- лойиҳа риски – бу инвестиция лойиҳасини амалга оширишга ҳалақит берадиган ёки лойиҳа самарадорлигини пасайтирадиган рискларнинг йиғиндисидир. Кутилиши мумкин бўлган хатар – бу инвестициядан мўлжалланган фойдани олишга бўлган ноумидсизликдир. Шунингдек, инвестор томонидан қўйилган пул маблағларини йўқотиш эҳтимолидир;
- лойиҳа рискларининг бир неча турлари мавжуд. Уларнинг ҳеч бирини таъсири жиҳатидан аҳамиятсиз ва хавфсиз, деб бўлмайди. Лойиҳа рисклари кичик бир технологик ёки шу каби микродаражадаги жараёндан тортиб, то мамлакат, ҳатто, халқаро миқёсдаги турли ҳолатлар ва ҳодисаларнинг ўзгаришига боғлиқ ҳолда келиб чиқиши мумкин;
- инвестиция рискларини аналитик ва синтетик усулларда таҳлил қилиш лойиҳа рискларини самарли бошқаришда муҳим аҳамият касб этади. Инвестиция рискларини аналитик таҳлил қилиш усули лойиҳалардаги кўрсаткичларни содда геометрик образларга (нуқталар, тўғри чизиқлар, текисликлар, иккинчи тартибли эгри чизиқлар) аосланган координаталар усули асосида алгебраик воситалар асосида ўрганилади;
- рискларни камайтиришнинг асосий йўллари қуйидагилардан иборат: хўжалик фаолияти бўйича маълумотлар шаффофлигини таъминлаш зарур; молиявий харажатларни меъёрлаштириш; рискларни суғурталаш; капитал қўйилмаларини диверсификациялаш ва фаолият турини кенгайтириш; рискларни иқтисодий ва ҳуқуқий бошқаришнинг самарали тизимини яратиш ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |