Тошкент молия институти Статистика кафедраси Доц. Аббос Набихўжаев Маъруза мавзуси: “Макроиқтисодий барқарорлик”


Download 0.94 Mb.
bet1/14
Sana04.02.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1160088
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
2- мавзу Кузатиш 1

  • 2-мавзу
  • Статистик кузатиш

Режа:

  • 1. Статистик кузатиш тўғрисида умумий тушунча ва унинг олдига қўйиладиган талаблар.
  • 2. Статистик кузатишнинг дастурий-услубий ва ташкилий масалалари.
  • 3. Статистик кузатиш шакллари ва турлари.
  • 4. Ўзбекистонда статистик ҳисоботнинг ташкил этилиши.
  • 5. Статистик рўйхатга олиш.
  • 6. Статистик кузатиш ҳатолари ва уларни текшириш усуллари.

1-савол: Статистик кузатиш тўғрисида умумий тушунча ва унинг олдига қўйиладиган талаблар

  • Статистик кузатиш – статистик тадқиқотнинг биринчи босқичидир.
  • Ҳар қандай статистик тадқиқот ходисаларни ҳисобга олиш ва бирламчи маълумотларни тўплашдан бошланади.
  • Бу маълумотлар ўз мақсади ва статистик ишлар мазмуни бўйича хилма-хил усулларда олиниши мумкин.

1-савол: Статистик кузатиш тўғрисида умумий тушунча ва унинг олдига қўйиладиган талаблар

  • Масалан, аҳоли сони, жинсий таркиби, миллати, ёши, касби ва бошқа белгилари бўйича маълумотлар ҳар бир кишидан оғзаки сўровномани ўтказиш орқали олинади.
  • Корхонада давлат буюртмасининг бажарилиши бўйича маълумотларни олмоқчи бўлсак, у ҳолда корхона бўйича дастлабки ҳисобни шундай ташкил этиш керак-ки, бу ўз навбатида шундай ахборот маълумотларини беришини таъминлаши керак бўлади.

1-савол: Статистик кузатиш тўғрисида умумий тушунча ва унинг олдига қўйиладиган талаблар

  • Ижтимоий ходисалар ва жараёнлар ҳақидаги маълумотларни режали, илмий уюштирилган асосда тўплаш жараёни статистик кузатиш деб аталади.
  • У статистик текширишнинг пойдевори, биринчи ва энг масъулиятли босқичи бўлиб ҳисобланади. У қанчалик тўғри ва чуқур илмий мулоҳазалар асосида ташкил этилса, оқибатда текшириш натижалари ҳам аниқ ва қўйилган мақсадга жавоб бера оладиган бўлади. Унинг натижалари билан тадқиқот якунлари белгиланади.

1-савол: Статистик кузатиш тўғрисида умумий тушунча ва унинг олдига қўйиладиган талаблар

  • Бинобарин, текшириш самарали ва сермазмун бўлиши учун биринчи навбатда кузатишдан олинган маълумотлар тўла бўлиши керак.
  • Шу билан бирга статистик кузатишни амалга ошираётганда бир қатор шарт-шароитларни ҳисобга олиниши талаб қилинади. Акс ҳолда, тўпланган маълумотлар илмий текшириш талабларини тўла қондира олмаслиги ва ҳаттоки бутунлай яроқсиз ҳам бўлиши мумкин.

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling