Тошкент молия институти ризаев нурбек кадирович


Download 7.42 Mb.
bet58/75
Sana19.06.2023
Hajmi7.42 Mb.
#1601073
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   75
Bog'liq
Бухгалтерия ҳисоби масала Ўқув қўлланма

Устама харажатлар


7 Масала. “АДИДАС” компаниясига “УЕФА”дан 30000 дона футбол тўпини тикиб беришга ва 500 дона яшикларга жойлаб бериш бўйича буюртма тушган. “УЕФА” ҳар бир тўп учун 2.45 Евро тўлайди.
“АДИДАС” компанияси бухгалтери қуйидаги маълумотларни тайёрлади:

  • Ишлаб чиқариш хажми (йиллик) – 410000 дона

  • Ишлаб чиқариш хзажми (тўлиқ)-450000 дона

Қўшимча маълумотлар:
3-жадвал



Бир дона маҳсулот учун харажат

Сумма (евро)

1

Материал сарфи

0.90

2

Иш ҳақи

0.60

3

Умумишлаб чиқариш харажатлари
-ўзгарувчан
-доимий

0.50
0.25



4

Ўраш-жойлаштириш

0.30

5

Реклама

0.15

6

Маъмурий харажатлар

0.30

Жами

3.00

Бир дона тўпнинг сотиш баҳоси

4.00

Яшикларнинг умумий харажатлари

2500



Савол: Компания буюртмани қабул қилиши керакми ёки йўқми

Фикрингизни асослаш учун қуйидаги таҳлилий амалларни бажаринг


4-жадвал



Харажат моддалари

Маҳсулот қиймати

Буюртмасиз

Буюртмали



1

Реализасиядан тушум







2

Ўзгарувчан харажатлар:

-материаллар


- иш ҳақи
-ўзарувчан УИЧХ
-ўраш жойлаш







3

Жами ўзргарувчан харажатлар







6

Маржинал фойда (1-2)







7

Доимий харажатлар:

-УИЧХ
-реклама


-маъмурий







8

Жами доимий харажатлар







9

Солиқ тўлагунга қадар фойда (3-4)









Қарор:


ТЕСТ САВОЛЛАРИ



  1. Моддий харажатлар нечта элементдан иборат бўлади?

а) 5
б) 8
c) 4
д) 2


2. Калкулятсия бирлиги – бу...?
а) маҳсулотлар турларига мувофиқ уларнинг номи
б) маҳсулотлар турларига мувофиқ уларнинг ёғлилик даражаси қаралади
c) калкулятсия объекти ўлчовидир.
д) маҳсулотлар турларига мувофиқ идишнинг турига қаралади


3. Кечиктирилган харажатлар - бу…?
а) бу активни ишлатиш бўйича бир томондан иккинчи томонга бериладиган ҳуқуқ
б) бу хизмат кўрсатиш учун хозирги даврда сарфланган ва келажакдаги даромадларнинг пайдо бо'лишига олиб келадиган сарфлардир
c) бу ташкилотнинг фаолиятини ташкил қилиш пайтида сарфланган харажатлардир
д) бу қабул қилинган ва ро'йхатга олинган алоҳида юридик ҳуқуқдир


4. Реклама харажатлари қайси харажат гурухига киритилади?
а) ўзгарувчан ва тўғри харажатларга
б) ўзгарувчан ва эгри харажатларга
c) доимий ва эгри харажатларга
д) доимий ва тўғри харажатларга


5. Ишлаб чиқариш корхонаси учун қуйидагиларнинг қайси бири давр харажатлари гуруҳига киритилади?
а) махсулотларни сотишдаги ходимларга ҳисоблаган иш ҳақи
б) завод жихозларининг амортизасияси
c) машина операторларининг иш ҳақи суммаси
д) завод жихозларининг суғуртаси


6. «Стандарт-кост» тизими бўйича фойда қандай аниқланади?
а) ялпи даромад, таннарх, ялпи фойда, оғишишлар, фойда
б) даромад, таннарх
c) ялпи даромад, таннарх, ялпи фойда, оғишишлар
д) ялпи даромад, таннарх, ялпи фойда.


7. Қайси харажатлар захиралар таннархидан чиқарилади хамда уларнинг вужудга келиш даврида харажатлар сифатида тан олинади?
а) ишлаб чикаришдаги устама харажатлар
б) маҳсулотни сотиш харажатлари
c) хом-ашёлардаги ме'ёрий юкотишлар
д) навбатдаги боскичга утиш учун ишлаб чикариш жараёнида зарур булган саклаш харажатлари


8. Кредитлар ва қарзлар бўйича фоизлар ҳисобланди, бухгалтерия проводкасини аниқланг?
а) Дт 9610 Кт 6920
б) Дт 6820 Кт 9910
c) Дт 9610 Кт 9910
д) Дт 6920 Кт 9610


9. Маслаҳат, ахборот хизматларига, шунингдек бухгалтерия ҳисобини юритиш ва тиклаш бўйича хизматларга ҳақ тўлаш бўйича харажатларга берилган бухгалтерия проводкасини аниқланг?
а) Дт 2010 Кт 6010
б) Дт 9420 Кт 6710
c) Дт 9420 Кт 6990
д) Дт 6010 Кт 6710


10. Ходимларга иш ҳаққи берилса бу балансдаги қайси ўзгаришга тегишли бўлади?
а) 1 ўзгариш
б) 2 ўзгариш
c) 3 ўзгариш
д) 4 ўзгариш


14-МАВЗУ. ТАЙЁР МАҲСУЛОТ ВА УНИНГ СОТИЛИШИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ


Такрорлаш учун саволлар

  1. Тайёр маҳсулотлар деганда нима тушунилади?

  2. Маҳсулот сотиш ҳисоби олдига қандай вазифалар қўйилган?

  3. Маҳсулотлар номенклатураси нима ва ундан қандай мақсадда фойдаланилади?

  4. Тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш соҳасидан омборхонага ўтказишда қайси дастлабки ҳужжатлар тўлдирилади?

  5. Тайёр маҳсулотларни сотишдан олинган даромадларлар деганда нима тушинилади?

  6. Маҳсулотни юклаб жўнатишда қандай ҳужжатлар қўлланилади?

  7. Франко-жой нимани билдиради ва унинг қандай турларини биласиз?

  8. Тайёр маҳсулотни омборга қандай проводка билан қабул қилинади?

  9. Тайёр маҳсулот юклаб жўнатилганда бухгалтерия ҳисобида қандай ҳисобга олинади?

  10. Сотилган маҳсулотлар бўйича аксиз ва қўшилган қиймат солиғига қандай проводка берилади?

  11. Тайёр маҳсулотларнинги харакати қйси хужжатларда расмийлаштирилади?

  12. Маҳсулот сотиш билан боғлиқ бўлган сотиш харажатларига қандай аниқланади?

  13. Даргумон қарзлар захираи қандай ташкил этилади ва ниманинг ҳисобидан?

  14. Консигнатсия бўйича сотилган товарлар бухгалтерия ҳисобида қандай расмийлаштирилади?

1 Масала. Юклаб жўнатилган маҳсулотнинг ҳақиқий таннархини аниқлаш


1-жадвал


Download 7.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling