Тошкент молия институти Статистика кафедраси Доц. Аббос Набихўжаев Маъруза мавзуси: “Макроиқтисодий барқарорлик”


-савол: Статистик кузатиш тўғрисида умумий тушунча ва унинг олдига қўйиладиган талаблар


Download 0.94 Mb.
bet2/14
Sana04.02.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1160088
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
2- мавзу Кузатиш 1

1-савол: Статистик кузатиш тўғрисида умумий тушунча ва унинг олдига қўйиладиган талаблар

  • Энг муҳим илмий талаблар, шарт-шароитлар қуйидагилардан иборат:
  • 1. Статистик кузатиш даллиларни бир – бири билан ўзаро боғланишда ва бир бутунликда қайд қилиш лозим. Бинобарин, статистик маълумотлар тасодифий олинмаган ҳолда, балки ўрганилаётган ижтимоий ходисалар оммавий бўлиши билан бирга бу ходисалар тўла олинган бўлиши керак.

1-савол: Статистик кузатиш тўғрисида умумий тушунча ва унинг олдига қўйиладиган талаблар

  • Энг муҳим илмий талаблар, шарт-шароитлар:
  • 2. Маълумотлар тўла-тўкис бўлиши учун энг аввало кузатилаётган тўпламдаги бирликлар макон (минтақа, ҳудуд) чегарасида тўла ҳисобга олиниши керак. Бу ерда сўз фақат ёппасига кузатиш устида бораётгани йўқ. Бу маълумотларни танлама кузатиш йўли билан ҳам олиш мумкин. Аммо бундай усулда кузатишни амалга ошираётганда танлаб олинган тўпламнинг тўла ваколатлигини таъминлаш ва унга киритилган барча объектларни тўла-тукис, биттасини ҳам мустасно қилмасдан текшириш зарурдир.

1-савол: Статистик кузатиш тўғрисида умумий тушунча ва унинг олдига қўйиладиган талаблар

  • Энг муҳим илмий талаблар, шарт-шароитлар:
  • 3. Статистик кузатишнинг тўлалиги маълумотларнинг вақт бўйича қамраб олиниши билан ҳам белгиланади. Агарда, биринчи йилда тўплам кузатилса-ю, иккинчи йилда унинг айрим бирликлари, учинчи йилда эса қандайдир бошқа бирликлар тушиб қолса ва шу тарзда кузатиш давом этаверса, у ҳолда олинган маълумотлар вақт бўйича тўла –тўкис бўлмасдан, уларнинг таққосламалигига путур етади.

1-савол: Статистик кузатиш тўғрисида умумий тушунча ва унинг олдига қўйиладиган талаблар

  • Энг муҳим илмий талаблар, шарт-шароитлар:
  • 4. Олинаётган маълумотлар аниқ, ҳаққоний ва ишончли бўлиши шарт, акс ҳолда улар исботлаб берадиган кучга эга бўла олмайди. Бу ерда гап маълумотларни фақат арифметик жиҳатдангина (масалан, тийин, граммгача) аниқ бўлиши тўғрисида эмас, балки бу маълумотларнинг объектив ҳақиқатни акс эттириши тўғрисида бораяпти. Демак, ўрганилаётган воқеа ва ходисаларни тавсифловчи маълумотлар ягона дастур ва методология асосида тўпланиши лозим.

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling