Тошкент молия институти мавзу: Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда лойиҳавий рисклар ва уларни бошқариш. «Лойихавий молиялаштириш» фанидан жорий назорат иши


Олинган маълумотлар асосида “Қарорлар дарахти”ни барпо этиш


Download 492.75 Kb.
bet8/9
Sana20.12.2022
Hajmi492.75 Kb.
#1036602
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
WZ3UQWFkHOoi oHLkWeEVllG7PE9v-PR

2. Олинган маълумотлар асосида “Қарорлар дарахти”ни барпо этиш

ИНВЕСТИЦИОН РИСКЛАРНИ БАҲОЛАШНИНГ “ҚАРОРЛАР ДАРАХТИ” УСУЛИ
Бу усул лойииҳа ривожланишининг турли хил вариантлари мавжуд бўлганда унинг энг оптимал вариантларини танлаш ва тегишли қарорлар қабул қилиш, шунингдек, лойиҳа бўйича турли хил оралиқларда қарорлар қабул қилиниши аввалги қабул қилинган қарорларга бевосита боғлиқлиги ва уни истиқболда янада ривожлантириш ҳолатини аниқлаб беради. Бунда рискни таҳлил қилувчи барча маълумотларга эга бўлиши керак.

Қуйида инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишда аниқланувчи, ҳисобга олинувчи рискларни таҳлил қилиш ва уларни лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнларидаги бошқариш тизимининг босқичлари келтирилган

  • Рискларни бошқаришни режалаштириш.
  • Рискларни таснифлаш.
  • Рискларни сифатли баҳолаш.
  • Рискларни миқдорий баҳолаш.
  • Рискларни режалаштириш (аниқлаш) ва уларни ҳал этиш услубларини танлаш.
  • Рискларнинг мониторингини олиб бориш.
  • Саноати ривожланган мамлакатларда бизнес-режаларни тузиш жараёнида инвестицион лойиҳани бошқариш самарадорлигига алоҳида эътибор қаратилади. Бунинг сабаби шундаки, саноати ривожланган мамлакатлар бўйича амалга оширилган тадқиқотларнинг натижаларига кўра, инвестицион лойиҳаларни амалга оширишдаги муваффақиятсизликларнинг 98% корхонанинг ўзига боғлиқ сабаблар туфайли юз берган, 2%и эса корхона фаолиятига боғлиқ бўлмаган омиллар таъсирида юз берган. АҚШда ўтказилган шу борадаги тадқиқотларнинг натижалари инвестицион лойиҳаларни амалга оширишдаги муваффақиятсизликларнинг асосий сабаблари қуйидагилардан иборат эканлигини кўрсатди:
  • бошқарувчиларнинг уқувсизлиги – 45%;
  • маҳсулот ассортиментини ишлаб чиқаришда тажрибанинг етарли эмаслиги – 9%;
  • бошқариш тажрибасининг етишмаслиги – 18%;
  • нисбий тажриба доирасининг торлиги – 20%;
  • ўз мажбуриятларини бажармаслик – 3 %;
  • алдаш – 2 %;
  • табиий офатлар – 1 %.

Download 492.75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling