- Бошланғич маълумотларни олиш усулига қараб, статистик кузатиш қуйидаги усулларида амалга оширилади:
- Бевосита кузатиш.
- Ҳужжатли кузатиш.
- Савол-жавоб.
3-савол: Статистик кузатиш шакллари ва турлари - Бевосита кузатишда кузатувчи ўрганилаётган тўплам бирликларини бирма-бир кўриб, санаб, тортиб ва ўлчаб, кейин рўйхатдан ўтказади.
- Ҳужжатли усулда керак бўлган маълумотлар фақат махсус ҳужжатлардан олинади.
3-савол: Статистик кузатиш шакллари ва турлари - Савол-жавоб усулида кузатилаётган шахсларга саволлар берилиб, олинган жавоблар кузатиш варақасига ёзилади. Бу усулда сўралувчидан ҳеч қандай ҳужжат талаб қилиниши мумкин эмас. Бу усулга аҳоли рўйхатини мисол келтириш мумкин. Сўроқ-жавоб усули ўз навбатида учга бўлинади: оғзаки усул; ўз-ўзини қайд қилиш усули; корреспенденция усули.
3-савол: Статистик кузатиш шакллари ва турлари - Оғзаки усулда кузатиш органлари томонидан махсус тайёрланган шахслар кузатилаётган шахсларга оғзаки савол бериб жавоб оладилар. Олинган жавоблар варақага ёзилиб, кейин умумлаштирилади.
3-савол: Статистик кузатиш шакллари ва турлари - Ўз-ўзини қайд қилиш усулида кузатувчи махсус тайёрланган сўров варақасини кузатилувчиларга тарқатади ва маълум вақтдан сўнг тўлдирилган варақаларни йиғиштириб олади. Бу усулда саволларга жавобни кузатилаётган шахсларнинг ўзи беради ва ўз қўли билан савол варақасини тўлдиради.
3-савол: Статистик кузатиш шакллари ва турлари - Зарур бўлган маълумотларни ихтиёрий корреспондентлар орқали ҳам тўплаш мумкин. Бу эса корреспенция усули ҳисобланади. Бунга мисол - Германияда чорраҳаларда ихтиёрий валантёрлар туриб (камида уч киши) йўл қоидасини бузган ҳайдовчилар ҳақидаги маълумотларни полиция ходимларига юборишларини келтириш мумкин. Охиргилари эса ҳайдовчиларга нисбатан чора белгилайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |