Toshkent Kimyo xalqaro universiteti magistratura bo’limi mpri-6U guruh magistranti Safoyeva Kamola


Download 156.13 Kb.
bet1/3
Sana10.11.2023
Hajmi156.13 Kb.
#1761232
  1   2   3
Bog'liq
al-Xorazmiy

Toshkent Kimyo xalqaro universiteti magistratura bo’limi MPRI-6U guruh magistranti Safoyeva Kamola

Муҳаммад Мусо ал – Хоразмий Ўрта асрларнинг илк даврида Шарқда амалга оширилган буюк кашфиётлар ҳақида гапирар эканмиз, замонаовий математика, тригонометрия ва география фанлари тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган Муҳаммад ибн Мусо ал- Хоразмий номини биринчилар қаторида тилга оламиз.У ўнлик позицион ҳисоблаш тизимини, ноль белгиси ва қутблар координаталарини биринчилардан бўлиб асослаб берди ва амалиётга татбиқ этди. Бу эса математика ва астрономия фанлари ривожида кескин бурилиш ясади. Ал-Хоразмий алгебра фанига асос солди, илмий маълумот ва трактларни баён этишнинг аниқ қоидаларни ишлаб чиқди, у астрономия, гография ва иқлим назарияси бўйича кўплаб илмий асарлар муаллифидир.Алломанинг дунё илм-фани ривожидаги хизматлари умумэътироф этилган бўлиб, Шарқ олимлари орасида фақат унинг номи ва асарлари “алгоритм” ва “ алгебра” каби замонавий илмий атамаларда абадийлаштирилди. Ислом Каримов

МУҲАММАД МУСО АЛ – ХОРАЗМИЙНИНГ ҲАЁТИ

  • МУҲАММАД МУСО АЛ – ХОРАЗМИЙНИНГ ҲАЁТИ
  • ВА ИЖОДИЙ ФАОЛИЯТИ

  • Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий ал-Мажусийдир. Бу ерда исмнинг “Абу Абдуллоҳ Муҳаммад” қисми исломга янги ўтганларга бериладиган анъанавий исмдир, “Ибн Мусо” “Мусонинг ўғли” демакдир. “Ал-Мажусий” нисбасига кўра, Хоразмийнинг аждодлари мажусий коҳинлардан, яъни муғлардан бўлиб, исломни отаси қабул қилганлиги кўринади.

ТУҒИЛГАН ЙИЛИ ВА МАНЗИЛИ Унинг туғилган ва вафот этган йиллари ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Аммо, турли манбаларда кўрсатилишича Хоразмий 783 йили Хоразмда туғилиб 850 йили Бағдодда вафот этган.

ТАЪЛИМ ОЛИШИ ВА УСТОЗИ

  • ТАЪЛИМ ОЛИШИ ВА УСТОЗИ
  • Хоразмий қандай оилада туғилган? Дастлабки маълумотни кимдан ва қаерда олган? – деган саволларга Хоразмийнинг ижоди ва ҳаётини ўрганган тадқиқотчи олимлар турлича фикр билдирганлар.
  • Профессор Ашраф Аҳмедов томонидан Муҳаммад ибн Мусо ал–Хоразмийнинг математика, астрономия ва географияга оид асарларини қилинган таржимаси, изоҳлари билан нашр қилинган “Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий “Танланган асарлар”(Т.: Фан - 1983)да унинг ҳаёти ва ижоди ҳақида қуйидаги маълумотларни келтиради:
  • “Хоразмийнинг бошланғич таълими ва қандай шароитда Хоразмни ташлаб кетганлиги ҳам фан учун ҳозирча номаълум. Маълумки, мажусий коҳинлари қадимий диний урф – одатлардан хабардор бўлган, ерли халқ ёзувини билган ҳамда диний ва илмий адабиётлар уларнинг қўлида сақланган. Шунга кўра, Хоразмий бошланғич маълумотни ўз уйида олганлигига ишониш мумкин.
  • Хоразмий ватанини ташлаб кетишига келсак, айрим тадқиқотчиларнинг фикрича, унинг отаси мажусий коҳинлардан бўлгани учун араб мутаассибларининг таъқибидан қочиб, Хоразмни ташлаб кетишга мажбур бўлган ва аввал Хуросонга, кейинроқ эса, Бағдодга келиб қолган”.
  • Профессор Т.И.Райнов “Великие ученые Узбекистана” номли китобида бундай дейди: “Афсуски, ал- Хоразмийнинг таълим – тарбияси ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.У (билим)ни ўз уйида олганми ёки бошқа жойдами, буни айтиш қийин.Эҳтимол, у ўқишни Хоразмда бошлаб, уни ватанидан ташқарида ё Ироқда, эҳтимол шарқий араб халифалигининг пойтахти Бағдодда тугатгандир”.
  • Бу фикрга қарама – қарши табиий фанлар тарғиботчиси И.Я.Депман ва фан тарихчиси М.Исоқов “Муҳаммад Хоразмий” номли мақоласида бундай ёзишади:
  • “Хоразмий ўқиш , ёзиш ва санашни маҳаллий мактаб – мадрасада ўрганди. У илмий масалаларни ўз ўқитувчиларидан яхшироқ тушунар, жуда кўп ўқир, ўзи устида тинимсиз ишлар, мадрасанинг мажбурий дарсликлари билан чегараланиб қолмас эди. Қобилиятли болани табиат қонунлари, ҳисоблаш қоидалари, бошқа халқларнинг тиллари, халқнинг ривоят ва эртаклари – ҳаммаси қизиқтирар эди. Хоразмий ёшлигида Ўрта Осиёнинг жуда кўп шаҳарларида бўлиб, география, тарих ва астрономия бўйича ўз билимларини бойитди.У ўз она тили билан бир қаторда форс, араб ва қадимги Ҳиндистоннинг адабий тили санскритни ўрганди.У маълумотларга кўра, ҳатто қадимги яҳудийлар тили билан таниш эди”.
  • Бундан Хоразмий ёшлигиданоёқ юқори истеъдод эгаси бўлганлигини кўринади.Аммо, унинг шу ёшлик даври Хоразмни араблар забт эта бошлаган, яъни Хоразм давлати ўз бошидан тушкунлик даврини кечираётган бир пайтга тўғри келади.
  • Абу Райҳон Берунийнинг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” асарида Хоразмнинг эски урф- одатлари, илм – фанни акс эттирадиган бирорта ҳам маълумот қолмаганидан, одамларнинг саводсизлашиб кетгани тўғрисида “ Қутайба ибн Муслим ал –Боҳилий хоразмликларнинг хатини яхши биладиган, билимини бошқаларга ўргатадиган кишиларни ҳалок этиб, китоб ва дафтарларини куйдиргани сабабли, улар саводсиз қолиб, ўз эҳтиёжларида ёдлаш қувватига суянадиган бўлдилар. Шунинг учун у (хабар ва ривоятлар) ислом давридан кейин, ҳақиқатни билиб бўлмайдиган даражада яширин қолди” деган маълумоти нуқтаи назардан қаралса, юқоридаги фикрга қўшилиш мумкин.
  • Ўрта асрларда яшаб ижод этган олимларнинг ҳаёти ва ижодларини тадқиқот қилган А.Абдураҳмонов “Ал- Хоразмий – буюк математик”, О.Файзуллаев “Муҳаммад Хоразмий”, Т.И.Райнов “ Великие ученые Узбекистана” , А.П.Юшкевич “История математики в средние века”, П.Г.Булгаков, Б.А.Розенфельд, А.А.Аҳмедов , Г.П. Матвиевская , “Муҳаммад ал- Хоразмий” ва бошқа олимлар асарларида ал- Хоразмий ёшлигидан илмга меҳр қўйганлиги, асосий эътиборини тил ва мантиқ илмини ўрганиш билан бир қаторда ўз давридаги хоразм, араб, форс, санскрит, яҳудий тилларини пухта эгаллаганини эътироф этганлар. А.Н.Боголюбов, В.А.Гукович “Ал-Маджуси и медицина” мақоласида Хоразмийнинг тиб илми билан ҳам шуғулланганини асослашган.

Download 156.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling