Тошкент молия институти мавзу: Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда лойиҳавий рисклар ва уларни бошқариш. «Лойихавий молиялаштириш» фанидан жорий назорат иши
Download 492.75 Kb.
|
WZ3UQWFkHOoi oHLkWeEVllG7PE9v-PR
Инвестиция рискларини аналитик ва синтетик усулларда таҳлил қилиш лойиҳа рискларини самарли бошқаришда муҳим аҳамият касб этади. Инвестиция рискларини аналитик таҳлил қилиш усули лойиҳалардаги кўрсаткичларни содда геометрик образларга (нуқталар, тўғри чизиқлар, текисликлар, иккинчи тартибли эгри чизиқлар) асосланган координаталар усули асосида алгебраик воситалар билан ўрганилади. Аналитик усулларнинг асосий ғояси Р.Декартнинг “Геометрия” (1637 й.) китобида биринчи марта тўла баён этилган. Таҳлил қилишнинг аналитик усулларининг тараққиётига яна П.Верма, Г.Лейбниц, И.Ньютон, Л.Эйлер катта ҳисса қўшганлар.
Инвестиция рискларини таҳлил қилишда аналитик ва синтетик сўзлари анализ ва синтез сўзларидан келиб чиққан бўлиб, юнонча – “analysis” ажратиш ва “synthesis” – бирлаштириш, деган маъноларни англатади. Бу усуллар инвестиция рискларини баҳолаш жараёнида ишлатиладиган, ўзаро чамбарчас боғланган текшириш усулларидир. Аналитик фикран ёки амалда нарса ва ҳодисани таркибий бўлакларга бўлиш, синтез эса мазкур бўлакларни фикран ёки амалда бир бутун қилиб бирлаштириш, нарсани яхлит ҳолда тадқиқ этишдир. Инвестиция рискларини аналитик усул билан баҳолашда рискларни баҳолаш усуллари таркибий қисмларга ажратилади. Лекин ушбу усул ёрдамидагина уларни тўла билиш мумкин эмас, бинобарин уни синтез билан тўлдириш зарур. Синтетик усул аналитик усул натижаларига таянган ҳолда баҳолаш усулларини бир бутун қилиб бирлаштиради.
Download 492.75 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling