Тошкент молия институти н. Маматов, А.Ҳожибоев, Ш. Жўраев фалсафа тарихи


Download 133.13 Kb.
bet8/13
Sana21.04.2023
Hajmi133.13 Kb.
#1370588
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ

10-МАВЗУ: ХХ-ХХI АСР ФАЛСАФАСИ


РЕЖА:


  1. ХХ аср фалсафасининг асосий хусусиятлари ва оқимлари.


  2. Ҳаёт фалсафаси.


  3. Экзистенциализм.


  4. Фундаментал онтология.


  5. Аналитик фалсафа.


  6. Неопозитивзим ва постпозитивизм.


  7. Теософия ва антропософия.

Биз юқорида фалсафий концепциялар тарихини қараб чиқдик. Айтиш мумкинки, ўтмишда яшаб ўтган деярли ҳар бир йирик мумтоз файласуфнинг ўз издошлари бўлган. Платонизим, аристотелизм, гегелчилик, ницшечилик сингари оқимларнинг ҳозирги замон кўринишлари мавжуд. Барча фалсафий концепциялар у ёки бу тарзда ўзаро бир-бири билан боғлиқдир. Фалсафий билим ўзидан олдин ўтган мутафаккир олимларнинг таълимотларига таяниб келган. Биз фалсафа тарихида инсон тафаккури авлоддан-авлодга, даврдан-даврга ўз мантиғи ва маъносини йўқотмасдан ўтиб келаётганлигини кўрдик. Файласуф барча замонларда умумбашарий маданият муаммоларини ҳал этишга ҳаракат қилиб келган, турмушнинг моҳияти ва унда инсоннинг ўрни, индивид ва индивидуаллик, маданиятнинг хилма-хиллиги ва бир бутунлиги; инсон цивилизациясининг истиқболлари, билиш воситалари, инсон ва жамиятни такомиллаштириш йўллари ва ҳоказолар ана шундай муаммолардандир.

Фалсафа фани жадал суръатлар билан ўзгариб турган дунёни англаб етишга ёрдам беради; энг тўғри оммавий онг шаклланишига таъсир кўрсатади. Тўғри ва аниқ мақсадга қаратилган фаолият кўрсатиш-цивилизациянинг шартидир. Шу маънода фалсафа фанини ўрганиш дунёни тўғри англашга ёрдам беради. У тўғри, онгли ҳаёт кечиришга ўргатади.

Ўтмишдаги ва ҳозирги вақтдаги фалсафий таълимотлар кўп ҳолларда инсонпарварлик йўналишида бўлади. Улар турлича бўлишига қарамай ҳеч бири мутлақ ҳақиқатни даъво қилмайди. Лекин уларни жамлаб бир бутун ҳолда олинса, улардан инсон учун ғоят зарур бўлган қимматли фикрлар чиқади. Бунда ҳар қандай баҳс-мунозарасиз мутлақ ҳақиқатга даъвогарлик мавқеида туриш – бу унчалик ақлли бўлмаган ишдир. У ҳатто ижтимоий амалиёт учун фавқулодда ҳавфли ҳодисаларни келтириб чиқариши мумкин. Ҳақиқатни монополия қилиб бўлмайди ва монополия қилинмаслиги керак – мана бу гап фалсафий ҳақиқатдир. Башарият маданиятига, унинг билимига ҳурмат кўрсатиш бугунги кундаги тинчлик ва хотиржамликни таъминлайди.

Бугунги кунда глобал, яъни улкан муаммолар бўлмиш: уруш ва тинчлик масаласи, экология, ижтимоий тараққиёт ва шунга ўхшаш муаммоларни биринчи бўлиб кўтариб чиқиш ҳам фалсафага тааллуқлидир. Ушбу муаммолар билан аслида барча файласуфлар ва барча Фалсафа мактаблари шуғулланади. Ғоят мураккаб назарий билим муаммолари билан банд бўлишига қарамай, машҳур табиб ва аллома Абу Али Ибн Сино “Нажот китоби”, “Инсоф китоби”, Кант ҳам «Мангу тинчлик тўғрисида» деган ғоят қизиқарли трактат ёзган. Аристотел мантиқ фани билан қанчалик берилиб шуғулланишига қарамасдан, у ҳам «Этика» деган китоб ёзган.

XX-XXI асрга келиб улкан муаммоларни фалсафий жиҳатдан англаш асосида башарият маданиятидаги ғоят муҳим қадриятлар тўғрисидаги масалалар ўртага қўйилди: синфий, миллий диний ва умуминсоний масалалар; уруш ёки тинчлик; яратиш ёки вайрон қилиш; табиат устидан «ҳукмронлик қилиш» ёки одам билан табиат ўртасидаги ўзаро муносабатларни уйғунлаштириш мана шундай улкан муаммолардан ҳисобланади.

Худди илгари вақтлардагидек бугунги кунда ҳам инсон муаммоси, унинг табиат билан, турмуш билан муносабати, билиш ва ўз-ўзини билиш, ҳаёт маъносини, ҳамда энг муҳими ҳаётий қадриятларни англаш фалсафанинг асосий муаммолари бўлиб қолмоқда. Ушбу масалаларнинг барчаси маълум даражада бундан икки минг йил муқаддам қандай бўлса, шундайлигича ечилмасдан, ҳал қилинмасдан очиқ қолмоқда.

Фалсафа мактаблари ва йўналишлари қанчалик кўп бўлмасин, уларнинг аксарияти умумий белгиларга эга бўлади, бу эса муайян турлашни ўтказиш имконини беради. Юқорида материализм билан идеализм, эмпиризм билан рационализм ўртасидаги фарқлар келтириб ўтилган эди. XIX аср ўрталаридан бошлаб фалсафий тадқиқотларда янги усуллар пайдо бўлди. Бу усуллар мумтоз фалсафа зидди бўлган номумтоз фалсафа деган тушунчани истеъмолга киритиш учун асос берди. Антик - қадимги замонлардан тортиб то А.Шопенгауэрга қадар мумтоз фалсафа «ақлли» бўлган, у ақл-идрок кучига таянган ҳамда воқеликнинг моҳияти унинг белгиловчиси ҳисобланган.

Мумтоз фалсафий таърифлар XIX асрнинг ўрталарига келиб кўпчилик файласуфларни қониқтирмай қолди. Улар ушбу таърифларда инсоннинг ўрни йўқолиб кетган, деб ҳисоблашди. Инсондан субъектив хусусиятларнинг ўзига хослигини, уларнинг хилма-хиллигини янги файласуфлар ақл-идрок, фан усуллари билан «қамраб олиб бўлмайди.», деб ҳисобладилар. Улар рационализмнинг зидди ўлароқ мумтоз бўлмаган номумтоз фалсафани ривожлантира бошладилар. Унда ҳаёт (ҳаёт фалсафаси), инсоннинг мавжудлиги (экзистенциализм) бирламчи реаллик сифатида таҳлил этила бошлади. XIX асрнинг ўртасида одамга унча эътибор қилмаслик сингари фалсафий тенденцияга айланиб қолган ҳолатлар, яъни ҳаёт ва инсоннинг ҳаётий фаолиятига боғлиқ жиҳатларга қизиқиш номумтоз фалсафа вужудга келиши учун асос бўлди. Шу маънода номумтоз фалсафанинг пайдо бўлиши батамом қонуний бўлган бир ҳодиса эди.

Фалсафий фикрлашнинг янгича типини яратишга кўп жиҳатдан немис олими Артур Шопенгауэр асос солган. Ҳаётда мавжуд бўлган ҳамма нарсани Шопенгауэр ирода, ҳаётга нисбатан ирода деб тушунади. Ирода худди космик феномендай универсал, табиатдаги ҳар бир куч эса худди ирода сингари тушунилади. Танага эга бўлган ҳар қандай нарса – бу «ироданинг объективлиги»дир, ҳайвонларнинг инстинктлари ва ҳатти-ҳаракатлари ҳам-ироданинг таъсири, ниҳоят, инсон ҳам ироданинг намоён бўлишидир, шунинг учун ҳам унинг табиати рационал эмас, балки иррационалдир. Ақл-идрок иродага нисбатан олганда иккиламчидир, у асоссиз бўлиб, қолган барча нарсаларнинг манбаи айни мана шу иродадир. Дунёнинг ўзи ҳам ирода ва унинг бутун борлиғи билан намойишидир. Ҳамма нарса шу жумладан, одам ҳам ироданинг айланиб турган ғилдирагига абадий боғлаб ташланган. Афтидан, Шопенгауэр оламни ғоят ўзига хос бўлган специфик нуқтаи назар билан кўрганга ўхшайди. Бундай қараш унга хаддан ташқари рационал бўлган фалсафага қарши, унинг зиддини яратиш имконини берган.

Немис олими Фридрих Ницше учун эса нарсанинг асосида Шопенгауэр сингари ҳаётга интилувчи ирода эмас, балки ҳокимиятга-ҳукмрон бўлишга интилиш иродаси ётади. У ўзининг «Зардушт таваллоси» деб номланган китоби қахрамони сингари кучли шахслар тарафдори бўлган. Маълумки, Зардушт баланд тоғ чўққиларида, яъни оддий одамлардан юқорида ўзининг яқин дўстлари билан бирга бамисоли донишманд илондай ва мағрур бургутдай ҳаёт кечирган. Одам билан табиат ораси қанчалик узоқлашса, одамнинг ҳаётга бўлган қизиқиши шунчалик сўниб боради, одамнинг ўзи эса бевосита касаллик тимсолига айланиб қолади. Бундан қутилиш йўли битта-иродаси бўш бўлган кишилар оммасини ўз орқасидан эргаштириб боришга қодир бўлган кучли шахсларни тарбиялаб етиштириш керак. «Хавф-хатардан қўрқмай яша» - Ницшенинг шиори шундай бўлган.

Ницше ажойиб филолог ва мусиқий импровизатор бўлган, ҳар хил хасталиклар уни қийнаб, унга азоб берган. Буларнинг барчаси унинг ҳаётида бир-бирига аралашиб ўзига хос бир фалсафий шаклга кирган. Ницше томонидан кўпинча мусиқий оҳанглар йўлидаги гоҳо бири иккинчисини рад этадиган ажойиб адабий эсселар, панд-насиҳатлар, афоризимлар, деклорациялар ёзилган. У XIX асрнинг охирларидаги маданий йўналишнинг энг кўзга куринган вакили бўлган. Ушбу оқим вакиллари умидсизлик, аҳлоқсизлик, хунук ҳодисаларни эстетика даражасига кўтариш каби хусусиятлар билан ажралиб туришган. Шунингдек Ницшени нигилист деб ҳисоблашган, яъни у ҳаётда қарор топган барча нарсаларни, ҳамда, янги ижобий ўзгаришларга олиб келмайдиган қадриятларни инкор этувчи киши бўлган. Ҳатто, Ницшени фашизмдай балони ёқлашда айблайдиган муаллифлар ҳам оз бўлмаган, чунки Ницшенинг «Малларанг нишони» - фашист олчоқларининг қиёфасини эслатиб турар экан. У ҳолда Ницшени фақатгина нигилистгина эмас, балки фашизм тарафдори бўлган дейиш ҳам мумкин. Бизнинг фикримизча, юқорида келтириб ўтилган таъриф-тавсифларнинг ҳаммасида ҳам битта камчилик-аниқ кўриниб турган бир ёқламалик мавжуд.

Ницше мавжуд идеалларни қайта баҳолаш билан машғул бўлади, лекин у бу ишни кўп жиҳатдан бошқаларга қараганда ёрқинроқ ва кескинроқ бажаради. Ницше учун фалсафа - кириб келаётган янгиликларни рад этувчи ўз характерига кўра ҳокимиятга интилиш тарзидаги традицион барқарор ҳолатларни танқид қилиш шаклидир. Ҳокимиятга интилишни илмий йўл билан ўрганиб бўлмайди, уни фақат инсон томонидан тушунтириб берилиши мумкин. Ницшенинг ўзи ҳам фанда кучли бўлмаган. У фанни севмаган, унингча, фан - ҳокимиятга интилишдаги айни вақтда кўпинча адаштирадиган йўлларга олиб кирувчи восита ҳамдир. Кўпинча «Ҳақиқатга интилиш иродаси», «Ижодиётга интилиш иродаси»нинг кучсизлигини ифодалайди. Ницше ҳақиқат деган тушунчанинг ўзига ҳам шубҳа билан қарайди. Хўш, дейди у, ҳақиқат борлигини қаердан биламиз? Одам ҳозир кўриб турган нарсасини шарҳлаб, талқин қилади, лекин буни ҳақиқатга менгзаш унчалик тўғри келмайди.

Ницше христианликнинг «хаста» идеаллари, ахлоқини фанга қарши қўйишга кескин қарши курашади. Лекин у ҳокимиятга интилиш иродаси, инстинкти, аҳлоқи ва динини қўллаб-қувватлайди. Бу ерда Ницшенинг ординар бўлмаган-ноординар фалсафаси бутун бўй басти билан ўзини кўрсатади. Ницше бир фикрини рад этиш орқали ўз фикрини тасдиқлайди, бироқ, у ҳозиргина ўзи таъкидлаган фактни ўша заҳоти рад этишга тайёр туради. У мангу тартиблар, шу жумладан фашистлар тартибини ўрнатиш тарафдори ҳам эмас. Ницшенинг таърифи бўйича олинадиган бўлса, «Худо ўлди: ва биз истаймизки-кучли одам яшайверсин» , бироқ унда кучли одам идеали унчалик аниқ эмас, Ницшенинг фикрига қараганда, ҳамма нарса ўлади ва ҳамма нарса яна қайта дунёга келиб гуллаб-яшнайди, фақат шу маънодагина қандайдир абадийлик тўғрисида гапириш мумкин.

«Мисли кўрилмаган синтез тўғрисида» орзу қилган Ницше ёзган хатлардан бири гувоҳлик беришича у файласуф бу орзуни амалга оширишга муваффақ бўлмаган, умуман олганда, Ницше фалсафаси-бу рационализмга қарама - қарши қўйилган ҳаёт фалсафасининг ёрқин вариантидир.

ХХ асрнинг 30-йилларига келиб ҳаёт фалсафаси аста-секинлик билан йўқолиб, ўз ўрнини экзистенциализмга бўшатиб беради. Бу энди ҳаёт фалсафасига қараганда анча кучлироқ фалсафа бўлиб, унда дунёда яшаётган инсон турмушининг хилма - хил томонлари баён этилади. Экзистенциалистлар ҳаёт фалсафасини психологизмлар билан тўлиб - тошган деб ҳисоблайдилар.




Download 133.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling