Тошкент молия институти Сиртқи факултет 2 курс Суғурта иши
Download 41.81 Kb.
|
Mustaqil ish Пул ва банк Муллажонов Х
- Bu sahifa navigatsiya:
- Toshkent 2022 Тошкент молия институти Сиртқи факултет 2 - курс ___Суғурта иши__ академгуруҳ талабаси Муллажонов Хуршиднинг
- __________________________________________________________________ __________________________________________________________________
- Қониқарсиз: ______________________________________________________ Мустақил ишни текширувчи: _Мирзаева М._ 2022 йил
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA O’RTA MAXSUS TA’LIM VAZIRLIGI TOSHKENT MOLIYA INSTITUTI SIRTQI BO’LIMI Pul va banklar fanidan Mustqail ish MAVZU: Lombard krediti va undan foydalanish imkoniyatlari Guruh: ССИ-81 Bajardi: Mullajonov X.A. Tekshirdi: Mirzayeva M. Toshkent 2022 Тошкент молия институти Сиртқи факултет 2 - курс ___Суғурта иши__ академгуруҳ талабаси Муллажонов Хуршиднинг ____Пул ва Банклар__фанидан бажарган МУСТАҚИЛ ИШГА ТАҚРИЗ Мавзу: Ломбард кредити ва ундан фойдаланиш имкониятлари. Камчиликлари: ___________________________________________________ __________________________________________________________________ __________________________________________________________________ __________________________________________________________________ Қониқарли:_______________________________________________________ Қониқарсиз: ______________________________________________________ Мустақил ишни текширувчи: _Мирзаева М._ 2022 йил Мавзу: Ломбард кредити ва ундан фойдаланиш имкониятлари. Режа Кредит сўзининг маъно моҳияти. Ломбард кредити тушунчаси. Ломбард кредити ва уни ривожлантириш йўллари «Кредит» лотинча сўз бўлиб, «қарз» маъносини билдиради. Кредит қадимий тушунча сифатида товар, пул, бозор, баҳо ва бошқа атамалар билан бир даврда пайдо бўлган ва уларнинг доимий ҳамроҳидир. Маълумки, кишилик жамиятининг дастлабки босқичи ибтидоий жамоа тузуми емирилиши натижасида жамият аъзолари бой ва камбағал оилаларга ажралди. Бой оилалар қўлида жамиятдаги моддий бойликлар тўпланиб қолди, камбағаллар эса ана шу бойликлардан маҳрум бўлдилар. Натижада моддий бойликлар ва пул маблағлари зодагонлар, катта ер эгалари, савдогарлар, саррофлар қўлида ва черковларда жамлана борган. Ерсиз деҳқонлар, майда ҳунармандлар ва бошқа қуйи табақага мансуб кишилар эса кун куриш учун улардан маълум ҳақ тўлаш эвазига ер ва ишлаб чиқариш жиҳозларини ижарага, турли маҳсулотлар ва пул маблағларини қарзга олишга мажбур бўлганлар. Ана шундай қилиб, кредитнинг энг қадимий шакли судхўрлик кредити пайдо бўлган. Кредит кишилик жамиятининг қулдорлик, феодализм ва капитализм даврларида ривожланди ҳамда такомиллашиб борди. Унинг янгидан-янги турлари ва шакллари пайдо бўлди. Кредит жамиятнинг барча соҳаларига кириб борди. Кредит жамият такрор ишлаб чиқариш жараёнида беқиёс ўринга эга бўлиб, пул – товар муносабатларининг ажралмас қисмига айланди. Фондларни доиравий айланишида товар ишлаб чиқариш вақти билан уни сотиш вақтининг ўзаро мос келмай қолиши натижасида қўшимча маблағларга эҳтиёж туғилади. Айрим ҳолларда эса маблағлар бекор туриб қолади. Бир томондан маблағларнинг етишмаслиги, бошқа томондан эса уларнинг бекор туриб қолиши ўртасида қарама-қаршилик юзага келади. Бу зиддиятни кредит муносабатлари бартараф этади. Кредит – бу вақтинча бўш турган пул маблағлари ёки товарларни маълум муддатга, ҳақ тўлашлик шарти билан, қарзга олиш ва қайтариб бериш юзасидан келиб чиқадиган иқтисодий муносабатлар йиғиндисидир. Кредит ёрдамида товар-моддий бойликлар, турли машина ва механизмлар сотиб олинади, истеъмолчилар маблағлари етарли бўлмаган ҳолларда тўловни кечиктириб насияга товарлар сотиб олиш ва бошқа ҳар хил тўловларни амалга ошириш имкониятига эга бўладилар. Кредит воситасида жамиятда кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш узлуксизлигига эришилади. 2001-2009 йиллар мобайнида республикамизтижорат банклари кредит қуйилмалари мутлақ миқдорининг ўсиш тенденцияси кузатилган. Мазкур тенденция республикамиз банкларининг ресурс базаси ҳажмининг ошиб бораётганлиги билан изоҳланади. Лекин тижорат банклари томонидан берилган кредитларнинг ЯИМдаги салмоғини ушбу давр мобайнида пасайиши кузатилган. Агар 2001 йилда ушбу кўрсаткич 37,8 фоизни ташкил қилган бўлса, 2002 йилда – 35,2%, 2003 йилда – 28,2%, 2005 йилда – 24%, 2006 йилда – 19,0%, 2007 йилда – 16,9 %, 2008 йилда эса, 17,3 фоизни ташкил қилди, 2009 йилда эса, ушбу кўрсаткич 17,8 фоизни ташкил этди Кредит муносабатларида 2 томон, яъни қарз берувчи (Кредитор) ва қарз олувчи иштирок этади. Уларни кредит субъектлари дейилади. Кредит субектлари таркибига корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, банклар, давлатлар, халқаро ташкилотлар, турли фондлар ва аҳолининг турли тоифалари киради. Кредит 2 шаклда, яъни пул маблағлари ёки товарлар шаклида берилади. Уларни кредит объектлари дейилади. Кредит обектлари ҳар қандай пул маблағлари ва товарлар эмас, балки вақтинча бўш турган, берилиши мумкин бўлган пул маблағлари ва товарлардир. Қарз берувчилар- Қарз олувчиларКорхоналар, фирмалар, Корхоналар, фирмалар, компаниялар, банклар, компаниялар, банклар, давлат идоралари, давлат идоралари, мамлакатлар, мамлакатлар халқаро ташкилотлар халкаро ташкилотлар турли фондлар турли фондлар аҳоли ва бошқалар аҳоли ва бошқалар Кредитга зарурат туғилганда қуйидаги бўш пул маблағларидан кредит ресурслари сифатида фойдаланиш мумкин: 1. Асосий фондларни тиклаш ва капитал таъмирлаш учун ажратиладиган амортизасия фондлари сифатидаги пул маблағлари; 2. Товарларни сотиш ва зарурий ишлаб чиқариш ресурсларини сотиб олиш вақтларининг бирбирига мос келмаганлиги туфайли вужудга келган бўш пул маблағлари; 3. Товарларни сотишдан тушган пул тушумлари билан иш ҳақини тўлаш вақтлари орасида вақтинча бўш туриб қолган пул маблағлари; 4. Кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнида йиғиладиган ва капиталлаштириш учун мўлжалланган қўшимча маблағлар; 5. Аҳолининг даромадлари, жамғармалари ва бўш пул маблағлари. Кредитларни таснифлаш: - Киска муддатли - Узок муддатли - Кредитнинг турлари - Муддатли кредитлар - Муддати узайтирилган кредитлар - Муддати ўтган кредитлар - Тижорат кредити - Товар кредити - Лизинг кредити - Банк кредити - Ипотека кредити - Истеъмол кредити - Давлат кредити - Халкаро кредит - Ломбард кредити - Судхурлик кредити Ломбард кредити деганда осон ва тез сотиладиган, кўзғалувчан мол-мулкни гаровга олиш орқали қисқа муддатга бериладиган кредит тушунилади. Ломбард кредитини олиш учун қарз олувчи ўз мулкини ломбард муассасасига олиб бориб гаровга қўяди. Бундай мулклар қаторига қимматбаҳо металлар ва тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари, идишлар, санъат асарлари, қадимий ва ноёб қимматбаҳо ашёлар, аудио-видео аппаратура, қимматбаҳо қоғозлар ва бошқалар кириши мумкин. Download 41.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling