Давлат бюджети маблағлари турли даражадаги бюджетлар ўртасида қуйидаги йўллар билан қайта тақсимланади:
- Умумдавлат солиқлари ва тушумларидан маҳаллий бюджетларга ўрнатилган меъёрлар асосида ажратмалар қилиш;
- Юқори бюджетдан қуйи бюджетларга бюджет дотациялари ва бюджет субвенцияларини бериш;
- Ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича маблағларни юқори бюджетдан қуйи бюджетга, шунингдек, қуйи бюджетдан юқори бюджетга йўналтириш;
- Бюджет ссудаларини ажратиш
Давлат бюджети харажатларининг функционал тайинланишига кўра гуруҳлари
- Ижтимоий-маданий тадбирларни молиялаштириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш харажатлари
- ННТ, НПТ ва фуқаролик жамияти институтларига ажратиладиган маблағлар ва грантлар
- Иқтисодиёт харажатлари
- Марказлашган инвестицияларни молиялаштириш харажатлари
- Давлат ҳокимияти, суд ва бошқарув органларини сақлаш харажатлари
- Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларини сақлаш харажатлари
- Вазирлар Маҳкамасининг захира фондини шакллантириш
- Бошқа харажатлар.
Бюджет ташкилоти
Зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш билан боғлиқ бўлган ўз фаолиятини амалга ошириш учун давлат бюджетидан маблағ ажратиш назарда тутилган ва бу маблағ молиялаштиришнинг асосий манбаи ҳисобланадиган вазирлик, давлат қўмитаси, идораси, давлат ташкилоти
Бюджет ташкилотлари харажатларини режалаштириш ва молиялаштириш
«Бюджет ташкилотларини молиялаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг
1999 йил 3 сентябрь 414-сон Қарори
- Якка сметалар - юридик шахс мақомига эга бўлган алоҳида олинган бюджет ташкилоти бўйича тузилади.
- Умумлашган сметалар - бир бюджет бўғинидан молиялаштириладиган муайян бир тармоқнинг бир тур(тип)даги муассаса ва ташкилотлари бўйича тузилади.
- Йиғма сметалар - бир бюджет бўғинидан молиялаштириладиган муайян бир тармоққа тегишли барча муассаса ва ташкилотлари бўйича тузилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |