6. Тижорат банклари депозит базасининг етарли эмаслиги. 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республикамиз тижорат банклари депозитларининг 51,9 фоизини талаб қилиб олинадиган депозитлар ташкил этди. Бу эса, банкларнинг депозит базасини етарли эмаслигини кўрсатади. Банк тизимини ривожлантириш муаммолари 7. Республикамизда тўловларнинг мақсадли кетма-кетлиги қўлланилаётган ҳозирги шароитда давлат солиқ хизматига солиштириш далолатномасисиз инкассо қўйиш ва солиқ тўловларини аванс тариқасида ундириш ҳуқуқининг берилганлиги тижорат банкларининг мамлакат иқтисодиётини кредитлаш имкониятига салбий таъсир кўрсатмоқда. Банк тизимини ривожлантириш муаммолари 7. Сўмнинг Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари бўлган мамлакатларнинг миллий валюта курсларига нисбатан реал алмашув курсининг ошиб кетаётганлиги. Бунинг натижасида республикамиздан ушбу мамлакатларга экспорт қилинаётган товарлар қимматлашиб кетмоқда. 2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида миллий валютамизнинг Россия рубли, Қозоғистон тенгеси ва Туркия лирасига нисбатан реал алмашув курсининг ошиши юз берди. Бу эса, мазкур даврда асосий ташқи савдо ҳамкорларимиз бўлган мамлакатларнинг миллий валюталарини девальвация суръатларининг юқори бўлганлиги билан изоҳланади. “2020–2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида” Президент Фармони Фармон билан Ўзбекистонда банк секторини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари белгиланди. Мақсадли кўрсаткичларда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилди: - банк тизими активларининг жами ҳажмида давлат улуши бўлмаган банклар активлари ҳиссасини жорий 15 фоиздан 2025 йилга келиб 60 фоизгача ошириш;
- банклар мажбуриятларининг умумий ҳажмида хусусий сектор олдидаги мажбуриятлар ҳиссасини жорий 28 фоиздан 2025 йил якунига 70 фоизгача ошириш;
- 2025 йилга келиб давлат улуши мавжуд камида учта банк капиталига зарур тажриба, билим ва нуфузга эга камида учта стратегик хорижий инвесторларни жалб қилиш;
- умумий кредитлаш ҳажмида нобанк кредит ташкилотлари улушини жорий 0,35 фоиздан 2025 йилга келиб 4 фоизгача ошириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |