9 Масала. Берилган: Корхона тенг улушли учта муассисга эга: Ўзбекистон, Россия, Гресия резидендлари. Дивидендларни тақсимлашга йўналтирилган фойда 36000 минг сўм. Ҳар бир муассис улуши 12000 минг сўм. Ўзбекистон ва Россия муассисига (Москва 1994 йил, ВМ 1075 қарори) 10%лик ставкада солиқ ҳисобланади. Гресия муассисига 8%лик ставкада (1997 йил 01.04. Афина, ВМ 225-сон қарори).
Топшириқ: Дивидендлар ва даромад солиғи бўйича ўтказмаларни тайёрланг.
10 Масала. Берилган: Корхонада дивиденд ҳисобига автомобил бериляпти. Муассисга 2500 минг сўм дивиденд ҳисобланган. Унга автомобил 2250 минг сўм қиймат бўйича берилляпти. Автомобилнинг баланс қиймати 3400 минг сўм. Автомобилнинг дастлабки тикланиш қиймати 9600 минг сўм. Амортизасия 6200 минг сўм. Қайта баҳолаш салдоси 1100 минг сўм. Автомобилнинг муассисга берилаётган қиймати баланс қийматидан паст бўлганлиги учун ҚҚС йўқ. Автотраспорт воситаси бўйича зара 50 минг сўм (2250-3400+1100). Тўлов манбаидан солиқ ставкаси-10%.
Тегишли ўтказмаларни тайёрланг.
9-жадвал
№
|
Муомала мазмуни
|
Сумма
|
Дебет
|
Кредит
|
1
|
Дивиденд ҳисобланди
|
|
|
|
2
|
Дивиденддан даромад солиғи ҳисобланди ва тўланди
|
|
|
|
3
|
Автотраспорт воситасини дивиденд кўринишида бериш
|
|
|
|
4
|
Автотраспортнинг дастлабки қийматига
|
|
|
|
5
|
Амортизасия суммасига
|
|
|
|
6
|
Қайта баҳолаш салдосига
|
|
|
|
7
|
Автотранспорт бўйича зарарлар суммасига
|
|
|
|
Ходимга берилган автомобил ҳисоб-фактура билан расмийлаштирилади:
10-жадвал
ТМЗ номи
|
Ўлчов бирлиги
|
Сони
|
Нархи
|
Йетказиб бериш қиймати
|
ҚҚС
|
ҚҚС билан
|
ставка
|
сумма
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Тўлашга жами:
|
|
|
|
|
ТЕСТ САВОЛЛАРИ
Устав капиталини ҳисобга олувчи счётни аниқланг?
а) 8300
б) 8400
c) 8500
д) 8600
Устав капитали деганда нимани тушунасиз?
а) та'сис ҳужжатида белгиланган доирадаги фаолиятни та'минлаш учун та'сисчиларнинг корхона мулкига қўйган маблағларининг пул ифодасидаги йиғиндисидир
б) белгиланган доирадаги фаолиятни та'минлаш учун та'сисчиларнинг корхона мулкига қўйган маблағларининг натурадаги йиғиндисидир
c) Оддий ва имтиёзли акцияларни сотишдан олинган суммаларнинг акциялар номинал қийматидан ошган миқдоридир
д) Корхона та'сис ҳужжатларига асосан фойда ҳисобидан шакллантириладиган резерв капиталидир
3. «Оддий актсиялар» бухгалтерия ҳисобида қайси ҳисоб-варағида ҳисобга олинади?
а) 8310
б) 8320
c) 8410
д) 8510
4. Агар устав капиталига 4 киши томонидан улуш киритиш йўли билан ташкил этилган бўлса ҳисобот даврининг фойдаси таъсисчилар ўртасида қандай тақсимланади?
а) Фоиз кўринишидаги даромадлар нисбатига мутаносиб равишда
б) Тасис шартномаларига асосан
c) Улушлар нисбатига мутаносиб равишда
д) Фойда суммасига бог'лиқ
5. Акциялардан олинадиган дивиденд кўринишидаги даромад бу- . . .?
а) хусусийлаштириш режаси, мулк баҳоси ва устав
б) молиявий фаолият даромадлари
c) сотишдан даромад
д) эмиссион даромад
6. Акциядорлик жамиятининг уставини ишлаб чиқиш ва давлат мулкини бошқариш қўмитасига зарур бўладиган хужжатлар?
а) мулк баҳоси
б) хусусийлаштириш режаси, мулк баҳоси ва устав
c) хусусийлаштириш режаси мулк баҳоси
д) устав
7. Амалдаги қонунчиликка биноан корхонада резерв капитали ташкил этилади. Унинг миқдори жамият устав капиталининг нечи фоизидан кам бўлмаслиги
а) 5%
б) 10%
c) 15%
д) 25%
8. Фирманинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобот даври охирида қайси счётга ўтказилади?
а) Дебет 4010 Кредит 5110
б) Дебет 8710 Кредит 9910
c) Дебет 9910 Кредит 8710
д) Дебет 5110 Кредит 4110
9. Фойда қандай тақсимланади?
а) Солиқ конунчилигига мувофик давлат бюджетига солиқлар, йигимлар ва тўловларга
б) Актсия ва капитал эгаларига дивидендлар тулашга
c) Ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва захиралашга
д) Ишлаб чиқаришдаги ишчиларга иш ҳақи қилиб берилади
10. Капитал қўйилмалар деб нимага айтилади?
а) субъект томонидан янги асосий воситаларни қуриш, сотиб олиш, реконструктсия қилиш, фойдаланилмаётган асосий воситалар объектларининг қувватларини кенгайтиришга айтилади
б) тегишли вақтда марказий банк томонидан белгиланган валютанинг сумга нисбатан қийматидир
c) малум давр ичида корхона, тармоқ ёки бутун халқ хужалигининг ишчи ва хизматчиларга бериладиган пул.
д) фақат кенгайтириш, реконструксия қилиш, модернизатсиялашга қилинган харажатлар йигиндиси
16-МАВЗУ. МАЖБУРИЯТЛАР ҲИСОБИ
Такрорлаш учун саволлар
Мажбуриятлар тўғрисида тушунча беринг?7
Мажбуриятларнинг асосий хусусиятлари нималар?
Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятлар билан ҳисоблашишлар ни тушунтириб беринг?
Бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олиш тартиби қандай?
Суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар тартиби қанақа?
Ишчи ходимлар билан ҳисоблашишлар тартибини изоҳлаб беринг?
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисобга олувчи счётлар тизимини тушунтиринг?
Фойда солиғини ҳисоблаш ва уни тўлаш тартибини изоҳланг?
ҚҚС ва уни ҳисоблаш ҳамда тўлаш тартиби қандай амалга оширилади?
1-Масала.
Мақсад – олинган жорий бўнаклар ҳисобини ўрганиш.
Масалани бажариш учун маълумотлар.
Корхона офис мебелини ҚҚС ҳисобга олинган холда 640 минг сўмга сотди. Шартномага кўра мебел харидорга у томонидан 50% олдиндан тўлов амалга оширилгандан сўнг топширилади.
Мебелнинг бошланғич қиймати 700 минг сўм. Мазкур асосий воситалар обекти бўйича ҳисобланган амортизатсия 96 минг сўмни ташкил қилади. 8510- ҳисобварақнинг кредит томонидан салдо-10 минг сўм.
Do'stlaringiz bilan baham: |