Toshkent Kimyo xalqaro universiteti magistratura bo’limi mpri-6U guruh magistranti Safoyeva Kamola


АЛ–ХОРАЗМИЙНИНГ ИЛМИЙ МЕРОСИНИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЎРГАНИЛИШИ ВА УНИ НОМИНИ АБАДИЙЛАШТИРИЛИШИ


Download 156.13 Kb.
bet3/3
Sana10.11.2023
Hajmi156.13 Kb.
#1761232
1   2   3
Bog'liq
al-Xorazmiy

АЛ–ХОРАЗМИЙНИНГ ИЛМИЙ МЕРОСИНИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЎРГАНИЛИШИ ВА УНИ НОМИНИ АБАДИЙЛАШТИРИЛИШИ Ўзбекистонда Хоразмий ҳаёти ва асарлари тўғрисида биринчи бўлиб, ўтган асрнинг ўрталарида Т.Н.Қори – Ниёзий 1950 йили Москвада нашр этилган “Астрономическая школа Улугбека” номли монографиясида маълумотлар келтирган. 1960 йиллардан С.Ҳ.Сирожиддинов ва Г.П.Матвиевская раҳбарлигида Яқин ва Ўрта Шарқ фани тарихи жумладан, Хоразмий илмий меросини ўрганиш ва дунё миқёсида тарғиб қилиш бўйича кенг кўламли илмий тадқиқотлар олиб борилди. 1983 йили ЮНЕСКОнинг қарори асосида Москва, Тошкент ва Ургенч шаҳарларида ўтказилган Халқаро анжуманлар ва бошқа давлатларнинг илмий жамоатчилиги, буюк мутафаккирнинг 1200 йиллигини нишонланиши Хоразмийнинг жаҳон тамаддунида тутган ўрнини белгилашда муҳим тадбир бўлди. Бундай тадбирларнинг натижаси сифатида Хоразмий асарлари, илмий мерослари ўрганилиб, А.Аҳмедов, А.П.Булгаков, А.П.Юшкевич, Б.А.Розенфельд ва бошқалар томонидан ўзбек ва рус тилларига таржима қилиниб, “Танланган асарлари” чоп этилди. Ватанимиз мустақилликка эришгач буюк аждодларимиз, жумладан, Хоразмий ижодини ҳар томонлама чуқур ўрганишга, ёшларга ўргатиш бўйича алоҳида эътибор берилмоқда. Урганч давлат университети, Ўзбекистоннинг турли жойларида кўплаб мактаб, академик лицей ва бошқа объектлар Хоразмий номи билан аталмоқда. Тошкент ва Хива шаҳарларида ўрнатилган хайкаллардаги Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий сиймоси Ватанимиз ва жаҳон халқлари қалбида абадий яшайди ва номини ҳурмат билан тилга оладилар. Курраи заминдаги инсонлар, мактаб ўқувчисими, талабами “алгебра” деяр экан, компьютерда ишловчи ҳар бир мутахассис “алгоритм” деяр экан, Муҳаммад Мусо Хоразмийнинг буюк сиймоси кўз олдига келади дейилса муболаға бўлмайди.

АДАБИЁТЛАР Каримов И.А “Ўрта асрлар шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” нутқи., Халқ сўзи., № 95 2014й.16- май 1.Каримов И.А., Юксак маънавият – енгилмас куч., Т., 2008. 2.Абдураҳмонов А., Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий буюк математик., Т., 1983. 3.Акмалов А., Математика ўқитишда тарихий маълумотлардан фойдаланиш., Т.,2005. 4.Аҳмедов С.А., Аҳмедова Н.С., Ўрта Осиёда ариметика тараққиёти ва унинг ўқитилиш тарихи., Т.,1991. 5.Булгаков П.Г., Розенфельд Б.А., Аҳмедов А.А., Мухаммад ал – Хорезми., М.,1983. 6.Салье М.А., Мухаммед ал-Хорезми - великий узбекский ученый, Т.,1954. 7.Салье М.А., Улуғ ўзбек олими Муҳаммад ал – Хоразмий, Т., 1955. 8.Сиражиддинов С.Ҳ., Матвиевская Г.П., Ал-Хорезми – выдающийся математик и астроном средневековья., М.1983. 9.Сиражиддинов С.Ҳ. (ответ. редактор), Из истории средневековой восточной математики и астрономии., Т.,1983. 10.Кары – Ниязов Т.Н., Астрономическая школа Улугбека., М.,1950. 11.Муҳаммад ибн Мусо ал- Хоразмий., Танланган асарлар. Т.,1983. 12.Мухаммад ибн Муса ал- Хорезми., Математические трактаты.,Т.,1983. 13.Мухаммад Муса ал- Хорезми. К 1200 летию со дня рождения., М.,1983. 14.Файзуллаев О., Муҳаммад Хоразмий., Т.,1965. 15.Ўзбекистон Миллий энциклопедияси 9- том., Т.,2005. 16.Юшкевич А.П., История математики в средние века.,М.,1961.

E’tiboringiz uchun rahmat!


Download 156.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling