Тошкент молия институти н. Маматов, А.Ҳожибоев, Ш. Жўраев фалсафа тарихи
Download 133.13 Kb.
|
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ
Бизда ҳеч нарса йўқ
ҳеч камимиз йўқ, ўша ҳеч нарса деб, ҳеч ғамимиз йўқ. Нақшбандий тариқати XIV асрда пайдо бўлган бўлса ҳам, Афғонистон, Ҳиндистон, Индонезия ва бошқа Яқин ва Ўрта Шарқ халқлари ўртасида кенг тарқалган. Бу тасаввуф тариқати Шарқ халқлари ижтимоий, сиёсий ва маънавий-маданий ҳаётида жуда катта рол ўйнайди. Бу таълимотда ўз меҳнати билан кун кўриш, яшаш, адолат улуғланиб, бошқалар меҳнати билан кун кечириш, текинхўрлик кишиларга қилинадиган ижтимоий зулм, истибдод қатъиян қораланди. Ҳозирги кунда Мустақил Ўзбекистонимизда ўтмиш маънавий меъросимиз, жаҳон умуминсоний қадриятлар чуқур ўрганилаётган ва тикланаётган бир шароитда тасаввуф фалсафасини ҳам ўрганиш, у эришган ютуқлардан ғоялардан комил инсонни тарбиялашда фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Хуллас, тасаввуф таълимоти ўтмишда бутун мусулмон халқлари ижтимоий ва маънавий ҳаётига чуқур кириб бориб, бу халқларнинг илм-фани, маданияти ва адабиёти ривожига жуда катта ижобий таъсир кўрсатганлиги бизга маълум. Шарқнинг деярли барча нуфузли шоир ва ёзувчилари, мутафаккир ва уламою-ҳукамолари тасаввуф фалсафасидан маънавий озиқланиб унинг инсонпарварлик, ҳақсеварлик, адолатлилик ғояларидан руҳланганлар. Биз бугунги кунда тасаввуфни ўрганмай туриб ўзимизнинг ўзлигимизни яъни ўрта асрлар даври тарихимиз ҳақида халқимизнинг маънавий ва ҳаёти ҳақида ўша давр фалсафий ва бадиий тафаккури ҳақида тўғри тасаввурга эга бўлишимиз мумкин эмас. Тасаввуф фалсафасини ўрганиш ва уни эгаллаш хозирги кунда бизнинг мустақил Ўзбекистон шароитида биз ўрганаётган фалсафада комил инсон муаммосини тўғри ҳал қилишда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли бизнинг ҳамма талабаларимиз бу таълимотни ўрганиши ҳам фарз ҳам қарз ҳисобланади. VIII асрнинг охири ва IX асрнинг бошларига келганда, Араб халифаларининг марказий Бағдодда маданий-маърифий ҳаёт анча юксалиб, унда илм-фан кучли ривожлана бошлайди. Бу шаҳарда ташкил топган «Дор ул-ҳикма»-«Донолар уйи»да яҳудий, христиан ва ислом олимлари ўртасида ҳамкорлик ишлари, хусусан, Қадимги Шарқ мутафаккирлари, юнон ва рим олимлар асарлари араб тилига таржима қилиниб, уларга шарҳлар ёзила бошланади. Бу ишлар, айниқса, халифа Хорун ар-Рашид даврида ва удан кейин унинг ал-Маъмун халифалиги даврида жуда авж олади. Ал-Маъмун отаси даврида халифаликнинг Марказий Осиё бўйича вакили сифатида Марвда ноиб бўлади. У отаси вафотидан сўнг унинг ўрнига халифа бўлгач, барча мусулмон ўлкаларидан, шу жумладан, Марказий Осиёдан ҳам олиму уламоларни Бағдодга жалб қилиб, илм-фан, маданият ва маънавиятни ривожлантиришга катта эътибор беради. Хусусан, унинг таклифига кўра Бағдодда бу даврда Марказий Осиёдан келишган ватандошларимиз Мусо ал-Хоразмий, Аҳмад ал-Фарғоний, Марвазий, Марварудий, Жавҳарий каби буюк олимлар фаолият кўрсатиб, бу давр жаҳон илм-фани, маданият ва фалсафасига катта ҳисса қўшишади. IХ асрнинг охирларига келиб, Марказий Осиё ҳудудларида араб халифалигининг таъсири сусайиб бориб, бу ҳудуд халқлари мустақилликка эриша бошлайдилар. Мустақилликка эришган бу ҳудудларда бир неча мустақил давлатлар пайдо бўлади. Бу мустақил давлатлар: Сомонийлар, Хоразмшоҳлар, Ғазнавийлар, Салжуқийлар, Қорахонийлар каби феодал давлатлари бўлиб, улар ўртасида ўзаро савдо-сотиқ, ижтимоий Download 133.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling