Тошкент Молия институти “Сиртқи” факультети 4- курс СМ -51 гуруҳ талабаси Ешмуродов Илёс Ёкуббой углининг “Маркетинг” фанидан ёзилган “Ишлаб чиқариш корҳоналарида талабни ўрганиш ва уни башорат қилиш” мавзусидаги курс ишига
Т А Қ Р И З
Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида иқтисодиётни эркинлаштириш, мамлакатни модернизациялаш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш эвазига узлуксиз иқтисодий ўсишга эришишдек долзарб вазифа қўйилган. Бу эса ўз навбатида, иқтисодиётда эришган ютуқларнинг асоси - бозор иқтисодиёти, мулк шаклларининг такомиллашуви, иқтисодиётдаги кескин тузилмавий ўзгаришлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушининг ортиб бориши билан баҳоланмоқда.
Шу нуқтаи назардан талаба Ешмуродов Илёс Ёкуббой углининг “Маркетигн коммуникатсиялари тизимида паблик рилейшнздан самарали фойдаланиш” мавзусидаги курс иши ўта долзарб ҳисобланади.
Курс ишининг қуйидаги муҳим жихатларини алоҳида таъкидлаш мумкин:
-курс ишининг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги ёритилган;
-курс ишининг биринчи режа саволида иқтисодиётни ривожлантириш шароитида маркетингнинг мақсади, моҳияти ва вазифалари ёритиб ўтилган;
-курс ишининг иккинчи режа саволида транспорт корхоналари тушунчаси ва мамлакатимиз иқтисодиётидаги аҳамияти баён этилган;
-курс ишининг учинчи режа саволида корхоналар бошқарув тизимида маркетинг бўлими фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш йўллари йўллари кенг ёритилган;
- курс ишининг тўртинчи режа саволида корхоналарда маркетинг хизмати фаолиятини самарали бошқаришда рекламадан унумли фойдаланиш йўллари тавсифлаб берилган;
Хулосада транспорт корхоналарида маркетинг фаолиятини бошқариш йўллари ёритилиб, муаммоларнинг мавжудлиги асослаб берилган.
Курс ишининг таҳсинга сазовар ютуқларини қайд этиш билан бирга, курс ишининг баъзи бир эътирозли жиҳатлари ҳам мавжуд эканлигини эътироф этиш зарур. Жумладан: Транспорт корхоналарида маркетинг фаолиятини бошқариш мавзуси ёритилганда рақамли маркетингга етарлича баҳо берилмаган
Фикримизча, ушбу камчилик тавсиявий характерга эга бўлиб, курс ишининг илмий ва амалий аҳамиятига жиддий таъсир қилмайди.
Ушбу курс иши ҳажми, мазмуни ва расмийлаштириш жиҳатидан қўйилган талабларга тўлиқ жавоб беради ва курс иши ҳимояси комиссияси олдида ҳимояга тавсия этилади.
Тақризчи:
Тошкент молия институти
“Менежмент ва маркетинг” кафедраси
К.ук Ш.Ачилова _______________
Do'stlaringiz bilan baham: |