Тошкент молия институти Статистика кафедраси Доц. Аббос Набихўжаев Маъруза мавзуси: “Макроиқтисодий барқарорлик”


Download 0.94 Mb.
bet14/14
Sana04.02.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1160088
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
2- мавзу Кузатиш 1

5-савол: Статистик рўйхатга олиш

  • Рўйхатга олишнинг ҳозирги кунда икки типи (тоифаси) мавжуддир:
  • Биринчи тип –статистик формулярлар корхонанинг материалларини дастлабки ҳисобга олиш орқали тўлдирилади. Бу рўйхатга олишни ҳамма вақт корхонанинг хизматчиларини жалб қилган ҳолда давлат статистика органлари томонидан амалга оширилади.
  • Бунга мисол сифатида бир корхона тугатилиши ёки бўлмаса бир корхонани иккинчи бир корхона билан қўшиш вақтида ўтказилишини келтириш мумкин.
  • Иккинчи тип – статистик формулярлар ижтимоий ходисаларни махсус ташкил этилган кузатиш натижасида олинган маълумотларни қайд қилиш орқали тўлдирилади. Бунга мисол сифатида аҳолини рўйхатга олинилишини келтириш мумкин.

6-савол: Статистик кузатиш ҳатолари ва уларни текшириш усуллари

  • Статистик кузатиш ўтказилгандан сўнг унинг натижаларини қабул қилиш бошланади.
  • Статистик кузатиш материалларини текшириш усуллари учга бўлинади: ташқи назорат, мантиқий текшириш ва арифметик текшириш.

6-савол: Статистик кузатиш ҳатолари ва уларни текшириш усуллари

  • Ташқи назоратда асосан ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилиши, яъни йўриқнома талабига жавоб бериш даражаси ва маълумотларнинг тўлалиги текширилади.
  • Мантиқий текшириш - статистик маълумотлар мазмунини текшириш.
  • Арифметик текшириш - ўзаро боғлиқ бўлган маълумотларни сон жиҳатдан текшириш.

6-савол: Статистик кузатиш ҳатолари ва уларни текшириш усуллари

  • Статистик кузатиш материалларини текшириш ва қабул қилиш давомида икки типдаги хатоликлар аниқланиши мумкин: қайд этишдаги хатолар ва репрезентатив хато.
  • Қайд қилишдаги хатолар ҳодисани кузатиш формулярига ёзаётганда ёки маълумотларнинг мазмунини нотўғри тушуниб қайд этиш туфайли юзага келади.

6-савол: Статистик кузатиш ҳатолари ва уларни текшириш усуллари

  • Қабул қилишдаги хатолар ўз навбатида тасодифий ва мунтазам хатоларга бўлинади. Тасодифий хатолар ҳар хил кўринишга эга бўлиб ёзувдан тушириб қолдириш ва санашда хатоликка йўл қўйиш, кузатувчининг толиқиши, чарчаши туфайли рўй бериши мумкин.
  • Мунтазам хатолар ҳар доим бир йўналишда бўлади ва умумий кўрсаткичларга кучлироқ таъсир кўрсатади. Мунтазам хатолар била туриб ва билмасдан йўл қўйилган хатоларга бўлинади.

6-савол: Статистик кузатиш ҳатолари ва уларни текшириш усуллари

  • Билмай туриб қилинган мунтазам хатога аҳолини рўйхатга олишда ёшни бутунлаштириб кўрсатиш мумкин. Одатда 78 ёки 81 ёшли қариялар 80 ёшдалар деб айтилади.
  • Репрезентатив хато деб бош тўплам билан танлама тўплам натижалари ўртасидаги тафвутга айтилади. Бу хато фақат танлама кузатишга хосдир.
  • Эътиборингиз учун раҳмат!

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling