Инвестицион циклнинг биринчи босқичининг тугатилмаслик рисклари
ТАШҚИ ОМИЛЛАР
ИЧКИ ОМИЛЛАР
Бевосита таъсир этувчи омиллар
Билвосита таъсир этувчи омиллар
Корхона стратегияси
Ресурслар ва уларнинг ишлатилиши
- қонунчиликнинг ўзгариши;
- рақобат;
- ҳамкорлар билан ўзаро муносабат;
- солиқ тизими;
- коррупция;
- транспорт ва тарифлар.
- сиёсий вазият;
- фаолият юритилаётган тармоқнинг иқтисодий ҳолати;
- табиий офат;
- авария ва ёнғин;
- ўғирлик.
РИСКЛАРНИ ЮЗАГА КЕЛТИРУВЧИ ОМИЛЛАР
Қоида тариқасида, лойиҳани амалга ошириш давомида қилинган ҳаражатлар бир марталик молиявий қўйилмаларни амалга оширишни талаб қилмасдан, узоқ муддат давомида амалга оширишни тақозо этади. Бу ҳолат лойиҳа менежерига капитал қўйилмаларни қайта баҳолаш заруриятини ҳамда лойиҳани амалга оширишдаги ўзгаришларга тезкорлик билан муносабат билдиришни талаб қилади. Маблағларни инвестициялашни амалга ошириш узоқ муддат талаб этса, лойиҳа бўйича рисклар, кўп ҳолларда, қарорлар дарахти усули ёрдамида баҳоланади.
1.“Қарорлар дарахти”ни барпо этиш учун маълумотлар тўплашнинг кетма-кетлиги:
- лойиҳа ҳаётийлиги циклининг давомийлиги ва таркибини аниқлаш;
- лойиҳанинг истиқболдаги ривожланишига таъсир этувчи асосий ҳолатларни аниқлаш;
- асосий ҳолатларнинг содир бўлиш вақтини аниқлаш;
- асосий ҳолатларнинг содир бўлиши натижасида қабул қилиниши мумкин бўлган қарорларни шакллантириш;
- ҳар бир қабул қилинган қарорларнинг эҳтимоллигини аниқлаш;
- лойиҳани амалга ошириш ҳар бир босқичининг қийматини аниқлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |