 
харажатлар калькуляциясига биноан ундирилади. 
Мувофиқлик 
сертификатини 
расмийлаштириш 
ва 
бериш 
сертификатлаштириш идораси томонидан синовлар натижалари олинган 
вақтдан бошлаб 5 (3 кун 1-июлдан бошлаб) иш кунидан ошмасдан тақдим 
қилади. 
Кўплаб ишлаб чиқариладиган маҳсулот учун мувофиқлик сертификати 
берган сертификатлаштириш идораси ҳар йили камида бир марта, 
маҳсулотнинг 
сертификатлаштиришда 
белгиланган 
талабларга 
мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида, сертификатлаштирилган маҳсулотни 
инспекция назорати текширувини ўтказади. 
Инспекция назорати натижалари бўйича мувофиқлик сертификатининг 
амал қилиши тасдиқланиши ёки тўхтатиб турилиши ёхуд белгиланган 
тартибда бекор қилиниши мумкин. 

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling