4-савол: Ўзбекистонда статистик ҳисоботнинг ташкил этилиши - Корхонанинг статистик ҳисоботини бошқариш ва ташкил этишни Ўзбекистон Молия Вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Низом асосида, методологик жиҳатдан эса Республика Статистика Давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.
4-савол: Ўзбекистонда статистик ҳисоботнинг ташкил этилиши - Ҳар бир корхона бир неча шаклдаги статистик ҳисоботларни статистика бошқармаларига, солиқ инспекцияларига, меҳнат биржаларига ва шу каби ташкилотларга топшириб туради. Бу ҳисоботлар корхонанинг бошлиғи ва бош бухгалтери томонидан тасдиқланади.
4-савол: Ўзбекистонда статистик ҳисоботнинг ташкил этилиши - Ҳар бир ҳисобот шакли қуйидаги реквизитларни ўз ичига олади:
- - ҳисоботнинг номи ва рақами;
- - тасдиқланган вақти;
- - тақдим этиладиган манзили;
- - қайси давр учун тузилаётганлиги ва қачон юборилиш лозимлиги;
- - ҳисоботни юбораётган ташкилотнинг манзили;
- - ҳисобот маълумотлари ёзиладиган жадвал макети;
- - ўлчов бирликлари;
- - корхона раҳбарининг имзоси ва муҳр босилган вақти.
4-савол: Ўзбекистонда статистик ҳисоботнинг ташкил этилиши - Бундай ҳисоботни ҳар бир корхона, муассаса ва ташкилот белгиланган муддатда тузиб, статистика ташкилотларига топширишга мажбурдирлар. Бу статистик ҳисобот шаклларини Давлат статистика қўмитаси тасдиқлайди.
- Барча тасдиқланган статистик ҳисобот шакллари кўрсаткичлар тизимини ўзига қамраб олган бўлиб, булар ҳисоботнинг дастурини ташкил этади
4-савол: Ўзбекистонда статистик ҳисоботнинг ташкил этилиши - Ўз мазмуни жиҳатидан статистик ҳисобот шакли намунали ва махсус кўринишда бўлиши мумкин.
- Намунали статистик ҳисобот деб, ҳамма тармоқлардаги корхоналар учун ягона дастур асосида фаолият юритилиши тушунилади.
- Махсус статистик ҳисобот деб, тармоқдаги айрим корхоналарнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда махсус тузилган дастур асосида фаолият юритилиши тушунилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |