Тошкент молия институти мавзу: Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда лойиҳавий рисклар ва уларни бошқариш. «Лойихавий молиялаштириш» фанидан жорий назорат иши


Download 492.75 Kb.
bet1/9
Sana20.12.2022
Hajmi492.75 Kb.
#1036602
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
WZ3UQWFkHOoi oHLkWeEVllG7PE9v-PR

ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ Мавзу: Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда лойиҳавий рисклар ва уларни бошқариш. «Лойихавий молиялаштириш» фанидан жорий назорат иши

Тайёрлади: ИБ-3 гурух магистранти Камолходжаев З.Ш.

Режа

  • Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда лойиҳа рискларини бошқаришнинг зарурлиги. Лойиҳа рискларини бошқаришни ташкил этиш.
  • Риск турлари бўйича лойиҳа самарадорлигига таъсирини баҳолаш.
  • Лойиҳа рискларининг олдини олиш чора-тадбирлари. Лойиҳа рискларини пасайтириш ва уларни қоплаш чора-тадбирлари.

МАВЗУНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ

  • Бугунги кунда республикамизда инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш, уларни экспертизадан ўтказиш, рисклилик даражасини баҳолаш борасида кўпгина тажрибалар тўпланди. Бироқ, ресурслар базасининг заифлиги, мамлакатимизда бозор инфратузилмасининг ҳали яхши ривожланмаганлиги, ҳуқуқий базанинг мукаммал ва барқарор эмаслиги, ахборот таъминоти базасининг шаффоф эмаслиги, амалиётда маъмурий аралашув ҳолатларининг ҳали ҳам тўлиқ барҳам топиб улгурмаганлиги ва бошқалар сабаб лойиҳа рисклари ортиб кетади. Бу эса инвестициялаш мойиллигини сўндирувчи муҳим омиллардан бири ҳисобланади.
  • Шу жиҳатдан ҳам Ўзбекистон шароитида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда уларнинг рисклилик даражасини ҳисобга олиш, баҳолаш ва аниқлаш, эҳтимоллиги мавжуд бўлган риск ҳамда ноаниқликларни пасайтириш ёки бартараф этиш йўлларини аниқлаш, уларни самарали бошқариш энг муҳим вазифалардан ҳисобланади-ки, айнан мана шу масала бугунги мавзунинг ҳозирги пайтдаги аҳамияти ва долзарблигини тасдиқлайди.

Қолаверса, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жуда катта рисклиликни талаб этади-ки, бу эса уларни бартараф этишининг самарали ва оптимал вариантларини ишлаб чиқишни тақозо этади. Шунингдек, бунда лойиҳа рискларини унинг иштирокчилари ўртасида мос тақсимлаш имконияти мавжуд бўлишини ҳам кўзда тутиши зарур. Лекин ҳар қандай шароитда ҳам, энг аввало, лойиҳаларни амалга оширишда дуч келиши мумкин бўлган рискларни баҳолаш, таҳлил этиш энг дастлабки қадам бўлиб қолаверади.

  • Қолаверса, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жуда катта рисклиликни талаб этади-ки, бу эса уларни бартараф этишининг самарали ва оптимал вариантларини ишлаб чиқишни тақозо этади. Шунингдек, бунда лойиҳа рискларини унинг иштирокчилари ўртасида мос тақсимлаш имконияти мавжуд бўлишини ҳам кўзда тутиши зарур. Лекин ҳар қандай шароитда ҳам, энг аввало, лойиҳаларни амалга оширишда дуч келиши мумкин бўлган рискларни баҳолаш, таҳлил этиш энг дастлабки қадам бўлиб қолаверади.
  • Бир вақтнинг ўзида ҳар қандай инвестиция лойиҳалари турли рисклар билан боғлиқ бўлиб, ҳар бир инвестиция иштирокчиси рисклар, риск турларининг вужудга келиши сабаблари, уларнинг таснифи ҳамда риск эҳтимолларини олдини олиш бўйича тадбирлар ҳақида аниқ маълумотларга эга бўлишлари лозим. Шундагина улар инвестиция лойиҳасини муваффақиятли амалга оширишга ўз ҳиссаларини қўшишлари мумкин.
  • Халқаро амалиёт тасдиқлашича, “янги ташкил этилган кичик бизнес корхоналарининг ўртача уч йил ичида 80 фоизи банкротликка учрайди”. Шу боисдан рискларни самарали бошқариш, таъсир даражасини камайтириш ва олдини олиш вазифаси муҳим илмий-амалий аҳамиятга эга долзарб муаммо ҳисобланади.

Download 492.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling