3
Ўқитувчининг Ф.И.Ш.: Рахматова Муқаддас Холтаевна
Асосий иш жойи: KIUT
Телефон рақами: 998 90 372 00 13
e-mail:
m.raxmatova@ytit.uz
Пререквизитлар (Талаблар):
Ушбу фанни ўзлаштириш учун қуйидаги фанларни ўрганишда олинган билим,
кўникма ва малакалар талаб этилади:
тиббий биология, биофизика, анатомия,
кимё,
лотин тили
Постреквизитлар:
Фанни ўрганиш жараёнида
олинган билим, кўникма ва малакалар қуйидаги
фанларни ўзлаштириш учун зарурдир:
нормал физиология, биокимё, патологик
анатомия, патологик физиология, фармакология
Фаннинг қисқача баёни:
Гистология,
цитология, эмбриология фани бўйича ўқув дастури инсон
организмини ташкил этувчи аъзолар, тўқималар ва ҳужайраларнинг
эмбрионал ва
постэмбрионал тараққиёти, микроскопик ва субмикроскопик тузилиши, уларнинг
ҳаёт фаолияти қонуниятлари,
фанни ривожланиш тенденцияси, истиқболи
масалаларини қамрайди ҳамда бўлғуси шифокорларда клиник фикрлаш, касаллик ва
унинг белгиларини асослаш учун замин яратади.
Гистология, цитология, эмбриология бошқа заминий фанлар билан биргаликда
соғлом организмни тузилиши тўғрисида яхлит маълумотга эга бўлишни, шу билан
бирга талабада клиник фикрлаш қобилиятини ривожланишини таъминлайди.
Гистология, цитология, эмбриология фани тиббиётнинг фундаментал (
клиник
олди) фанларидан бири ҳисобланиб, у кейинчалик патологик анатомия, патологик
физиология, фармакология ва клиник фанларни ўқитиш учун замин бўлиб
хизмат
қилади.
Клиник фанларнинг талабларидан келиб чиққан ҳолда гистология, цитология,
эмбриология фанини ўрганишда уларнинг талабларига алоҳида эътибор берилади.
Фаннинг мақсад ва вазифалари
Фаннинг мақсади – одам организми орган ва тўқималарининг эмбрионал
ривожланиши, микроскопик ва субмикроскопик тузилиши, ҳужайраларнинг цито-
ва гистофизиологиясининг асосий қонуниятларини ўрганиш,
гистологик
препаратларни идентификация ва интерпретация қилиш кўникмаларини эгаллаш.
Фаннинг вазифалари:
- ҳужайра, тўқима ва аъзолар тараққиёти, тузилиши ва фаолияти тўғрисида
замонавий назарий билимларни эгаллаш;
- микроскопик ва субмикроскопик препаратларни тўғри таҳлил қилиш борасида
асосий амалий кўникмаларга эга бўлиш;
4
- одам организми ҳужайралари, тўқималари ва
аъзоларининг эмбрионал
тараққиёти қонуниятларини ўзлаштириш;
- ҳужайра, тўқима ва аъзоларнинг ёшга нисбатан ўзгаришлари ва уларнинг турли
таъсирларга нисбатан жавоб реакциаларини тўғри талқин қила билиш;
- энг муҳим цитологик, гистологик ва эмбриологик тадқиқот
усулларининг
асосларини ўзлаштириш.