Талабанинг семестр давомида бажарган ишини баҳолашда қуйидагилар
ҳисобга олинади:
-
дарсларга қатнашиш;
-
дарсларда фаол ва самарали иштирок этиш;
-
асосий ва қўшимча адабиётларни ўрганиш;
-
мустақил ишларни бажариш;
-
барча топшириқларни ўз вақтида топшириш.
АКАДЕМИК ОДОБ –АХЛОҚ ВА ЭТИКА СИЁСАТИ
Плагиат ва бошқа номақбул ишларга йўл қўйилмайди.
Тегишли
тестларни, лойиҳаларни, мустақил ишларни, оралиқ
назорат ва
якуний имтиҳонни топшириш жараёнида айтиб туриш ва кўчириш, бошқа шахслар
томонидан
ечилган масалаларни нусхалаш, бошқа талаба ўрнига имтиҳон
топширишга йўл қўйилмайди.
Курсга оид бирон – бир маълумотни қалбакилаштиришда
айбланган талаба
“F” якуний баҳосини олади.
Машғулотлар пайтида мобил телефонлар ва / ёки бошқа электрон қурилмалардан
фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Машғулотлар
пайтида ичимликлар ичиш, овқат ейиш, сақич
чайнаш рухсат
этилмайди.
Бағрикенг бўлинг, ўзгаларнинг фикрини ҳурмат қилинг, атрофдагилар билан тўғри
муносабатда бўлинг.
МАСЛАҲАТЛАР ВАҚТИ*: Мустақил
ишларни бажариш,
уларни
топшириш ва ҳимоя қилиш бўйича маслаҳатлар ҳамда ўтилган курс бўйича пайдо
бўлган барча саволлар ва мавзуларга оид қўшимча
маълумотлар олиш учун
қуйидаги иш соатларида ўқитувчига мурожаат қилинг:
№
Ҳафта куни
Қабул вақти
Аудитория
1.
2.
* Изоҳ: ушбу блок ҳар бир ўқитувчи томонидан ушбу намунавий ўқув дастури
асосида индивидуал тарзда тўлдирилади).