Toshkent moliya instituti falsafa
Download 45.83 Kb.
|
ФАРРУХ БОБОКУЛОВ 84 СБИА ҚОНУН ТУШУНЧАСИ1
Сакраш нима? Сакраш табиат ва жамиятда содир бўладиган сифат ўзгаришларини англатадиган фалсафий тушунча бўлиб, тараққиётнинг узлуксиз кўринишига қараганда анча тез ўтадиган жараёндир.
Сакраш миқдор ўзгаришларидан сифат ўзгаришларига ўтишда узлуксизликнинг узилишини билдиради. Сакраш нарса ва ҳодисаларнинг узлуксиз ривожланиш давомида тайёрланиб, шу узлуксиз ривожланиш моменти тугаб, узилиш содир бўлиши билан зарурий равишда юз беради. Сакраш бирданига, тўсатдан бўладиган ҳолатгина эмас, балки янги сифат элементлари кўпайиши орқали юз берадиган тадрижий жараён ҳамдир. Сакрашнинг турлари ўз ҳарактерига кўра табиат ва жамиятда хилма-хил бўлиб, улар бир-бирларидан фарқ қиладилар. Жамият тараққиётидаги сакрашларнинг ўзига хос томони шуки, бу сакрашлар эски ижтимоий тузумни йўқ қилиш ва янги ижтимоий тузумни ўрнатадиган ижтимоий жараёнлар, тадрижий ривожланиш орқали амалга ошади. Бундай сакрашларни икки турга бўлиш мумкин: биринчиси — портлаш йўли билан бўладиган сакрашлар, иккинчиси секин-аста, тадрижий йўл билан бўладиган сакрашлар. Биринчи тур сакрашларнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, бунда нарса ва ҳодисаларнинг янги сифатга ўтиши ниҳоятда тезлик билан юз беради ва кутилмаган натижаларни, тасодифий жараёнларни бошлаб юбориши, ҳатто салбий ҳолатларни келтириб чиқариши ҳам мумкин. Сакрашнинг иккинчи турида эса, эски сифат элементларининг аста-секин йўқолиб бориши ва янги сифат элементларининг аста-секин тўпланиши натижасида янги сифат пайдо бўлади. Шундай қилиб сакраш қуйидаги жиҳатларга эга: - биринчидан, сакраш тараққиёт натижасида амалга ошадиган объектив ва қонуний жараёндир; - иккинчидан, сакраш тадрижийликнинг узилиб, миқдор ўзгаришларидан туб сифат ўзгаришларига ўтишидир. Download 45.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling